Sayt test rejimida ishlamoqda

Нуруллаев Жусипбай Абдиуалиевичнинг
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Соболев типидаги баъзи бир тенгламаларни ечишнинг юқори аниқликдаги айирмали схемалари», 01.01.03–Ҳисоблаш математикаси ва дискрет математика (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/FM998
Илмий раҳбар: Утебаев Даулетбай, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.FM.01.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шадиметов Холматвай Махкамбаевич, физика-математика фанлари доктори, профессор; Худойберганов Мирзоали Ўразалиевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: ЎзР ФА В.И.Романовский номидаги Математика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Соболев типидаги юқори тартибли вақт ҳосиласига нисбатан ечилмаган ностационар тенгламалар учун юқори аниқликдаги айирмали схемаларини қуриш, уларнинг турғунлик шартларини топиш ва яқинлашиш ҳамда аниқлик баҳоларини олишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
магнитланмаган плазмадаги ион-акустик тўлқинлар, магнитлардаги спин тўлқинлар, енгил текислик типидаги магнитлардаги спин тўлқинлари, икки ҳароратли плазма тенгламалари кўп параметрли юқори аниқликдаги чекли элементлар усули асосида ечилган, аппроксимация хатолиги, турғунлик шартлари ва аниқлик баҳолари олинган;
чекли элементлар усули асосида тўртинчи тартибли оддий дифференциал тенгламалар системаси учун тўртинчи тартибли аниқликдаги янги кўп параметрли айирмали схемалари қурилган, аппроксимация хатолиги, турғунлик шартлари олинган  ва аниқлик теоремалари исботланган;
сиқиладиган стратификацияланган айланувчи суюқлик динамикаси тенгламаси ва магнитланган плазмадаги ион-акустик тўлқинлар тенгламалари учун қўйилган бошланғич-чегаравий масалаларни сонли ечишда юқори аниқликдаги айирмали схемалар қурилган ҳамда турғунлик шартлари олинган ва яқинлашиш тезлиги баҳоланган;
тўртинчи ва олтинчи тартибли хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар учун қўйилган бошланғич-чегаравий масалаларнинг аналитик ечими ва силлиқлигига минимал талабларда айирмали схемалар орқали олинган сонли ечим ўртасидаги аниқлик баҳолари келтирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Вақт ҳосиласига нисбатан ечилмаган юқори тартибли Соболев типидаги тенгламалар учун чекли элементлар усули асосида қурилган юқори аниқликдаги кўп параметрли айирмали схемаларни қуриш бўйича олинган натижалар қуйидаги илмий лойиҳаларда амалга оширилган:
вақт ҳосиласига нисбатан Соболев типидаги юқори тартибли тенгламаларни сонли ечиш усулларидан ОТ-Ф2-77-“Моделлаштириш асосида ички нуқсонларни ҳисобга олган ҳолда яримўтказгичли асбобларнинг ишончлигини башорат қилишнинг такомиллаштириш усули” грант лойиҳасида турли дефектларга эга яримўтказгич структуралардаги жараёнлар ҳақида янги маълумотлар олишда ва уларнинг электрофизик ҳамда оптик хусусиятларини аниқлашда фойдаланилган (Қорақалпоқ давлат университетининг 2023 йил 7 августдаги 01-22-04/276-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши яримўтказгичлар физикаси масалаларида дефектларнинг пайдо бўлиши сабабларини аниқлаш ва муайян турғунликни таъминлайдиган яримўтказгич приборларни яратишдаги усулларни янгилаш имконини берган;
Соболев типидаги тенгламалар учун қурилган юқори аниқликдаги айирмали схемалардан АЛ-392103042-“Жанубий Оролбўйи чўл зоналарида ҳудуд иқлимининг исишига олиб келувчи экологик-метеорологик жараёнларни моделлаштириш” грант лойиҳасида қиздирилган юзадан микрозаррачаларнинг конвектив кўтарилишининг сонли моделини қуришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Табиатшунослик илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 8 августдаги 17.01/303-сонли маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши қиздирилган юзадан микрозаррачаларнинг конвектив кўтарилиши моделини ва газ муҳити билан конвектив оқимда ҳаракатланувчи сферик микрозаррачаларнинг молекуляр иссиқлик узатиш моделини сонли  ешиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish