Sayt test rejimida ishlamoqda

Леваков Иззатулла Нематиллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри:  “Олий таълим муассасаларида самарали хизмат кўрсатиш стратегиясини такомиллаштириш (Наманган вилояти мисолида)”, 08.00.05- Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4PhD/Iqt 1930.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Абдулхакимов Зухрали Турсуналиевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институтида.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03
Расмий оппонентлар: Алиева Махбуба Тўйчиевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Халилов Нурилло Хамидуллаевич иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий таълим муассасаларида самарали хизмат кўрсатиш стратегиясини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
институт фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш ҳамда илмий тадқиқот ва иновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш ҳисобига олий таълим муассасаларида хизматлар стратегиясини ишлаб чиқиш таклиф қилинган;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда янги ишланма ва технологияларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи “Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази”ни жорий этиш ҳисобига ҳизматлар кўлами ва сифатини ошириш таклиф этилган;
олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобига таълим хизматлари кўламини ошириш асосланган;
Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматларни ривожланишининг 2028-йилга қадар кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида самарали хизмат кўрсатиш стратегиясини такомиллатиришга қаратилган таклифлар асосида:
институт фаолияти йўналишлари бўйича шартнома асосида маслаҳат ва эксперт-таҳлилий хизматлар кўрсатиш ҳамда илмий тадқиқот ва иновацион хизмат кўрсатувчи корхоналарни ташкил этиш ҳисобига олий таълим муассасаларида хизматлар стратегиясини ишлаб чиқиш таклифи асосланган. Ушбу таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 5-октябрдаги ПҚ-386-сон “Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорининг 5-бандининг 3-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 03/17-955-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида олий таълим муассасаларидаги хизматларнинг ҳаётийлик муддатини тўрт босқичли балл тизимини ишлаб чиқиш ва ҳар бир босқичга таъсир этувчи ўзгаришларни қисқа, ўрта, узоқ муддатларга ажратиш орқали олий таълим хизматларини диверсификациялаш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларида илмий-тадқиқот ютуқларини тижоратлаштириш ҳамда янги ишланма ва технологияларни амалиётга жорий этиш билан шуғулланувчи “Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази”ни жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 5-октябрдаги ПҚ-386-сон “Наманган тўқимачилик саноати институтини ташкил этиш тўгʻрисида”ги Қарорининг 4-бандининг 3-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 03/17-955-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Наманган тўқимачилик саноати институти таркибида “Илгʻор тўқимачилик муҳандислиги мактаби” ҳамда “Инновациялар ва технологиялар трансфери маркази” ташкил этилган. Натижада тўқимачилик соҳасида илмий тадқиқот олиб бориш ҳамда янги технологияларни тижоратлаштириш ва амалиётга жорий этиш имконияти яратилган;
олий таълим муассасаларининг қуввати, илмий салоҳияти ва бошқа асосий кўрсаткичларидан келиб чиққан ҳолда тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини мустақил белгилаш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳисобига таълим хизматлари кўламини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 8-октябрдаги ПФ-5847-сон “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030-йилгача ривожлантириш тўғрисида”ги Фармонининг            1-иловасининг 3-боб 1§-параграфнинг 4-хат бошини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 03/17-955-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида  меҳнат бозорида инновацион ривожланиш йўналишидаги кадрларга бўлган реал эҳтиёжни қондириш, ўз ресурсларини ошириш, ўз ишланмаларининг эксперт баҳосини олиш, ўқув жараёнини ташкил этишнинг мазмуни, шакллари ва воситаларини янгилаш, таълим хизматлари рўйхатини кенгайтириш, инновацион фаолиятнинг стратегик йўналишини белгилаш имконияти яратилиши асосланган.
Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларида кўрсатиладиган хизматларни ривожланишининг 2028-йилга қадар кўп вариантли прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасарруфидаги Наманган вилояти олий таʼлим муассасаларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий  таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 31-майдаги 03/17-955-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали 2023-2028 йилларда олий таълим муасссасаларидаги хизматлар турларини кўпайтириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, хизматлар кўрсатиш стратегиясини ривожлантириш билан боғлиқ қўшимча имкониятлар яратишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish