Sayt test rejimida ishlamoqda

Маҳмудова Мафтуна Ҳамза қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Медиасаводхонлик – Интернет ОАВдаги фейк ва дезинформациялардан ҳимоя қилиш воситаси сифатида”, 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Fil2678.
Илмий раҳбар: Қосимова Наргис Суннат қизи, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Маматова Якута Муҳаммеджановна, филология фанлари доктори, профессор; Нуритдинова Мадина Чориевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Интернет ОАВда тарқалайотган фейк ва дезинформацийа коъринишларини аниқлаш, йоъналишларини белгилаш ва уларнинг олдини олишда медиасаводхонликнинг оърни ҳамда аҳамийатини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ОАВ ва социал тармоқларнинг ҳар қандай кўринишида узатилаётган медиаконтентларнинг “фейк” ва сохта маълумотлардан фарқлашда – медиатаълимни интенсив ташкил этишнинг тизимли ёндашувлари асосида медиасаводхонликнинг замонавий консепсияси, инновацион таълим дастурлари, технологик ечимларга асосланган эмпирик усуллари такомиллаштирилган;
ОАВ ва интернет ресурсларининг сенсация ва эксклюзивликка интилиши ва уларнинг асосий контентини дезинформацион хабарлар ташкил этишининг олдини олишда ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, информацион таҳдидларга қарши курашишда оммавий аудиториянинг “ёлғон” маълумотларни баҳолаш кўникмаларини янада ошириш орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиш статегиясини шакллантириш зарурати далилланган;
ахборот саводхонлиги (информатион литераcй) ахборот билан танишиш, таҳлил ва синтез қилишни, медиасаводхонлик (медиа литераcй) эса медиаматндан фойдаланиш ва уни тушуниш, медиамаданият асосларини билиш, ҳусусан, гуманитар кибертехнологиялар, медиа коммуникациялар ҳамда медиа хавфсизлиги соҳасини фаоллаштириш орқали меметика, медиа психологияси ҳамда замонавий жамият аксиологиясини ривожлантиришда муҳим стратегик, потенсиал парадигма ишлаб чиқишни тақозо этиши асосланган;
онлайн маконда фрейминг ва унга қарши курашиш, замонавий ОАВни фейк ва дезинформациядан ҳимоялашда пре-факт усулини қўллаш, бунда назоратдан олдин, текширилаётган фактларнинг контексти ва асосий маълумотларига алоҳида эътибор қаратиш зарурати асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интернет ОАВда тарқалайотган фейк ва дезинформацийа коъринишларини аниқлаш, йоъналишларини белгилаш ва уларнинг олдини олишда медиасаводхонликнинг оърни ҳамда аҳамийатини очиб беришни тадқиқ қилиш асосида:
ОАВ ва социал тармоқларнинг ҳар қандай кўринишида узатилаётган медиаконтентларнинг “фейк” ва сохта маълумотлардан фарқлашда – медиатаълимни интенсив ташкил этишнинг тизимли ёндашувлари асосида медиасаводхонликнинг замонавий консепсияси, инновацион таълим дастурлари, технологик ечимларга асосланган эмпирик усулларини такомиллаштиришга ҳамда ахборот саводхонлиги (информатион литераcй) ахборот билан танишиш, таҳлил ва синтез қилишни, медиасаводхонлик (медиа литераcй) эса медиаматндан фойдаланиш ва уни тушуниш, медиамаданият асосларини билиш, ҳусусан, гуманитар кибертехнологиялар, медиа коммуникациялар ҳамда медиа хавфсизлиги соҳасида илмий тадқиқотларни фаоллаштириш орқали меметика, медиа психологияси ҳамда замонавий жамият аксиологиясини ривожлантиришда муҳим стратегик, потенсиал парадигма ишлаб чиқишга оид хулосалардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Ассалом Ўзбекистон!”, “Муносабат” ток-шоуларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил  21-декабрдаги 02-13-2110-сон маълумотномаси). Натижада, фейк ва дезинформацияларнинг кўпайиши ҳамда тарқалиши сабаблари юзасидан билдирилган назарий ва амалий фикрлар кўрсатувларнинг мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ОАВ ва интернет ресурсларининг сенсация ва эксклюзивликка интилиши ва уларнинг асосий контентини дезинформацион хабарлар ташкил этишининг олдини олишда ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, информацион таҳдидларга қарши курашишда оммавий аудиториянинг “ёлғон” маълумотларни таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини янада ошириш орқали жамоатчилик назоратини ўрнатиш статегиясини шакллантириш заруратига оид илмий таклифлардан “Спорт” телерадиоканалидаги кўрсатув ва информацион эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Оъзбекистон миллий телерадиокомпанийаси “Спорт телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022-йил 21-декабрдаги 02-02-1043-сон маълумотномаси). Натижада, дастурлар фейк ва дезинформациядан ҳимояланишда ОАВ ходимлари учун медиасаводохонликнинг муҳим усуллари ҳақидаги таҳлилий маълумотлар билан бойитилган;
онлайн маконда фрейминг ва унга қарши курашиш, замонавий ОАВни фейк ва дезинформациядан ҳимоялашда пре-факт усулини қўллаш, бунда назоратдан олдин, текширилаётган фактларнинг контексти ва асосий маълумотларига алоҳида эътибор қаратиш зарурати ҳамда медиасаводхонликнинг ўрнини оширишга қаратилган таклиф, тавсия ва конструктив механизм  ишлаб чиқишга қаратилган амалий тавсияларга хулосалардан “Эколог.уз” жамоат бирлашмаси сайти ва эколог.уз. телеграм каналларида “экофактчекинг” рукни остида берилган материалларда ҳамда сайт учун хабарлар тайёрлашда фойдаланилган (Эколог.уз жамоат бирлашмасининг 2023-йил 1-августдаги 01-51-сон  маълумотномаси). Натижада, мазкур хабарлар журналистикада жамоатчилик фикрини шакллантиришда манипуляцияга ва турли фикрлар ғоясига қарши иммунитетни оширишга кўмаклашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish