Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарзуллаев Отабек Сайдулла ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Митинг, йиғилиш ва намойишларни ўтказишда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий жиҳатлари”, 12.00.14 -“ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш. Пробация фаолияти” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu779.
Илмий раҳбар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар маркази, Йўл ҳаракати хавфсизлиги муаммоларини ўрганиш маркази, DSc.32/05.05.2023.Yu.74.03.
Расмий оппонентлар: Зулфиқаров Шерзод Хуррамович, юридик фанлар доктори, профессор; Хужакулов Сиёвуш Бахтиёрович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида митинг, йиғилиш ва намойишлар ўтказишда жамоат хавфсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шартини қонунда аниқ белгилаш зарурати асослантирилган;
митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида фуқаровий қуролни олиб юришни қонун асосида қатъий тақиқлаш зарурати асослаб берилган;
фавқулодда ҳолат шароитларида жамоат хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказилишини тақиқлаш ёки чеклаш, шунингдек оммавий тартибсизлик, қонунга хилоф равишда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга барҳам бериш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳаёт маромини барқарорлаштириш бўйича тадбирлар ва махсус операцияларни амалга ошириш зарурати асослантирилган;
фуқароларнинг конституцион бурчини бажариш самарадорлигини ошириш мақсадида жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги фаол иштироки вақтида тан жароҳати олганлиги ёки вафот этганлигида уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш зарурати асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
веб-сайтнинг ва (ёки) веб-сайт саҳифасининг ёхуд бошқа ахборот ресурсининг эгаси, шу жумладан блогер ҳамма эркин фойдаланиши мумкин бўлган ахборот жойлаштириладиган Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги ўз веб-сайтидан ва (ёки) веб-сайт саҳифасидан ёхуд бошқа ахборот ресурсидан белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадларида фойдаланилишига йўл қўймаслиги шартини аниқ белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 30 мартдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-679-сон Қонунининг 3-моддаси 2-банди билан Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрдаги “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги 560-II-сон Қонунига киритилган 121-моддаси 1-қисми учинчи хатбошисинини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 17 декабрдаги 02/4-225-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши Интернет жаҳон ахборот тармоғида веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифаси ёхуд бошқа ахборот ресурсидан белгиланган тартибни бузган ҳолда ўтказиладиган йиғилишлар, митингларда, кўча юришларида ва намойишларда иштирок этишга даъват қилиш, шунингдек мазкур ноқонуний ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадларида фойдаланилишини олдини олишни самарали таъминлашга хизмат қилган;
митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирлар ўтказилганда фуқаровий қуролни олиб юриштақиқлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисида”ги қонунининг 9-моддаси 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 12 декабрдаги 29/1-1808-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши митинглар, кўча юришлари, намойишлар ва бошқа оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида шахс, жамият ва давлат манфаатларини самарали ҳимоя қилишга хизмат қилган;
фавқулодда ҳолат шароитларида йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишлар ўтказилишини тақиқлаш ёки чеклашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 15 декабрдаги “Фавқулодда ҳолат тўғрисида”ги ЎРҚ-737-сон Конституциявий Қонунининг 12-моддаси 1-қисми еттинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 17 декабрдаги 02/4-225-сон маълумотномаси), шунингдек фавқулодда ҳолат жорий этилган Қорақалпоғистон Республикасида оммавий тартибсизлик, қонунга хилоф равишда йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ва намойишларга барҳам бериш, жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, ҳаёт маромини барқарорлаштириш бўйича тадбирлар ва махсус операцияларни амалга оширишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 2 июлдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 252-сон буйруғининг 5-банди 4-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2022 йил 12 декабрдаги 29/1-1809-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши фавқулодда ҳолат шароитларида келиб чиқиши мумкин бўлган таҳдидларни олдини олишни самарали таъминлашга, шунингдек фавқулодда ҳолат жорий этилган Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек ҳаёт маромини барқарорлаштириш бўйича ички ишлар органлари ходимлари фаолиятини тўғри ташкиллаштиришга хизмат қилган;
фуқароларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги фаол иштироки вақтида тан жароҳати олган ёки вафот этганлигида уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 30 январдаги 36-сон қарорига мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган Фуқаролар ва жамоат ташкилотларини ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишдаги фаол иштироки учун рағбатлантириш ҳамда фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 172-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги масалалари илмий-амалий тадқиқотлар марказининг 2023 йил 07 апрелдаги 19-сон “Илмий ишланмани жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш амалиётига жорий этилганлиги ҳақида”ги хулосаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши фуқароларнинг жамоат хавфсизлигини таъминлашдаги фаол иштироки вақтида тан жароҳати олган ёки вафот этганлигида уларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish