Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашева Сайёра Холиёровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув тизимини оптималлаштиришнинг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/P300.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ойбек Эшбоевич, психология фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Қодиров Умарали Дўстқобилович, психология фанлари доктори, профессор; Шоназаров Асрор Махмаисоевич, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари бошқарув тизимини ижтимоий-психологик жиҳатдан оптималлаштиришга хизмат қилувчи технологияларни такомиллаштириш ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ижтимоий фасилитация ва ингибиция механизмлари дифференциациясига коʻра, «икки ҳиссали олмос», «эмпатия харитаси», «фойдаланувчининг йўл харитаси», «нуқтаи назарни шакллантириш», «олти шляпа» дизайн фикрлаш технологияларининг умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув фаолиятига татбиқида бошқарув тизимининг оптималлашганини баҳоловчи «юзабилити» усулининг самарадорлиги асосланган;
умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар кадрлар шахсий юксалишидаги «селф – девелопмент»нинг дифференциал намоён бўлиши улардаги «мулоқот маданияти»; «ташкилотчилик қобилияти», «жамоада ишлаш кўникмаси», «вақтни бошқариш маҳорати», «танқидий фикрлаш даражаси», «креативлик кўлами»ни интерперсонал шахс хусусиятилари ривожи билан тўғри пропорсионал эканлиги далилланган;
умумий ўрта таълим мактаблари турли даражали бошқарув кадрларининг фаолиятга йўналганлигида «эмоционал барқарорлик», «ҳиссий кайфият» ва «эмоционал интеллект» шаклланганлиига кўра, «психик фаоллик ҳажми», «қизиқиш даражаси», «ҳиссий маром кучи», «зўриқиш кўлами» ва «қулайлик даражаси» каби психоемоционал ҳолатларга иродавий акт асосида устуворлик бериш орқали конструктив қарор қабул қилиш компетенсиясининг такомиллашиши асосланган;
умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув кадрлари шахс хусусиятларининг фаолиятда дифференциал ифодаланишига кўра «қизил» тоифа мактаб жамоаси орасида носоғлом муҳитнинг кучайиши мактабдаги устувор бошқарув шакли, таълим сифатини кафолатловчи услубий бирлашмалар фаолияти ва унинг бошқаруви, директор ўринбосарлари эгаллаган позициясининг мактаб фаолиятининг умумий кўрсаткичларига таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусият эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари бошқарув тизимини ижтимоий-психологик жиҳатдан оптималлаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари:
ижтимоий фасилитация ва ингибиция механизмлари дифференциациясига кўра, «икки ҳиссали олмос», «эмпатия харитаси», «фойдаланувчининг йўл харитаси», «нуқтаи назарни шакллантириш», «олти шляпа» дизайн фикрлаш технологияларининг умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув фаолиятига татбиқида бошқарув тизимининг оптималлашганини баҳоловчи «юзабилити» усули самарадорлиги асосланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-82-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-82-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув тизимини оптималлаштиришга таъсир этадиган ижтимоий-психологик технологияларни аниқлаш ҳамда илмий жиҳатдан асослаш имконияти яратилган;
умумий ўрта таълим мактаблари раҳбар кадрлар шахсий юксалишидаги «селф – девелопмент»нинг дифференциал намоён бўлиши улардаги «мулоқот маданияти»; «ташкилотчилик қобилияти», «жамоада ишлаш кўникмаси», «вақтни бошқариш маҳорати», «танқидий фикрлаш даражаси», «креативлик кўлами»ни интерперсонал шахс хусусиятилари ривожи билан тўғри пропорсионал эканлиги далилланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-82-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-82-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув тизимини оптималлаштиришга доир қўшимча психологик чора-тадбирларни ижтимоий-психологик жиҳатдан эмпирик асослаш имконияти яратилган;
умумий ўрта таълим мактаблари турли даражали бошқарув кадрларининг фаолиятга йўналганлигида «эмоционал барқарорлик», «ҳиссий кайфият» ва «эмоционал интеллект» шаклланганлиига кўра, «психик фаоллик ҳажми», «қизиқиш даражаси», «ҳиссий маром кучи», «зўриқиш кўлами» ва «қулайлик даражаси» каби психоемоционал ҳолатларга иродавий акт асосида устуворлик бериш орқали конструктив қарор қабул қилиш компетенсиясининг такомиллашиши асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-82-сон буйруғи билан «Ижтимоий психология» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-82-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумтаълим мактабларининг турли даражали бошқарув кадрларидаги етакчи индивидуал-типологик хусусиятлар, шахс йўналганлиги, психоемоционал ҳолатлар эмпирик тадқиқ этилган;
умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув кадрлари шахс хусусиятларининг фаолиятда дифференциал ифодаланишига кўра «қизил» тоифа мактаб жамоаси орасида носоғлом муҳитнинг кучайиши мактабдаги устувор бошқарув шакли, таълим сифатини кафолатловчи услубий бирлашмалар фаолияти ва унинг бошқаруви, директор ўринбосарлари эгаллаган позицияси мактаб фаолиятининг умумий кўрсаткичларига таъсир этувчи ижтимоий-психологик хусусият эканлиги далилланган маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 26-октябрдаги ПМ-82-сон буйруғи билан «Бошқарув психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2023-йил 1-ноябрдаги ПМ-82-а-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактаблари бошқарув тизимини оптималлаштиришга хизмат қилувчи етакчи ижтимоий-психологик индекаторлар аниқланган ҳамда амалиётга жорий этиш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish