Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзибаева Нигорахон Рахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек бадиий матнларида антитезанинг семантик ва прагматик хусусиятлари (Т.С.Элиот ва Чўлпон асарлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Fil993.
Илмий раҳбар: Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар: Сиддиқова Ирода Абдузуҳуровна, филология фанлари доктори, профессор; Насруллаева Нафиса Зафаровна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилидаги шеърий матнларда қўлланган антитезанинг структур-семантик ва прагматик хусусиятларини Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот шеърий асарлари мисолида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
контраст, зидланиш, қарама-қаршилик семаларини ифодаловчи тил ва нутқ бирликлари лексик даражада антонимлар, синтактик даражада антитеза шаклида учраши ҳам инглиз, ҳам ўзбек тилига хослиги, ўзбек тилида қўшма гаплар доирасида учрайдиган тазоднинг инглиз тилида учрамаслиги бу лисоний бирликларнинг мазкур тиллардаги изоморфик ва алломорфик хусусиятларини ифодалаши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги шеърий матнларда қўлланадиган антитеза морфологик жиҳатдан от, сифат, равиш, феъл ва унинг вазифадош шакллари (сифатдош, ҳаракат номи) каби сўз туркумларига мансуб антонимлар ва инкор сўз ясовчи қўшимчалар асосида юзага келиши Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот асарларидаги антитезалар асосида далилланган;
Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот шеъриятида муаллифларнинг прагматик интенсияларига эришишда лисоний воситаларнинг ролини кўрсатиб бериш орқали инглиз тилидаги шеърий матнларда антитеза ўзаро зидланишга асосланган сўзларнинг денотатив маънолари, ўзбек тилида эса кўпроқ коннотатив маънолари асосида юзага келиши аниқланган;
инглиз тилидаги шеърий матнларда муаллифнинг прагматик интенсияларига эришиш орқали ўқувчининг эътиборини жалб этишда метафора, антитеза, метонимия, аллузия каби стилистик воситалар, ўзбек шеъриятида эса метафора, антитеза, жонлантириш, киноя, шунингдек, стилистик воситалар уйғунлиги фаол қўлланиши инглиз ва ўзбек тилларидаги шеърий матнлар орқали исботланган.
IV.Тадқиқотнинг натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек бадиий матнларида антитезанинг семантик ва прагматик хусусиятлари (Т.С.Элиот ва Чўлпон асарлари мисолида) мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
контраст, зидланиш, қарама-қаршилик семаларини ифодаловчи тил ва нутқ бирликлари лексик даражада антонимлар, синтактик даражада антитеза шаклида учраши ҳам инглиз, ҳам ўзбек тилига хослиги, ўзбек тилида қўшма гаплар доирасида учрайдиган тазоднинг инглиз тилида учрамаслиги бу лисоний бирликларнинг мазкур тиллардаги изоморфик ва алломорфик хусусиятларини ифодалашига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган Ф3-20191258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 04 июлдаги 0311-1303-сон маълумотномаси). Натижада, контраст ва зидланишни ифодаловчи сўз бирикмалари аксарият от, сифат, равиш, феъл ва унинг вазифадош шакллари (сифатдош, ҳаракат номи) каби сўз туркумларига оид антонимларга асосланганлиги лойиҳанинг илмий-назарий консепсиясини янги фикр-мулоҳазалар билан бойитишга хизмат қилган;
инглиз шеърий матнларда муаллифнинг прагматик интенсияларига эришиш орқали ўқувчининг эътиборини жалб этишда метафора, антитеза, метонимия, аллузия каби стилистик воситалар, ўзбек шеъриятида эса метафора, антитеза, жонлантириш, киноя, шунингдек, стилистик воситалар уйғунлиги фаол қўлланишига оид хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлимининг иш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2022 йил 17 июндаги 01-03/806-сон маълумотномаси). Натижада, Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот шеъриятидаги антитезалар таржималарининг қиёсий таҳлилида шеърий таржимадаги антитеза стилистик восита сифатида қаралиб, бошқа асарлар таржимасида қўллаш учун илмий-методик манба бўлиб хизмат қилиши таъминланган ҳамда шеърий матнларнинг прагматик таҳлили ушбу ижодкорлар асарларини таржима қилишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги шеърий матнларда қўлланадиган антитеза морфологик жиҳатдан от, сифат, равиш, феъл ва унинг вазифадош шакллари (сифатдош, ҳаракат номи) каби сўз туркумларига мансуб антонимлар ва инкор сўз ясовчи қўшимчалар асосида юзага келиши Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот шеърий асарларидаги антитезаларнинг компонент таҳлил қилиш асосида далилланганлигига оид хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда бажарилган Ф3-20191258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023 йил 04 июлдаги 0311-1303-сон маълумотномаси Натижада зидланишни ифодаловчи сўз бирикмалари аксарият от, сифат, равиш, феъл ва унинг вазифадош шакллари (сифатдош, ҳаракат номи) каби сўз туркумларига мансуб антонимлар ва инкор шаклда сўз ясовчи қўшимчалар асосида юзага келиши лойиҳанинг илмий-назарий консепсиясини аниқ хулосалар билан бойишига хизмат қилган;
Абдулҳамид Чўлпон ва Томас Элиот шеъриятида муаллифларнинг прагматик интенсияларига эришишда лисоний воситаларнинг ролини кўрсатиб бериш орқали инглиз тилидаги шеърий матнларда антитезада ўзаро зидланишга асосланган сўзларнинг денонатив маънолари, ўзбек тилида эса кўпроқ коннотатив маънолари асосида юзага келишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб ва татбиқ қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар” дастурининг 35-банди доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият вазирлигининг 2022 йил 6 октябрдаги 03-12-13-4158-сон маълумотномаси). Натижада мазкур дастур доирасида китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб ва татбиқ қилиш жараёнларининг савияли амалга оширилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish