Sayt test rejimida ishlamoqda

Адхамов Анвар Адхамовичнинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни судда кўришнинг процессуал хусусиятлари»,
12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu744.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Батыр Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Хакбердиев Абдумурад Абдусаидович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади судларда маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишларни кўриш ва ҳал этиш билан боғлиқ муаммоларни аниқлаш ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини қиёсий-ҳуқуқий баҳолаш орқали  мазкур муаммоларни ҳал этишга қаратилган  таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суд меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида камситишлар, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этилиши, меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда ўзгартириши, ишдан қонунга хилоф равишда четлаштириши, меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилиниши ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини қонунга хилоф равишда ўзгартириш оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни компенсация қилиш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкинлиги асослантирилган;
суд маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича исботлаш предмети сифатида зарар етказувчининг айб даражаси, у қандай ҳолатларда ва қандай ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) оқибатида унга зарар етказилганлиги, жабрланувчи қандай маънавий ва жисмоний азоблар тортгани, унинг жисмоний ёки маънавий азоблар чекканини белгилаши, бу зарарларни у қанча суммада қоплашини баҳолаши ва низони ҳал қилиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатлар кириши асослантирилган;
фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга қаратилган қоидалар тегишли равишда юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга нисбатан қўлланилиши, бироқ маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар бундан мустасно эканлиги, юридик шахслар ушбу тоифадаги ишлар бўйича даъвогар бўла олмаслиги асослантирилган;
маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвонинг суммаси ҳамда жавобгар сифатида иштирок этаётган субъектлар таркибига қараб турдош судловга тегишлилик қоидалари назарда тутилиши, шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги низоли ишларда жавобгар тариқасида давлат бошқарув органлари, хусусан, вазирликлар, давлат қўмиталари, чет эл ташкилотлари иштирок этадиган бўлса, ушбу ишларни кўришга ваколатли бўлиши асослантирилган;
маънавий зарарни фақат пул шаклида қопланиши айрим соҳаларда ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва иқтисодий вазиятнинг беқарорлигига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда судлар даъвогар ва жавобгар ўртасидаги келишувга мувофиқ, маънавий зарарни бошқа моддий шаклда қопланишига имкон бериши, маънавий зарар учун тўловни пул шаклидан бошқа шаклда қопланишини таъминлаш, шунингдек, пул шаклида тўловни тиклаш масаласи суд ҳужжатларини ижро қилиш босқичида ҳам амалга оширилиши мумкинлиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:  
суд меҳнат ва (ёки) машғулотлар соҳасида камситишлар, ишга қабул қилишни қонунга хилоф равишда рад этилиши, меҳнат шартномасини қонунга хилоф равишда ўзгартириши, ишдан қонунга хилоф равишда четлаштириши, меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилиниши ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини қонунга хилоф равишда ўзгартириш оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни компенсация қилиш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 4, 120, 150, 154, 174, 568-моддаларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарининг 2024 йил 16 январдаги 02/6-90-33-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судларга маънавий зарар учун компенсация ундириш тўғрисидаги талаб билан мурожаат қилиш имконини яратишга, ўз меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини қонун даражасида ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилган;
суд, ходимга етказилган маънавий зарарни қоплаш масаласини ҳал этишда қайси ҳолатларда ва иш берувчининг қайси ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) оқибатида унга зарар етказилганлиги, иш берувчи айбининг даражаси, меҳнат шартномасини бекор қилиш ёки бошқа ишга ўтказишда қонун очиқ-ойдин бузилган-бузилмаганлигини аниқлаши, ходим қандай маънавий ва жисмоний азоблар чекканини белгилаши, бу зарарларни у қанча суммада қоплашини баҳоламоғи ва муайян низони ҳал қилиш учун муҳим бўлган бошқа ҳолатларни эътиборга олиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишни тартибга солувчи қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 26-сонли қарори 62-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2024 йил 18 январдаги 01-30-09-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маънавий зарар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича қонуний, асосли ва адолатли ҳал қилув қарорининг қабул қилинишига хизмат қилган;
фуқаронинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга қаратилган қоидалар тегишли равишда юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга нисбатан қўлланилиши, бироқ маънавий зарарни қоплаш тўғрисидаги даъволар бундан мустасно эканлиги, юридик шахслар ушбу тоифадаги ишлар бўйича даъвогар бўла олмаслигига доир тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2024 йил 12 январдаги далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ фуқаролик ишлари бўйича суд амалиётини бир хиллаштиришга хизмат қилган;
маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича даъвонинг суммаси ҳамда жавобгар сифатида иштирок этаётган субъектлар таркибига қараб турдош судловга тегишлилик қоидалари назарда тутилиши, шунга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари маънавий зарарни ундириш тўғрисидаги низоли ишларда жавобгар тариқасида давлат бошқарув органлари, хусусан, вазирликлар, давлат қўмиталари, чет эл ташкилотлари иштирок этадиган бўлса, ушбу ишларни кўришга ваколатли бўлиши тўғрисидаги тушунтиришлар  Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2024 йил 12 январдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши судловга тегишлилик институтини янада такомиллаштириш имконини берган;
маънавий зарарни фақат пул шаклида қопланиши айрим соҳаларда ишлаб чиқаришнинг пасайишига ва иқтисодий вазиятнинг беқарорлигига олиб келиши мумкинлигини эътиборга олган ҳолда судлар даъвогар ва жавобгар ўртасидаги келишувга мувофиқ, маънавий зарарни бошқа моддий шаклда қопланишига имкон бериши, маънавий зарар учун тўловни пул шаклидан бошқа шаклда қопланишини таъминлаш, шунингдек, пул шаклида тўловни тиклаш масаласи суд ҳужжатларини ижро қилиш босқичида ҳам амалга оширилиши мумкинлиги тўғрисидаги тушунтиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунчиликни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори лойиҳасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосарининг 2024 йил 12 январдаги далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши даъвогарга маънавий зарарни қоплаш шаклларини танлаш ва суд ҳужжатларининг ижро этилишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish