Sayt test rejimida ishlamoqda

Атаниязова Мубарак Абдуллаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “ХХ асрнинг 20-30-йиллари адабиётшунослигида мумтоз адабиётнинг ўрганилиши (Олим Шарафиддинов ижоди мисолида)”, 10.00.07 – Адабиёт назарияси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1PhD/Fil756.
Илмий раҳбарнинг фамилияси, исми, шарифи, илмий даражаси ва унвони: Болтабойев Ҳамидулла Убайдуллайевич, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, DSc.02/30.12.2019.Fil.46.01.
Расмий оппонентлар: Милийев Сувон, филология фанлари доктори; Жўрайев Ҳабибулло Абдусаломович, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мумтоз адабиёт тарихи ва навоийшуносликнинг ХХ асрнинг 20-30-йиллари ўзбек адабиётшунослигидаги даражаси, бу давр адабий-танқидий қарашларини Олим Шарафиддинов илмий фаолияти мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ асрнинг 20-30-йиллари Олим Шарафиддинов илмий фаолиятидаги ўзбек мумтоз адабиётини даврлаштириш, муайян босқичлар, олим тавсия этган тасниф мумтоз адабиётни даврлаштириш тамойилларига асосланган бўлиб, ўзбек адабиёти тарихи давр ва ички хусусиятлари билан атрофлича очиб беришга хизмат қилиши асосланган;
Олим Шарафиддинов навоийшунослик тараққиётини миллий манбалар асосида Алишер Навоий даври ва шоир ижодида акс этган биографик қарашлар билан боғлиқ ҳолда ўрганишни мақбул кўрган илмий тамойил ХХ аср бошларидан навоийшунослик илмига пухта замин қўйилганлигини кўрсатиши ва навоийшуносликнинг кейинги истиқболларига йўл очиб бергани аниқланган;  
ХХ аср 30-йилларида Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги арафасида ўзбек мумтоз адабиёти ва навоийшунослик соҳасида давр адабиётшунослигида юзага келган йирик илмий тадқиқотлар қиёсида Э.Э.Бертелс, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айнийлар қаторида Олим Шарафиддинов томонидан навоийшунослик илми ривожлантирилганлиги асосланган;
Олим Шарафиддиновнинг янги давр навоийшунослигининг илк намунаси бўлган “Алишер Навоий ҳаёти ва ижоди” монографияси ўз даври учун қимматли манба вазифасини бажариб, Алишер Навоий “Хамса”си таркибига кирган асарларни улуғ шоир салафлари ва достонларни ўзаро типологик қиёслаш жиҳатдан эътиборга сазоворлиги кўрсатиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХХ аср 20-30-йиллари адабиётшунослигида мумтоз адабиётнинг ўрганилиши масаласининг тадқиқи  натижалари асосида:
ХХ асрнинг 20-30-йиллари Олим Шарафиддинов илмий фаолиятидаги ўзбек мумтоз адабиётини даврлаштириш, муайян босқичлар, олим тавсия этган тасниф мумтоз адабиётни даврлаштириш тамойилларига асосланган бўлиб, ўзбек адабиёти тарихи давр ва ички хусусиятлари билан атрофлича очиб беришга хизмат қилиши асосланганлиги ҳамда ХХ аср 30-йилларида Алишер Навоий таваллудининг 500 йиллиги арафасида ўзбек мумтоз адабиёти ва навоийшунослик соҳасида давр адабиётшунослигида юзага келган йирик илмий тадқиқотлар қиёсида Э.Э.Бертелс, Абдурауф Фитрат, Садриддин Айнийлар қаторида Олим Шарафиддинов томонидан навоийшунослик илми ривожлантирилганлигига доир назарий хулосаларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” (2012-2016-йй.) фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 8-сентабрдаги 344/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ХХ асрнинг 20-30-йиллар адабиётшунослигидаги мумтоз шеърият жанри, Навоий ижодининг ўрганилиши билан боғлиқ янги қарашлар билан бойитилган;
мумтоз адабий жанрлар таснифи, мумтоз шеърият поетикасига ҳамда Олим Шарафиддинов навоийшунослик тараққиётини миллий манбалар асосида Алишер Навоий даври ва шоир ижодида акс этган биографик қарашлар билан боғлиқ ҳолда ўрганишни мақбул кўрган илмий тамойил ХХ аср бошларидан навоийшунослик илмига пухта замин қўйилганлигини кўрсатиши ва навоийшуносликнинг кейинги истиқболларига йўл очиб бергани аниқланганлигига доир Олим Шарафиддинов қарашларидан ЎзР Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида амалга оширилган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020-йй.) фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 8-сентабрдаги 343/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ адабиётшунослиги масалаларини ўрганишга ойдинлик киритилган, унинг ўзбек адабиёти билан бир ўзанда тараққий этгани ҳақида илмий хулосаларга келинган, қорақалпоқ адабиётини даврлаштиришда Олим Шарафиддинов таснифларидан фойдаланилган;
Олим Шарафиддинов томонидан ишлаб чиқилган адабий-эстетик тамойиллардан “Мумтоз адабиёт терминлари қисқача изоҳли луғати”ида фойдаланилган ва бу (ИСБН 346-567-934-45-5) мактаб дарсликларида берилган айрим бадиий образ ва адабиёт назарияси терминларини тушуниш ҳамда тўғри қўллаш, изоҳлашни таъминлаш учун хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish