Sayt test rejimida ishlamoqda

Ғайбуллаев Алишер Исматовичнингнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Омонат сақлаш муносабатларининг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши”, 12.00.03. – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.DSc/Yu92.
Илмий маслаҳатчининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Насриев Илхом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Чориев Муроджон Шокиржонович, юридик фанлар доктори, профессор; Бозоров Сардор Сохибжонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади омонат сақлаш тушунчаси ва ўзига хос хусусиятлари борасидаги олимлар фикрлари асосида омонат сақлаш шартномасини тузиш ва уни амалда қўллаш ҳамда омонат сақлашни ҳуқуқий тартибга солиш муаммолари юзасидан фуқаролик ҳуқуқи доктринасини бойитишга оид хулосалар ҳамда қонунчиликни такомиллаштиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
омонат сақлаш муносабатларида органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш қуруқ махсус ёпиқ хоналарда (омборларда), герметик сиғимларда (силослар, сақлаш жойларида) амалга ошириш, шунингдек, сақлаш вақтида уларнинг сақланиши ва ходимларнинг саломатлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи бўлмаслиги лозимлиги асослантирилган;
банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, шунингдек, банкларнинг аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиши ва сотиши, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиши мумкинлиги асослаб берилган;
эркин омбор тушунчасини баён этиш юзасидан, яъни “эркин омбор – махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олиши ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган жой” тушунчасига муаллифлик таърифи берилиб, қонунчилик ҳужжатларига киритиш асослантирилган;
божхона эркин омборида сақлаш учун қабул қилинган айрим товарларни, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлганлиги ёки алоҳида шароитларда сақланишни талаб этишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган, бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши кераклиги асослаб чиқилган;
банклар ўзининг молиявий операцияларни амалга ошириши жараёнида ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериши мумкинлиги асослаб берилган;
товар омборларида сақланаётган органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларида кўзга кўринадиган жойларда уларни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, гигиена қоидалари, хавфсизлик чоралари, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳақида маълумотларни жойлаштириш лозимлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Омонат сақлаш муносабатларининг фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солиниши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
омонат сақлаш муносабатларида органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш қуруқ махсус ёпиқ хоналарда (омборларда), герметик сиғимларда (силослар, сақлаш жойларида) амалга ошириш, шунингдек, сақлаш вақтида уларнинг сақланиши ва ходимларнинг саломатлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказиш хавфи бўлмаслиги лозимлиги билан боғлиқ таклифлар ВМнинг 2020-йил 18-ноябрдаги 729-сон қарори билан тасдиқланган “Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент”нинг 40, 41, 42 ва 46-бандларини ишлаб чиқишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 21-январдаги 12/21-07-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда уларнинг табиий камайиши ва нормал йўқотиши нормаларини белгиланган меъёрларда ушлаб туришликнинг ҳуқуқий асосларини яратишга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлашда уларнинг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлашга хизмат қилган;
банклар томонидан амалга ошириладиган молиявий операциялар жумласига қимматли қоғозларни чиқариш, харид қилиш, сотиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва уларни сақлаш, шунингдек, банкларнинг аффинланган қимматбаҳо металлар сотиб олиши ва сотиши, шу жумладан металларни масъул сақлаш ҳисобварақларини ҳамда металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларини юритиши мумкинлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 2019-йил 5-ноябрдаги ЎРҚ–580-сон Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисми ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошиларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 16-мартдаги 04/1-11/342-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар банкларнинг банклар ва банк фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ молиявий операцияларни амалга оширадиган йўналишларининг қонунчилик ҳужжатларидаги нормаларда қўлланилишини таъминлашга хизмат қилган;
қонунчилик ҳужжатларига эркин омбор тушунчасини баён этиш, яъни “эркин омбор – махсус жиҳозланган ва белгиланган жой бўлиб, биноларнинг ҳудудини ва (ёки) очиқ майдончаларни ўз ичига олиши ҳамда товарларни эркин омбор режимида божхона назорати остида сақлашга мўлжалланган жой” бўйича билдирилган таклифлар ВМнинг 2020-йил 9-апрелдаги 210-сон қарори билан тасдиқланган “Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти” 2-банд, иккинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2020-йил 5-июндаги маълумотномаси). Мазкур таклифлар бугунги кунда омонат сақлаш шартномаси субекти бўлган эркин омборнинг қонунчилик ҳужжатларидаги тушунчасини аниқлаштиришга хизмат қилган.
божхона эркин омборида сақлаш учун қабул қилинган айрим товарларни, ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлганлиги ёки алоҳида шароитларда сақланишни талаб этишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мажбурий талабларга риоя қилинган ҳолда эркин омборнинг бир қисми ҳисобланган, бундай товарларни сақлаш учун махсус мослаштирилган омборларда ёхуд алоҳида биноларда сақланиши кераклиги тўғрисида билдирилган таклифлар ВМнинг 2018-йил 18-декабрдаги 1028-сон қарори билан тасдиқланган “Эркин омбор фаолиятини лицензиялаш тўғрисида низом”нинг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2019-йил 24-июндаги далолатномаси). Мазкур таклифлар билан ашёнинг ўзига хос айрим хоссалари ҳақида омонат сақловчи юк топширувчидан маълумот олганида, ашёнинг хусусиятларини инобатга олиб, уни бошқа товарларга зарар етказмаслиги чораларини кўриши ёки алоҳида шароитларда сақлаш лозимлигининг ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланишида хизмат қилган;
банклар ўзининг молиявий операцияларни амалга ошириши жараёнида ҳужжатларни ёки қимматликларни сақлаш учун махсус биноларни ёки уларнинг ичидаги сейфларни ижарага бериши мумкинлиги тўғрисидаги таклифлар Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги 2019-йил 5 ноябрдаги ЎРҚ–580-сон Қонуннинг 5-моддаси биринчи қисми ўн бешинчи хатбошисини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2022-йил 16 мартдаги 04/1-11/342-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар банкларнинг қимматликларни сақлашда юк топширувчи (мижоз)нинг қимматликларини муҳофаза қиладиган якка тартибдаги банк сейфини тақдим этган ҳолда, сақлашни амалга ошириш фаолиятини ҳуқуқий томондан мустаҳкамланишига хизмат қилган;
товар омборларида сақланаётган органик ва органик-минерал ўғитларни сақлаш жойларида кўзга кўринадиган жойларда уларни сақлашнинг ўзига хос хусусиятлари, гигиена қоидалари, хавфсизлик чоралари, шу жумладан, фавқулодда вазиятларда амалга ошириладиган тадбирлар режаси ҳақида маълумотларни жойлаштириш лозимлиги бўйича таклифлар ВМнинг 2020-йил 18 ноябрдаги 729-сон қарори билан тасдиқланган “Органик ва органик-минерал ўғитлар хавфсизлиги тўғрисида умумий техник регламент”нинг 43, 44 ва 45-бандларини ишлаб чиқишда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021-йил 21 январдаги 12/21-07-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар омонатга топшириладиган айрим ашёларни уларнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиқиб, сақлаш билан боғлиқ муносабатларда хавфсизлик чораларига амал қилишликни таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish