Sayt test rejimida ishlamoqda

Курбанова Мухаббат Мамаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Худойберди Тўхтабоев ва Марк Твен романларининг қиёсий-типологик таҳлили”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Fil2568.
Илмий раҳбар: Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номли Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
    Расмий оппонентлар: Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, профессор; Халлиева Гулноз Искандаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва АҚШ насридаги болаларга мўлжалланган романларини қиёслаш мисолида болалар адабиётининг яхлит тизим эканлигини кўрсатиш, романлардаги сюжет, композиция, образларни шакллантиришда ёзувчилар қўллаган ўзаро ўхшаш ва индивидуал жиҳатларни очиб  беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек ва АҚШ ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарлари ҳақидаги бадиий усул ва воситаларини ўрганишга оид илмий-назарий қарашлар аниқланиб, қиёсланган икки романнинг қиёси натижасида ижодий индивидуаллик, ўхшашлик ва бадиий маҳорат масалалари очиб берилган;
   Марк Твен ва Худойберди Тўхтабоев романларидаги ўсмирлар образини умуминсоний тамойил асосида солиштирма таҳлили амалга оширилиб, ўзбек болалар адабиётининг глобаллашув жараёнидаги узоқ йиллар давомида тилларнинг мунтазам бойиб боришига хизмат қилаётган, миллатлар ва эллатлар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва тотувлик сиёсатига ижобий таъсир кўрсатадиган асарларнинг бадиий хусусиятлари очиб берилган;
  “Сариқ девни миниб” ва “Геклберри Финн саргузаштлари” романларида поетик муаммолар ечими янгича тамойиллар асосида очиб берилиб, Ҳошимжон Рўзиев ва Геклберри Финн образлари орқали ўзбек ва АҚШ болалари характерини очиш, маълум макондаги образларнинг мустақил ва мантиқий фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси, инсонлар бўлиб вояга етишидаги бадиий-эстетик функсиялари исботланган;
ёзувчиларнинг ижтимоий муаммоларни бадиий ифодалашдаги муайян макон ва замон кесимидаги поетикасига оид хусусиятлариниг индивидуал жиҳатлари аниқланиб, давр ва инсон кечинмаларининг бир-бирига боғлиқлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Худойберди Тўхтабоев ва Марк Твен романларининг қиёсий-типологик таҳлили бўйича олинган натижалар асосида:
Ҳошимжон Рўзиев ва Геклберри Финн образлари орқали ўзбек ва АҚШ болалари характерини очиш, маълум макондаги образларнинг бадиий-эстетик функсияларини аниқлашга оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2022-йилларга бажарилган  ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси”ни яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 30-январдаги 04/1-197-сон маълумотномаси). Натижада платформа ўзбек ва АҚШ ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарлари ҳақидаги илмий-назарий қарашлар, “Сариқ девни миниб” ва “Геклберри Финн саргузаштлари” романларида поетик муаммолар ечимига оид  материаллар билан бойитилган;
    ўзбек ва АҚШ насрининг саргузаштлилик хусусияти, романлардаги етакчи образларнинг руҳий-психологик ҳолати, Ҳошимжон Рўзиев, Геклберри Финн образлари орқали ўзбек ва АҚШ болалари характерини очиш, маълум макондаги образларнинг бадиий-эстетик функсияларини аниқлашга доир  илмий хулосалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувида фойданилган (Ўзбекистон МТРКнинг 2023-йил 23-январдаги 06-28-121 маълумотномаси). Натижада кўрсатув ва роликларнинг мазмуни янги илмий маълумотлар билан бойиб, кўрсатувлар сифати ошди;
    ўзбек ва АҚШ ёзувчиларининг болаларга бағишланган асарлари ҳақидаги илмий-назарий қарашлар; “Сариқ девни миниб” ва “Геклберри Финн саргузаштлари” романларида поетик муаммолар ечимининг таҳлили; Ҳошимжон Рўзиев ва Геклберри Финн образлари орқали ўзбек ва АҚШ болалари характерини очиш, маълум макондаги образларнинг бадиий-эстетик функсияларини аниқлашга оид илмий хулосалардан  Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Болалар адабиёти ижодий кенгаши ҳисобот дастурини тайёрлашда, ёш таржимонлар тўгараги ва Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида ўтган адабий кечалар, “маҳорат дарслари”да фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 16-январдаги  01-03/66-сон маълумотномаси). Натижада воқеликка бадиий-эстетик баҳо бериш, ўзбек насри намуналарини инглиз насри билан таққослаш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish