Sayt test rejimida ishlamoqda

Туримов Бобур Валентиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) тақдимномаси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Тақдимнома мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эйнштейн-Максвелл-скаляр майдон тенгламаларининг аниқ ечимлари”, 01.04.02 – Назарий физика ҳамда 01.03.01 – Астрономия (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/ FM999
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригатсия ва қишлоқ хўжалигини механизатсиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти ҳузиридаги DSc.03/31.03.2022.Т/FM.10.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий Кенгаш.
Илмий раҳбар: Ахмедов Бобомурот, ЎзР ФА, физика-математика фанлари доктори, академик, Абдужаббаров Аҳмаджон Адилович, физика-математика фанлари доктори, профессор
Тақдимнома йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади гравитсион скаляр майдон ва Эйнштейн-Максвелл-скаляр майдон тенгламалари билан боғланган Эйнштейн тенгламаларининг аниқ аксиал-симметрик ва статик ечимларини топишдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги Қўшимча гравитатсион скаляр майдоннинг таъсирини ҳисобга олган ҳолда Эйнштейн майдон тенгламаларининг аксиал-симметрик ва статик ечимлари олинган. Булар Вейл ечимлар синфига тегишли бўлган икки хил ечимладир, (и) модификацияланган гамма-метрик ва (ии) модеификатсияланган квадрупол момент метрикасидир;
Эйнштейн майдон тенгламаларининг аксиал-симметрик ва статик вакуум ечимларининг фазо-вақт хоссаларига скаляр майдоннинг таъсири ўрганилди;
Қўшимча параметрларга эга бўлган гамма-метриканинг умумлаштирилган шакли ва гравитсион скаляр майдонида ҳосил бўлган квадрупол момемтини  ўз ичига олган Эрес-Розен метрикасининг умумлаштирилган шакли олинди;
Гравитатсион скаляр майдон учун энергия-момент тенсорининг компонентлари учун аналитик ифодалар олинади. Фантом майдон ҳолатида ечим нол энергия ҳолатини(НЕC) қондириши кўрсатилган;
Гамма ва квадрупол параметрлари синов заррачасининг энергияси ва бурчак моментумига ҳисса қўшмаслиги ва натижада экваториал ҳаракатланаётган заррача траекториясига таъсир қилмаслиги кўрсатилган;
ИСCО радиуси, энергиянинг критик қийматлари ва синов заррачаларининг бурчак моментининг аниқ аналитик ифодаси олинди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эйнштейн-Максвелл-скаляр майдон тенгламаларининг янги аналитик ечими асосида:
зарралар ҳаракати бўйича олинган илмий натижалар Шанхайдаги Фудан университети (ФУ) олимлари томонидан қўлланилди (ФУ, Хитой, 2024 йил 7 март маълумотномаси);
зарраларнинг компакт объект атрофидаги ҳаракати бўйича натижалар хорижий тадқиқотчиларнинг ишларида, нуфузлий хорижий журналларда қўлланилган (Тҳе Эуропеан Пҳйсиcал Жоурнал C, Волуме 83, Иссуе 12, артиcле ид.1131, Wеб-Сc, ИФ: 4.4 Прамана, 97-жилд, 1-сон, ид.29-мақола, Wеб-Сc, ИФ: 2.219; Қироллик Астрономия Жамиятининг ойлик хабарлари, 521-жилд, 1-сон, 474-477-бет, Wеб-Сc, ИФ: 5.235). Компакт об'ектлар атрофидаги заррачалар динамикасига метрик параметрларнинг таъсирини аниқлашда қўлланилган.
PhD тадқиқот натижалари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан тавсия этилган нуфузли Қ1/Қ2 типдаги илмий журналларида чоп этилган 15 та илмий мақолаларда тақдим этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish