Sayt test rejimida ishlamoqda

Исраилов Дилшод Шавкатовичнинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Тезкор-қидирув фаолиятга оид қонунларни ижроси устидан прокурор назоратни такомиллаштириш”, 12.00.07 -“Суд ҳокимияти. Прокурор назорати. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини ташкил этиш. Адвокатура” (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Yu1239.
Илмий раҳбар: Пулатов Бахтиёр Халилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Каримов Ваҳобжон, юридик фанлар доктори, профессор; Тўлаганова Гулчехра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мамлакатимиз тeзкор-қидирув фаолиятига оид қонунларнинг ижроси устидан прокурор назорати билан боғлиқ ҳуқуқий нормаларни, бу соҳадаги илмий-амалий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тезкор-қидирув фаолиятини, терговга қадар текширувни, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни назарда тутувчи ҳуқуқий нормалар, тамойиллари, прокурор томонидан назоратни амалга ошириш учун фойдаланиладиган ваколатлари билан боғлиқ механизмларни такомиллаштирилиш зарурати асослантирилган;
терговга қадар текширувни ва тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорлар инсон ва фуқароларни конституция ва қонунларда белгилаб ҳуқуқ ва эркинларига риоя этилиши устидан назорат қилиш муҳимлиги асослантирилган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг конституцияда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинларини чекловчи қонунга зид ҳамда асоссиз қарорларини прокурор назорати орқали бекор қилишнинг муҳимлиги асослантирилган;
терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, терговга қадар текширув ишларининг олиб боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни қонунда белгилан тартибда жиноят ишига маъсул бўлган прокурорлар томонидан талаб қилишни такомиллаштирилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тезкор-қидирув фаолиятига оид қонунларнинг ижроси устидан прокурор назоратини такомиллаштиришдаги фаолиятини кучайтириш йўлларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
терговга қадар текширувни ёки тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлардан ишларни текшириш учун, содир этилган жиноятларга оид тезкор-қидирув, терговга қадар текширув ишларининг боришига доир ҳужжатларни, материалларни ва бошқа маълумотларни талаб қилишга оид масалалари янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига киритилган ўзгартиришни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 7 декабрдаги 27/2-413/23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назоратни амалга ошириш, қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган;
терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган мансабдор шахсининг қонунга хилоф ҳамда асоссиз қарорларини бекор қилишга оид масалалари янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига киритилган ўзгартиришни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 7 декабрдаги 27/2-413/23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назоратни амалга ошириш, қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган;
тезкор-қидирув фаолиятни, терговга қадар текширувни, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қонунларнинг ижро этилиши устидан назоратни назарда тутувчи таклифлардан янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига киритилган ўзгартиришни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 7 декабрдаги 27/2-413/23-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назоратни амалга ошириш, қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган;
терговга қадар текширувни ва тезкор-қидирув фаолиятини, суриштирув ва дастлабки терговни амалга оширадиган органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг қонунийлиги назоратга оид масалалари янги таҳрирдаги “Прокуратура тўғрисида”ги Қонуннинг 28-моддасига киритилган ўзгартиришни такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2023 йил 7 декабрдаги 27/2-413/23-сон далолатномаси); Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги назоратни амалга ошириш, қонунларнинг ижро этилиши имкониятларини кўпроқ таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish