Sayt test rejimida ishlamoqda

Холиддинов Илхомбек Хосилжоновичнинг
фан доктори (DSc) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр тармоқларида носимметрияни тадқиқ этишнинг услубиётини такомиллаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Т568.
Илмий маслаҳатчи: Аллаев Каҳраман Раҳимович, ЎР ФА академиги,  техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Худаяров Музаффар Бурханович, техника фанлари доктори, профессор; Назаричев Александр Николаевич, техника фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси), Колесников Игор Константинович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Иссиқликелектрлойиҳа” АЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: носимметрик ҳолатдаги тақсимлаш электр тармоқларининг самарадорлигини миқдорий умумлашган баҳолаш услубиятини ноаниқ мантиқдан фойдаланиб такомиллаштириш ва кучланиш носимметриясини назорат қилувчи қурилмасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тақсимлаш электр тармоқларида электр энергия сифат кўрсаткичларини ўлчаш қурилмаси кучланиш носимметрияси коеффисиентини ҳисобга олган ҳолда энергия йўқотишларини аниқлайдиган қўшимча блокни ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган;
тақсимлаш электр тармоқларида кучланиш шаклининг носимметрияси, носинусоидаллиги ва оғиши, узилишлар сони ва давомийлиги ҳамда тармоқ узунлиги ва ўтказиш қобилияти кўрсаткичларининг бинар таққослаш матрисасини қуриш асосида электр тармоғи самарадорлиги синфларини аниқлаш таклиф этилган;
носимметрик ҳолатидаги тақсимлаш электр тармоқлари самарадорлигини электр энергиясининг сифати, электр таъминоти тизимининг ишончлилиги ва энергия йўқотишлари омилларини ҳисобга олган ҳолда ноаниқ мантиқдан фойдаланиб кўп омилли баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
носимметрик ҳолатидаги тақсимлаш электр тармоғида электр юкламаларининг тарқоқлиги ва мавсумийлиги хусусиятларини ҳисобга олиб, ноаниқ мантиқ асосида кирувчи параметрлар сифатида кучланиш носимметрия коеффисиентлари ва ток қийматларини эътиборга олган ҳолда юкламаларни симметриялаш усули такомиллаштириган;
носимметрик ҳолатидаги тақсимлаш электр тармоқларини компенсасия қурилмаси билан симметриялаш усулининг имитасион модели ва алгоритми тармоқдаги энергия йўқотишларини ва кучланиш носимметриясининг тескари ва нол кетма-кетликларини таҳлил қилиш асосида яратилган;
тақсимлаш электр тармоқларида нотекис тақсимланган ва мавсумий ўзгарувчан юкламаларни симметриялаш, бир фазали тармоқ узилишларида таъминотни қайта тиклаш имконини берувчи кучланиш носимметриясининг тескари ва нол кетма-кетлик коеффисиентларини назорат қилиш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр тармоқларида носимметрияни тадқиқ қилиш услубиятини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тақсимлаш электр тармоқларида электр энергия сифат кўрсаткичларини ўлчаш учун мўлжалланган "Малика-01 М" қурилмаси Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган (Устройство для регистрации дополнительных потерь электроэнергии при несимметрии нагрузок в низковольтных электрических; ФАП 01892-сон, 2022 й., ФАП 01166-сон, 2016 й.). Натижада тақсимлаш тармоқларида электр энергия сифат кўрсаткичларни ўлчаш учун мўлжалланган хорижий ўлчаш воситаларига қараганда 3 баробар арзон, импорт ўрнини босувчи миллий маҳсулот ишлаб чиқилган;
носимметрик ҳолатидаги тақсимлаш электр тармоғида электр юкламаларининг тарқоқлиги ва мавсумийлиги хусусиятларини ҳисобга олиб, ноаниқ мантиқ асосида юкламаларни симметриялаш усули "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга жорий қилинган ("Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2023 йил 24 ноябрдаги 01-04-19/954-сонли маълумотномаси). Натижада носимметрик ҳолатларда 1,45% қўшимча йўқотишларни аниқлаш ҳамда ушбу йўқотишларни 1,21 % га камайтириш имконини берган;
носимметрик ҳолатидаги тақсимлаш электр тармоқларини компенсасия қурилмаси билан симметриялаш усулининг имитасион модели ва алгоритми "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга жорий қилинган ("Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2023 йил 24 ноябрдаги 01-04-19/954-сонли маълумотномаси). Натижада кучланиш носимметрия коеффисиентини 7,7 % дан 2% гача камайтириш ва тақсимлаш тармоғининг ўтказувчанлигни 2 баробар ошириш имконини берган;
тақсимлаш электр тармоқларида нотекис тақсимланган ва мавсумий ўзгарувчан юкламаларни симметриялаш учун мўлжалланган "Малика-02 М" қурилмаси "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖга жорий қилинган ("Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг 2023 йил 24 ноябрдаги 01-04-19/954-сонли маълумотномаси). Натижада кучланиш носимметрия коеффисиентини назорат қилиш ҳисобига йилига 481 000 000 (тўрт юз саксон бир миллион) сўм миқдорида иқтисодий самарага эришиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish