Sayt test rejimida ishlamoqda

Қутбидинов Одилжон Муҳаммаджон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторларининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш”, 05.08.05 – Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.Т4.PhD/Т2947;
Илмий раҳбар: Юсупов Дилмурод Турдалиевич - техника фанлари бўйича фалсафа доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.07 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович - техника фанлари доктори, профессор. Раджибаев Даврон Октамбаевич - техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:     Фарғона политехника институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторларининг эксплуатацион ишончлилигини уларнинг техник ҳолатини баҳолаш усулини такомиллаштириш орқали оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ноаниқ мантиқ усулидан фойдаланиб электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторларининг техник ҳолатини баҳолаш имконини берувчи математик ифода олинган ва ушбу жараённи амалга ошириш кетма-кетлигини ифодаловчи алгоритми ишлаб чиқилган;
электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторлари техник ҳолатинининг ҳар бир қийматини алоҳида ёки умумий тарзда аниқлаш имконини берувчи имитацион модели Мамдани усулининг Т-синф мансублик функсиясини қўллаган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторларининг техник ҳолатини баҳолаш усули кириш ва чиқиш ўзгарувчилари даражаларини ҳисобга олган ҳолда ҳамда чиқиш натижасини иккита мезондан бешта мезонга ўзгартириш асосида такомиллаштирилган;
электр ҳаракат таркибидаги тортув трансформаторларининг эксплуатацион ишончлилиги бузилишлар сонини ҳисобга олган ҳолда математик статистика, эҳтимоллар ва ишончлилик назариялари асосида илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Электр ҳаракат таркибларидаги тортув трансформаторларининг эксплуатацион ишончлилигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ “1-сон Энергомонтаж поезди” УК Йўл электротехника лабораториясига тортув трансформаторлари техник ҳолатининг қийматларини аниқлаш имконини берувчи имитацион модел жорий қилинган (“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ нинг 2023-йил 23-ноябрдаги 01/3911 - 23 - сон маълумотномаси). Натижада эксплуатациядаги тортув трансформаторларининг ўртача бенуқсон ишлаш масофаси 1329,412 минг км дан 1509,09 минг км га оширишга эришилган.
“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ “1-сон Энергомонтаж поезди” УК Йўл электротехника лабораториясига тортув трансформаторларининг техник ҳолатини баҳолашнинг такомиллаштирилган усули жорий қилинган (“Ўзбекистон темирйўллари” АЖ нинг 2023-йил 23-ноябрдаги 01/3911-23- сон маълумотномаси). Натижада тортув трансформаторларининг ишончлилигини ошириш ҳисобига йилига 36,19 млн сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish