Sayt test rejimida ishlamoqda

Арзиқулов Ўткирбек Махамматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тиббиёт олийгоҳи талабаларида касбий йўналганлик ва ўқув мотивларининг намоён бўлиши», 19.00.06 – Ёш ва педагогик психология. Риваожланиш психологияси (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/P238.
Илмий раҳбар: Акрамова Феруза Акмаловна, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Абдурасулов Рустам Абдураимович, психология фанлари доктори, профессор; Норқўзиев Дониёрбек Бахтиёрович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).  
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт олийгоҳи талабаларида касбий йўналганлик ва ўқув мотивларининг намоён бўлишининг психологик хусусиятларини очиб бериш асосида илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт олийгоҳи талабаларидаги касбий йўналганлик «қочиш», «ижтимоий мавқеи», «ижодий ўз-ўзини амалга ошириш». «когнитив», «ижтимоий» мотивларни ривожланишидаги дифференциал фарқларнинг мавжудлиги туфайли ўқув мотивларининг намоён бўлишига идентив эканлиги далилланган;
тиббиёт олийгоҳи талабаларида ўқув мотивларининг даражавий ифодаланишига кўра билимга нисбатан ички мотивларнинг ўқув фаолиятида ташқи шахсий, шахслараро муносабатларда, ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ мотивларга уйғун ҳолда динамик тарзда намоён бўлиши туфайли уларда «касб эгаллаш» мотивлари устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган;
талабаларнинг касбий шаклланишида ўз-ўзини бошқариш, тафаккур, диққат хусусиятларининг эмпатиявий йўналганлик негизида таълимнинг ижтимоий мотивларига боғлиқ дифференциал ифодаланиши туфайли коммуникатив сифатларни тиббий жараёнларга интегратив ривожланиши муҳим эканлиги исботланган;
тиббиёт йўналиши талабаларининг касбий йўналганлиги ва ўқув мотивлари даражасини баҳолашда коммуникатив, эмосионал, иродавий сифатларни ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига кўра, «мотивасион-иродавий», «таҳлилий-баҳоловчи», «қадриятли-ижодий» каби касбий йўналганликнинг мезонлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт олийгоҳи талабалари касбий йўналганлиги ва ўқув мотивлари намоён бўлишининг психологик хусусиятларини аниқлаш асосида:
тиббиёт олийгоҳи талабаларидаги касбий йўналганлик «қочиш», «ижтимоий мавқеи», «ижодий ўз-ўзини амалга ошириш». «когнитив», «ижтимоий» мотивларни ривожланишидаги дифференциал фарқларнинг мавжудлиги туфайли ўқув мотивларининг намоён бўлишига идентив эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-92-а-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт олийгоҳи талабаларида ўқув мотивларининг даражавий ифодаланишига эришилган;
тиббиёт олийгоҳи талабаларида ўқув мотивларининг даражавий ифодаланишига кўра билимга нисбатан ички мотивларнинг ўқув фаолиятида ташқи шахсий, шахслараро муносабатларда, ота-оналарнинг қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ мотивларга уйғун ҳолда динамик тарзда намоён бўлиши туфайли уларда «касб эгаллаш» мотивлари устувор ҳарактерга эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-92-а-сон маълумотномаси).. Натижада, ҳар томонлама етук шифокорларнинг «касб эгаллаш» мотивларининг устувор ҳарактерга эга эканлигига эришилган;
талабаларнинг касбий шаклланишида ўз-ўзини бошқариш, тафаккур, диққат хусусиятларининг эмпатиявий йўналганлик негизида таълимнинг ижтимоий мотивларига боғлиқ дифференциал ифодаланиши туфайли коммуникатив сифатларни тиббий жараёнларга интегратив ривожланиши муҳим эканлиги исботланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан  «Онтогенез психологияси. Дифференциал психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-92-а-сон маълумотномаси). Натижада, тиббиёт йўналиши талабаларининг тиббий жараёнларга интегратив ривожланишига эришилган.
тиббиёт йўналиши талабаларининг касбий йўналганлиги ва ўқув мотивлари даражасини баҳолашда коммуникатив, эмосионал, иродавий сифатларни ўзаро интегратив намоён бўлиши муҳимлигига кўра, «мотивасион-иродавий», «таҳлилий-баҳоловчи», «қадриятли-ижодий» каби касбий йўналганликнинг мезонлари асосланган натижалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023 йил 23 ноябрдаги ПМ-92-сон буйруғи билан  «Ижтимоий психология. Этнопсихология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023 йил 30 ноябрдаги ПМ-92-а-сон маълумотномаси).Натижада, тиббиёт йўналиши талабаларининг касбий йўналганликнинг мезонлари ҳақидаги билим ва малакаларнинг ошишига хизмат қилган, жумладан, тиббиёт йўналиши талабалари касбий йўналганлиги ва ўқув мотивларининг намоён бўлишини психологик томонларини шакллантириш юзасидан психопрофилактик ишлар кучайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish