Камалова Дилдора Гайратовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жиноятга тайёргарлик кўришнинг хусусиятлари ва унинг учун жавобгарликни такомиллаштириш», 12.00.08–Жиноят ҳуқуқи. Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.2.PhD/Yu15.
Илмий раҳбар: Рустамбаев Мирзаюсуп Хакимович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.27.06.2017.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор; Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, юридик фанлар номзоди.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: жиноятга тайёргарлик кўришни таҳлил қилиш асосида аниқланган муаммоларнинг ечимини топиш ва қонунни қўллаш амалиёти самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
энг кўп жазо деганда, Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган ҳар қандай жазо турининг энг юқори муддати ёки миқдори тушунилиши лозимлиги асосланган;
жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги асосланган;
озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаса, қўлланилиши асосланган;
озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганларга — ўн беш йилдан, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ҳамда аёлларга нисбатан эса — ўн уч йил тўрт ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жиноятга тайёргарлик кўришнинг хусусиятлари ва унинг учун жавобгарликни такомиллаштириш тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жиноятга тайёргарлик кўрганлик ҳамда жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун мазкур жиноят учун қонунда назарда тутилган энг кўп жазонинг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги, бунда энг кўп жазо деганда, ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида (модданинг қисмида) назарда тутилган ҳар қандай жазо турининг энг юқори муддати ёки миқдори тушунилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарорининг 11-бандига ўзгартириш киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 31 октябрдаги 04/ПЛ-46-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги қонунларни амалиётда қўллаш кўникмаларига ижобий таъсир кўрсатиб, жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун адолатли жазо тайинланишига кўмаклашган;
жавобгарликнинг муқаррарлик принципи ҳар доим ҳам жазо қўлланилиши шартлигини англатмаслиги, шу туфайли судлар, ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни биринчи марта содир этган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган, етказилган зиённи қоплаган шахсларни ЖК 65, 66, 70, 71-моддаларига мувофиқ жавобгарликдан ёки жазодан озод қилиш масаласини муҳокама қилишлари лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарорининг 2-бандига қўшимча киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 31 октябрдаги 04/ПЛ-46-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жиноят содир этган шахсларни жазо қўлламасдан туриб ҳам тарбиялашга хизмат қилган;
озодликдан маҳрум қилиш жазо тариқасида оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, шунингдек судланувчининг шахсини инобатга олган ҳолда — ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан, агар бундай шахсларни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатишнинг имкони бўлмаган ҳолатда қўлланилиши тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарорининг 26-бандига қўшимча киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 31 октябрдаги 04/ПЛ-46-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахсларнинг жиноий жавобгарлигини дифференциация қилиш, жазо тайинлашни индивидуаллаштиришга хизмат қилган;
озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги узил-кесил жазо муддати йигирма беш йилдан, вояга етмаганларга — ўн беш йилдан, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ҳамда аёлларга нисбатан эса — ўн уч йил тўрт ойдан ортиқ бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисидаги қарорининг 55-бандига қўшимча киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2016 йил 31 октябрдаги 04/ПЛ-46-16-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва жиноят содир этишга суиқасд қилганлик учун тайинланиши мумкин бўлган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг муддатини чегаралашга хизмат қилган.