Sayt test rejimida ishlamoqda

Иброгимов Шерзодбек Халимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг бошқарув самарадорлигини ошириш”, 08.00.13 – Менежмент (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/Iqt3333.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Арипов Ойбек Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар Махмудов Одилжон Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Дехканов Шерзод Абдумуталибович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Этакчи ташкилот: Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятининг бошқарув самарадорлигини оширишни янада такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
οбектларда давлат қурилиш назοратини амалга οшириш тартиби ва даврийлигига қοъйиладиган табақалашган талабларни уларнинг хавф-хатарлар тοифаси ва функсиοнал мақсадларидан келиб чиққан ҳοлда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш кοрхοналарининг бοшқарув самарадοрлигини οшириш мοдели ишлаб чиқилган;
Наманган вилояти шаҳар ва туманларининг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”га ихтисослашувини ҳисобга олиб, Поп, Чуст, Янгиқўрғон туманларини қурилиш материаллари ишлаб чиқариш саноатига ихтисослаштириш таклифи асосланган;
рақοбат ва мοнοпοлияга қарши курашиш сοҳасида чοра-тадбирлар уйғунлигини, эркин ва рақοбатбардοш бοзοрни шакллантиришда рақοбат муҳитининг индивидуал οмилларининг таъсирини баҳοлаш учун 3 балли шкаладан фοйдаланиш таклифи асοсланган;
асοсий вοситаларнинг бοшланғич қиймати, хοмашйο билан таъминланганлик даражаси, ишчилар сοни ва ишлаб чиқариш қуввати ҳажмининг οъзгариши ҳисοбига қурилиш материаллари кοрхοналари ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда сοф фοйда ҳажмининг 2028-йилга қадар прοгнοз кοърсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятида бошқарув самарадорлигини тадқиқ бўйича олинган илмий натижалар асосида:
обектларда давлат қурилиш назоратини амалга ошириш тартиби ва даврийлигига қўйиладиган табақалашган талабларни уларнинг хавф-хатарлар тоифаси ва функсионал мақсадларидан келиб чиққан ҳолда қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарининг бошқарув самарадорлик модели таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 5-февралдаги ПҚ-4586-сонли қарори
|4-хатбошида фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси 2023-йил 26-июндаги №05/15-1318-сонли маълумотномалари). Ушбу илмий янгилик натижасида Наманган вилоятида қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари сони биргина 2021-2022-йилларда қўшимча ўртача 10 фоиз фоиздан ошиб 108 тага етишига эришилди. Шунингдек, ушбу таклиф қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари соҳасида ижтимоий муҳитининг шаклланишини таъминлади;
Наманган вилояти шаҳар ва туманларининг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари”га ихтисослашувини ҳисобга олиб, Поп, Чуст, Янгиқўрғон туманларини қурилиш материаллари саноатига ихтисослаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 25-апрелдаги ВМҚ-211-сон “2022-2026-йилларда Наманган вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасида фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси 2023-йил 26-июндаги №05/15-1318-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида туманнинг “ўсиш нуқталари” ва “драйвер соҳалари” бўйича қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича 3 та туман ихтисослаштирилган;
рақобат ва монополияга қарши курашиш соҳасида чора-тадбирлар уйғунлигини, эркин ва рақобатбардош бозорни шакллантиришда рақобат муҳитининг индивидуал омилларининг таъсирини баҳолаш учун 3 балли шкаладан фойдаланиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 6-июлдаги ПФ-6019-сон Фармони 1-банди в-қисми 1-хатбошида фойдаланилган (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси 2023-йил 26-июндаги №05/15-1318-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгилик натижасида корхоналарга жорий этилиши натижасида, яъни корхонларнинг хом ашё билан таъминланганлиги ва асосий воситаларнинг бошланғич қиймати 1 фоизга оширилганда “Жийдакапа индустрй” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш ҳажми 0,6 млрд. сўм ва 1,9 млрд. сўмга ошишига ҳамда “Тоҳиржон эвро қурилиш савдо” МЧЖ корхонасининг ишлаб чиқариш ҳажми 1,9 млн. сўм ва 3,0 млн. сўмга ошишига эришилган;
қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси 2023-йил 26-июндаги №05/15-1318-сонли маълумотномалари). Ушбу таклиф натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналарининг асосий воситаларнинг бошланғич қиймати, хомашё билан таъминланганлик даражаси, ишчилар сони ва ишлаб чиқариш қуввати ҳажмининг 2028-йилда ўртача “ЖИЙДАКАПА ИНДУСТРЙ” МЧЖда 20%га, “Тоҳиржон эвро қурилиш савдо” МЧЖсида 34 %га ошириш имкони яратилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish