Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳимжонов Акмалжон Бахромжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Кўчмас мулкни сотишни фуқаролик-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Yu633.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Имомов Нурилло Файзуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби, B2021.1.PhD/Yu473.
Расмий оппонентлар: Насриев Илҳом Исмоилович, юридик фанлар доктори, профессор; Мустафаев Шуҳратжон Бо'риевич, юридик фанлар номзоди.    
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўчмас мулкни сотиш шартномасини ҳуқуқий тартибга солиш муаммоларини таҳлил қилиш масалалари билан боғлиқ илмий-назарий ва амалий муаммоларни аниқлаш ҳамда амалдаги фуқаролик қонун ҳужжатларини ва тегишли қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказиш тўғрисидаги талабларда умумий улушли мулкни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг бузилганлиги шартномани ҳақиқий эмас деб топишни истисно қилиши асослантирилган;
уй-жой олди-сотди шартномаси тузилганда агар шартномада бошқа муддат келишилмаган бўлса, шартнома тузилган кундан эътиборан собиқ мулкдор ва унинг оила аъзоларининг турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланиши кераклиги асослантирилган;
кўчмас мулк ва унинг мулкдорини фарқлашга оид маълумотлар кўчмас мулкни давлат реестрида ўз ифодасини топиши лозимлиги, бу къочмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш тизимини яратиши асосланган;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни бирламчи давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулкнинг юзага келиши (шакллантирилиши) жараёнида давлат рўйхатидан ўтказилмаган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги биринчи ёзувни киритиш асослантирилган;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ¬ юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзага келганлиги, бошқа шахсга ўтганлиги, чекланганлиги ва бекор қилинганлиги фактини давлат томонидан тан олиш асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
умумий улушли мулкда бўлган мулкни сотишда олди-сотди шартномаси бўйича сотиб олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўтказиш тўғрисидаги талаблар имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи бузилганлиги ёки бошқа асослар бўйича шартномани ҳақиқий эмас деб топишни истисно қилиниши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2018-йил 30-ноябрдаги 34-сонли “Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг фуқаролик ишлари бўйича айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорнинг 13-банди тўртинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2022-йил 7-майдаги 11-12-22-сон далолатномаси). Ушбу таклиф судга арз қилинган талаблар доирасига аниқлик киритган ва имтиёзли сотиб олувчиларнинг ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган;
собиқ мулкдор ва унинг оила аъзолари уй-жойни олди-сотди шартномасига асосан бегоналаштирганда шартнома тузилган кундан эътиборан турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб ҳисобланишига оид таклифдан 2021-йил 20-апрелдаги 17-сон “Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг 4-банди олтинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Судининг 2022-йил 7-майдаги 11-12-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши мулкдор ҳуқуқларининг устуворлигини ҳамда кўчмас мулкни сотиш шартномасининг шартларига қатъий риоя этилишини таъминлаш имкониятини яратган;
кўчмас мулк ва унинг мулкдорини идентификация қилишга оид маълумотлар кўчмас мулкни давлат реестрида акс эттирилиши ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи - бешинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 22-декабрдаги 21-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўчмас мулк мулкдорини идентификация қилиш тартибини аниқлаштириш  механизмини яратилишига хизмат қилган;
кадастр паспорти – кўчмас мулк обекти тўғрисидаги умумий маълумотларни ва обектнинг кадастр рақамини ўз ичига олган электрон ҳужжат бўлишига оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи-бешинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 22-декабрдаги 21-сон далолатномаси). Мазкур таклиф кўчмас мулкнинг ҳуқуқий режимини аниқлашнинг ҳуқуқий асосини аниқлаштиришга имкон яратган;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни бирламчи давлат рўйхатидан ўтказиш – давлат реестрига кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги биринчи ёзувни киритиш ҳақидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи-бешинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 22-декабрдаги 21-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўчмас мулкларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиботини белгилашга хизмат қилган;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш – ҳуқуқлар ўзгариши фактини давлат томонидан тан олишга оид таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-ноябрдаги “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонуннинг 3-моддаси иккинчи-бешинчи хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022-йил 22-декабрдаги 21-сон далолатномаси). Ушбу таклиф кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқларни тан олишнинг асосини белгилашга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish