Sayt test rejimida ishlamoqda

Кдирбаева Гулзира Курбанбаеванинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мифологик консептосфера бирликлари лисоний воқеланишининг когнитив-дискурсив хусусиятлари (инглиз ва қорақалпоқ тиллари мисолида)” мавзусида, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.DSc/Fil525.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти, DSc.02/25.08.2021.Fil.137.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Галлиулина Гулшат Раисовна, филология фанлари доктори, профессор (Казан, Россия Федерацияси); Қарлибаева Гулмира Эрмекбаевна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Ахмедов Ойбек Сапорбоевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва қорақалпоқ тилларидаги мифологик консептосфера бирликлари лисоний воқеланишининг когнитив-дискурсив хусусиятларини қиёсий аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қорақалпоқ тилидаги астрал мифологиянинг компонентлари билан гавдалантирилган мифологик консептлар “теńиз жолı”, “wақıт óлшеми”, “бахıт”, “пáраwанлıқ”, “жáмиетлик абıрай”, “óлшеw бирлиги” ёрдамида воқеланиши аниқланган мифологемаларнинг универсал ва миллий ўзига хос компонентларидаги фарқлар исботланиб, ҳар иккала халқ маданиятидаги консептосфера бирликларининг турли матнларда фаоллашуви далилланган;
мифологик консептосфера бирликлари, олам паремиологик манзарасини ботинан ва зоҳиран гавдалантирувчи паремиялар когнитив-дискурсив ёндашув воситасида, муайян этник гуруҳнинг мифологик онги ёрдамида одамнинг умумий «паремиологик портрети»ни ҳосил қилиши ва мифологик онг реликтлари негизида шаклланиши аниқланган;
мифологик тасаввурнинг статик ва динамик жиҳатларини қиёсланаётган маданиятлардаги олам мифологик лисоний миллий манзараларида воқеланиш ҳолатлари, консептосфера бирликларининг маданиятлараро мулоқотда лингвокогнитив ва лингвомаданий хусусиятлари очиб берилган;
колоратив лексикадан олинган маданиятга доир маълумотлар ўрганилаётган тилларда сўзловчиларнинг лисоний тафаккурини воқелантиргани, эксплицит ва имплицит маъноларда ўзига хос мавҳум тушунчаларни колоратив лисоний бирликларнинг олам миллий, лисоний ва мифологик манзараларида воқеланиши асосланган;
дискурснинг когнитив таҳлили вақт, макон, фаолият соҳаси, дискурс иштирокчилари, ижтимоий роли, уларнинг алоқалари ва дискурс қатнашчиларининг когнитив фаолияти сингари экстралингвистик омиллари асосида амалга оширилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва қорақалпоқ олам миллий лисоний манзарасидаги мифологик консептосфера бирликларининг ўзига хос воқеланишга оид ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
қорақалпоқ тилидаги астрал мифологиянинг компонентлари билан гавдалантирилган мифологик консептлар “теńиз жолı”, “wақıт óлшеми”, “бахıт”, “пáраwанлıқ”, “жáмиетлик абıрай”, “óлшеw бирлиги” ёрдамида воқеланиши аниқлан мифологемаларнинг универсал ва миллий ўзига хос компонентлари билан боғлиқ илмий-назарий хулосаларидан ФА-А1-Г007 рақамли «Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида» мавзусидаги фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 14 декабрдаги 512/1- сон маълумотномаси). Натижада, мифологик консептосфера бирликларининг олам паремиологик манзарасин шакллантиришдаги ўзига хос хусусиятларин очиб беришга хизмат қилган;
мифологик консептосфера бирликлари, олам паремиологик манзарасини ботинан ва зоҳиран гавдалантирувчи паремиялар когнитив-дискурсив ёндашув воситасида, муайян этник гуруҳнинг мифологик онгги ёрдамида одамнинг умумий «паремиологик портрети»ни ҳосил қилиши ва мифологик онг реликтлари негизида шаклланиши хусусидаги натижалар Самарқанд давлат чет тиллар институтида Эвропа Иттифоқининг Эрасмус + дастури доирасида амалга оширилган 561624-ЭРР-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: “Ўзбекистонда олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли инновацион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2023 йил 6 февралдаги 215/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, мифологик реликтларнинг воқеланиш хусусиятлари мифологик консептосфера бирликларининг идиоетник тасаввурларин бойитган;
мифологик тасаввурнинг статик ва динамик жиҳатларини қиёсланаётган маданиятлардаги олам мифологик, лисоний ва миллий манзараларида воқеланиш ҳолатлари, консептосфера бирликларининг маданиятлараро мулоқатда лингвокогнитив ва лингвомаданий ўзига хос хусусиятлари ёритилган маълумотлар Қорақалпоқ давлат университетида ПЗ-20170930309: “Қорақалпоқ фолклори тилининг адабий тил ривожига таъсири масаласи” мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2023 йил 9 февралдаги 01-21-04/209 сон маълумотномаси). Натижада, олам лисоний, миллий ва мифологик манзараларининг воқелантирувчилари, когнитив-дискурсив ёндашув наздида ўрганилганда, қорақалпоқ тилининг адабий тил хусусиятларин ривожлантиришга ёрдам берган;
колоратив лексикадан олинган маданиятга доир маълумотлар тадқиқ қилинаётган тилларда сўзловчиларнинг лисоний тафаккурини воқелантирган, эксплицит ва имплицит маъноларда ўзига хос мавҳум тушунчаларни колоратив лисоний бирликларнинг олам миллий, лисоний ва мифологик манзараларида воқеланиши билан боғлиқ хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг худудий Қорақалпоғистон бўлим дастурлари ссенарий матнларин тайёрлашда фойдаланилган: “Ассалам Қарақалпақстан”, “Мийрас”, “Тилге итибар элге итибар”, “Айқулақ”, “Илим ҳáм жáмиет” (Қорақалпоғистон Республикаси Телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-февралдаги 05-22/116- сон маълумотномаси). Натижада, мифологик консепросфера бирликлар мазкур телекўрсатув ва радиоешиттиришларнинг ссенарийларин тайёрлашда иқтисодиёт, сиёсат, сосиология, психология ва бошқа соҳаларга оид маркетинг стратегияларни қўллашдаги баъзи лингвистик муаммолар билан боғлиқ вазифаларнинг бажарилишига хизмат қилган;
дискурснинг когнитив таҳлили вақт, макон, фаолият соҳаси, дискурс иштирокчилари, ижтимоий роли, уларнинг алоқалари ва дискурс қатнашчиларининг когнитив фаолияти сингари экстралингвистик омиллари асосида амалга оширилиши ҳақидаги маълумотлар билан боғлиқ илмий-назарий хулосаларидан 2017-2020 йилларда бажарилган “ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023 йил 24 майдаги 982/1-сон маълумотномаси). Натижада, мифологик консептосфера бирликлари ёрдамида амалга оширилган таҳлил когнитив-дискурсив ёндашувнинг асосий компонентлари шакллантирилган ва турли дискурларда амалга ошириш босқичлари ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish