Sayt test rejimida ishlamoqda

Кушакова Наргиза Исламбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ёш оилаларда интернетга тобелик намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: В2023.3.PhD/P605.
Илмий раҳбар: Нишанова Замира Таскареевна, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Умаров Баҳриддин Мингбаевич, психология фанлари доктори, профессор; Лутфуллаева  Нигора Халимбаевна  психология фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш эр-хотинларда интернетга тобеликнинг намоён бўлишига таъсир этувчи ижтимоий-психологик омилларни очиб бериш асосида оила барқарорлигини яхшилаш усулларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ёш оилада интернетга тобелик ижтимоий-психологик детерминантларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, бўш вақтнинг кўплиги, қатъияцизлик, интернет сайтларининг жозибадорлиги, фикрий таҳлилнинг етишмаслиги, жуфтликлар муносабатларида самимият камлигининг фаол ифодаланиши орқали эр-хотинлар шахсида виртуал оламга қарамлик хусусиятлари етакчи ўрин тутиши далилланган;
шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари интернетга тобелик билан таъсирлашув жараёнларига мувофиқ, феъл-атвордаги салбий ўзгаришлар, хулқ-атвор бузилишлари, ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатларини ўйлаш, интеллектуал салоҳиятни ишга солишнинг устун келишига кўра ўзига баҳо бериш шаклларидан «характер», «ақл, қобилият»нинг кучайтирилиши орқали ёш эр-хотинлар ўртасида интернет аддиксиясининг пасайиши далилланган;
оилавий муносабатларда ёш эр-хотинлар орасидаги интернетга қарамликнинг ирода кучи билан боғлиқ равишда намоён бўлишига кўра, ўз хулқ-атворини мустақил равишда бошқариш, психик жараёнларни назорат қилиш, хатти-ҳаракатларини тартибга солиш, ҳиссий-иродавий фазилатларни ривожлантиришнинг таркиб топиши орқали виртуал оламга тобеликнинг «иродавий компонентлар» билан тескари боғлиқлик характерига эга эканлиги исботланган;
субектив локал назорат хусусиятларининг интернетга тобелик юзага келишига таъсири натижасида, оилавий ҳаётда кузатиладиган турли кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларга ўзини сабабчи деб ҳисоблаш, асосий эътиборни ички оламга қаратиш, масъулиятни ўз зиммасига олишга мойиллик веб-саҳифаларга қарамликнинг намоён бўлишига қарама-қарши боғланиши туфайли ёш оилаларда виртуал дунёга берилиш «экстерналлик» билан уйғун ривожланиши асосланилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёш оилаларда интернетга тобелик намоён бўлишининг ижтимоий-психологик хусусиятларини ўрганиш натижасида:
ёш оилада интернетга тобелик ижтимоий-психологик детерминантларга боғлиқ ҳолда намоён бўлишига кўра, бўш вақтнинг кўплиги, қатъияцизлик, интернет сайтларининг жозибадорлиги, фикрий таҳлилнинг етишмаслиги, жуфтликлар муносабатларида самимият камлигининг фаол ифодаланиши орқали эр-хотинлар шахсида виртуал оламга қарамлик хусусиятлари етакчи ўрин тутиши ҳақида илмий хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 23-ноябирдаги ПМ-88-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябирдаги ПМ-88а-сон маълумотномаси). Натижада болғуси амалиётчи психологларнинг виртуал оламга қарамлик психологик хусусиятлари ҳақидаги имий тасаввурлари бойитилган.
шахснинг ўз-ўзини баҳолаш даражалари интернетга тобелик билан таъсирлашув жараёнларига мувофиқ, феъл-атвордаги салбий ўзгаришлар, хулқ-атвор бузилишлари, ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатларини ўйлаш, интеллектуал салоҳиятни ишга солишнинг устун келишига кўра ўзига баҳо бериш шаклларидан «характер», «ақл, қобилият»нинг кучайтирилиши орқали ёш эр-хотинлар ўртасида интернет аддиксиясининг пасайишини асослашга оид хулосалар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил  23-ноябирдаги ПМ-88-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябирдаги   ПМ-88а-сон маълумотномаси). Натижада феъл-атвордаги салбий ўзгаришлар, хулқ-атвор бузилишлари, ўз хатти-ҳаракатларининг оқибатларини ўйлаш, интеллектуал салоҳиятни ишга солишнинг устун келишига кўра ўзига баҳо бериш шаклларидан «характер», «ақл, қобилият»нинг кучайтирилиши орқали ёш эр-хотинлар ўртасида интернет аддиксиясининг пасайиши асосида  тавсиялар ишлаб чиқилган.
оилавий муносабатларда ёш эр-хотинлар орасидаги интернетга қарамликнинг ирода кучи билан боғлиқ равишда намоён бўлишига кўра, ўз хулқ-атворини мустақил равишда бошқариш, психик жараёнларни назорат қилиш, хатти-ҳаракатларини тартибга солиш, ҳиссий-иродавий фазилатларни ривожлантиришнинг таркиб топиши орқали виртуал оламга тобеликнинг «иродавий компонентлар» билан тескари боғлиқлик характерига эга эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 23-ноябирдаги ПМ-88-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 30-ноябирдаги ПМ-88а-сон маълумотномаси). Натижада ўз хулқ-атворини мустақил равишда бошқариш, психик жараёнларни назорат қилиш, хатти-ҳаракатларини тартибга солиш, ҳиссий-иродавий фазилатларни ривожлантиришнинг таркиб топиши орқали виртуал оламга тобеликнинг «иродавий компонентлар» билан тескари боғлиқлик характерига эга эканлигини таҳлил қилиш имконияти оширилган.
субектив локал назорат хусусиятларининг интернетга тобелик юзага келишига таъсири натижасида, оилавий ҳаётда кузатиладиган турли кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларга ўзини сабабчи деб ҳисоблаш, асосий эътиборни ички оламга қаратиш, масъулиятни ўз зиммасига олишга мойиллик веб-саҳифаларга қарамликнинг намоён бўлишига қарама-қарши боғланиши туфайли ёш оилаларда виртуал дунёга берилиш «экстерналлик» билан уйғун ривожланиши исботланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 23-ноябирдаги ПМ-88-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий  Марказининг 2023-йил 30-ноябирдаги ПМ-88а-сон маълумотномаси). Натижада оилавий ҳаётда кузатиладиган турли кўнгилсиз воқеа-ҳодисаларга ўзини сабабчи деб ҳисоблаш, асосий эътиборни ички оламга қаратиш, масъулиятни ўз зиммасига олишга мойиллик веб-саҳифаларга қарамликнинг намоён бўлишига қарама-қарши боғланиши туфайли ёш оилаларда виртуал дунёга берилиш «экстерналлик» билан уйғун ривожланишининг амалий имкониятлари кўрсатиб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish