Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирахметова Лазиза Фарруховнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P646.
Илмий раҳбар: Якубова Гузал Асатуллаевна, психология фанлар доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Акрамов Мирмухсин Рустамович, психология  фанлари доктори (DSc), досент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида уни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларда саноген тафаккурни ривожланганлик даражасига кўра мустақил, ностандарт, расионал, рефлексив фикрлашнинг касбий шаклланиш жараёнидаги динамикаси ўқув фаолияти билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги аниқланган;
талабаларда саноген тафаккурнинг ривожланганлик даражаси янгиликка интилиш ҳисси, танқидийлик, обектни тузилишини ўзгартириш қобилиятини таълим субекти сифатида ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ намоён бўлиши туфайли ижодкорлик хусусиятини шакланганлигига тўғри пропорсионал эканлиги далилланган;
талабаларда саноген тафаккурнинг ривожланганлик даражасини шахслараро, ички ҳиссиётни, ўзини ва бошқаларини кечинмаларини бошқаришнинг расионал ҳамда рефлексив фикрлашга интегратив шаклланиши туфайли эмосионал интеллект билан боғлиқлик жиҳатлари асосланган;
талабаларда саноген тафаккурни ривожлантириш учун шахслараро эмосионал интеллектнинг интеграл компонентларидан ҳиссий идентификасияни ижодий фикрлаш билан боғлиқ ҳолда шахснинг ўзига ва ўзгаларга муносабатида устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли рефлексив тафаккурни шаклланишига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик хусусиятларини ривожлантиришга доир илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
талабаларда саноген тафаккурни ривожланганлик даражасига кўра мустақил, ностандарт, расионал, рефлексив фикрлашнинг касбий шаклланиш жараёнидаги динамикаси ўқув фаолияти билан боғлиқ ҳолда намоён бўлиши туфайли дифференциал фарқларнинг мавжудлиги аниқланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-февралдаги ПМ-106 сонли буйруғи билан «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-106 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда саноген тафаккурни ривожланишининг дифференциал фарқларни аниқлаш имконияти яратилган;
талабаларда саноген тафаккурнинг ривожланганлик даражаси янгиликка интилиш ҳисси, танқидийлик, обектни тузилишини ўзгартириш қобилиятини таълим субекти сифатида ўз-ўзини назорат қилиш билан боғлиқ намоён бўлиши туфайли ижодкорлик хусусиятини шакланганлигига тўғри пропорсионал эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-февралдаги ПМ-106 сонли буйруғи билан «Умумий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-106 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда саноген тафаккурнинг ижодкорлик хусусиятини шакланганлигига боғлиқлик жиҳатларини тадқиқ этиш йўллари оптималлаштирилган;
талабаларда саноген тафаккурнинг ривожланганлик даражасини шахслараро, ички ҳиссиётни, ўзини ва бошқаларини кечинмаларини бошқаришнинг расионал ҳамда рефлексив фикрлашга интегратив шаклланиши туфайли эмосионал интеллект билан боғлиқлик жиҳатлари асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-февралдаги ПМ-106 сонли буйруғи билан «Педагогик психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-106 а-сон маълумотномаси). Натижада талабалардаги саноген тафаккурнинг эмосионал интеллект билан боғлиқлик жиҳатларини изоҳлаш имконияти яратилган.
талабаларда саноген тафаккурни ривожлантириш учун шахслараро эмосионал интеллектнинг интеграл компонентларидан ҳиссий идентификасияни ижодий фикрлаш билан боғлиқ ҳолда шахснинг ўзига ва ўзгаларга муносабатида устувор намоён бўлиши муҳимлиги туфайли рефлексив тафаккурни шаклланишига коррексион-адаптив таъсир этиш муҳимлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-февралдаги ПМ-106 сонли буйруғи билан «Психологик хизмат. Психологик коррексия» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 1-мартдаги ПМ-106 а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда саноген тафаккурни ривожлантиришнинг педагогик-психологик дастурини ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish