Sayt test rejimida ishlamoqda

Ашуров Рамзидин Рамазоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бошланғич синф ўқувчиларида интеллект шаклланишининг психологик детерминантлари», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/P739.
Илмий раҳбар: Атабаева Наргис Батировна, психология фанлар доктори (DSc), досент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Камолиддин Ботирович, психология фанлари доктори, профессор; Усмонов Шерзод Ахмаджонович, психология  фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида интеллект шаклланишининг психологик детерминантларини очиб бериш асосида уни ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал шаклланишида бир неча ғояларни бир вақтнинг ўзида шакллантира олиш, масалани бир неча ечимини топа олиш қобилиятини обект устида фикрларни жамлай олиш хусусияти билан уйғун намоён бўлиши туфайли, диққат консентратсиясининг устувор таъсирга эга эканлиги далилланган;
бошланғич синф ўқувчиларидаги интеллектуал шаклланиши фикрлашнинг мантиқийлиги, мазмундорлиги, чуқурлиги, кенглиги сифатларининг дивергент тафаккурга боғлиқ равишда таълим жараёнида динамик ривожланиши туфайли тафаккур хусусиятларининг даражавий ифодаланишига идентив эканлиги далилланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал ривожланишида тафаккурнинг мантиқийлиги, масъулиятлилик, алтруизм, жавобгарлик, сахийлик сифатларини ўзаро интегратив шаклланиши туфайли шахс хатти-ҳаракатларини баҳолашнинг “ахлоқийлик” жиҳати устувор таъсирга эга эканлиги далилланган;
ўқувчиларда интеллектуал хусусиятларни шакллантириш учун дивергент тафаккурни гуруҳий ва мантиқий фикр юритиш кўникмасига интегратив ривожланиши коммуникативлик, ҳозиржавоблик сифатини ортишига олиб келганлиги туфайли таълим жараёнига “ментал арифметика” машғулотларини киритиш муҳимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Бошланғич синф ўқувчиларида интеллект шаклланишининг психологик детерминантлари олинган тадқиқот иши натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал шаклланишида бир неча ғояларни бир вақтнинг ўзида шакллантира олиш, масалани бир неча ечимини топа олиш қобилиятини объект устида фикрларни жамлай олиш хусусияти билан уйғун намоён бўлиши туфайли, диққат консентратсиясининг устувор таъсирга эга эканлиги далилланган оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги ПМ-89- сон буйруғига асосан “Онтогенез психология. Дифференциал психологияси” модулига киритилган. (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябрдаги ПМ-89-а-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал таъсир этувчи психологик детерминантларнинг ўзига хос жиҳатларини очиб берилган;
бошланғич синф ўқувчиларидаги интеллектуал шаклланиши фикрлашнинг мантиқийлиги, мазмундорлиги, чуқурлиги, кенглиги сифатларининг дивергент тафаккурга боғлиқ равишда таълим жараёнида динамик ривожланиши туфайли тафаккур хусусиятларининг даражавий ифодаланишига идентив эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги ПМ-89- сон буйруғига асосан “Онтогенез психология. Дифференциал психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябрдаги ПМ-89-а-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларидаги интеллектуал шаклланишининг тафаккур хусусиятлари боғлиқлиги асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг интеллектуал ривожланишида тафаккурнинг мантиқийлиги, масъулиятлилик, алтруизм, жавобгарлик, сахийлик сифатларини ўзаро интегратив шаклланиши туфайли шахс хатти-ҳаракатларини баҳолашнинг “ахлоқийлик” жиҳати устувор таъсирга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги ПМ-89- сон буйруғига асосан “Онтогенез психология. Дифференциал психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябрдаги ПМ-89-а-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларининг маъновий-ахлоқий тушунчаларни тавсифлай олиш, вазиятларни маънавий-ахлоқий шахслилик хусусиятларига боғлиқлиги асосланган маълумотлар тизимлаштирилган;
ўқувчиларда интеллектуал хусусиятларни шакллантириш учун дивергент тафаккурни гуруҳий ва мантиқий фикр юритиш кўникмасига интегратив ривожланиши коммуникативлик, ҳозиржавоблик сифатини ортишига олиб келганлиги туфайли таълим жараёнига “ментал арифметика” машғулотларини киритиш муҳимлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 23-ноябрдаги ПМ-89-сон буйруғига асосан “Онтогенез психология. Дифференциал психологияси” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябрдаги ПМ-89-а-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларда интеллектуал хусусиятларни шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish