Sayt test rejimida ishlamoqda

Мавлонов Жамшид Рўзибоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Енгил электр автомобил юритмасининг компонентларини танлаш услубини ишлаб чиқиш”, 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: PhD.22/01.02.2022.Т.144.01
Илмий раҳбар: Рўзимов Санжарбек, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, PhD.22/01.02.2022.Т.144.01.
Расмий оппонентлар: Базаров Бахтиёр Имамович техника фанлари доктори, профессор; Мирзалиев Санжар Махаматжон ўғли техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Етакчи ташкилот: Андижон Машинасозлик Институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади динамик талабларни ҳисобга олган ҳолда турли ҳаракат цикллари учун юқори энергия самарадорликка эришиш имконини берувчи енгил электр автомобил юритмасининг компонентларини танлаш услубини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил истиқболли юртимасини танлаш ва асослашнинг такомиллаштирилган услуби автомобилнинг ҳаракат циклидаги энергетик баланси ҳисоби орқали ишлаб чиқилган;
автомобил динамик хусусиятларини таъминлаган ҳолда энергия сарфини минималлаштирувчи автомобил электр юритмаси компонентларини танлаш услуби автомобилнинг динамик ва энергия-иқтисодий кўрсаткичларини асослаш орқали такомиллаштирилган;
электр юритмаси ташқи тезлик ва самарадорлик тавсифлари максимал қувват ва унга мос бурчак тезлик координатасини аниқлаш усули орқали асосланган;  
электр юритмали енгил автомобилнинг энергия самарадор тезлик режимлари параметрик қидирув услуби орқали аниқланган ва уларни танлаш бўйича тавсиялар услубга асосланган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр юритмали автомобил имитацион моделининг энергия сарфи ҳисоби ишончлилиги ҳисоб услуби орқали олинган динамик ва энергия сарфи кўрсаткичларини жаҳон базаларидаги мавжуд экспериментал натижаларга қиёслаш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Автомобил электр юритмаси компонентларини танлашнинг илмий асосларини ишлаб чиқишда олинган натижалар асосида:
автомобил динамик хусусиятларини таъминлаган ҳолда энергия сарфини минималлаштирувчи автомобил электр юритмаси компонентларини танлаш услуби Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Транспорт илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ фаолиятида амалиётга жорий қилинган (Оʻзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги “Транспорт илмий-тадқиқот маркази” МЧЖ 7 ноябр 2023 йил №148-маълумотномаси). Натижада тадқиқот доирасида яратилган ушбу услуб истиқболда маҳаллий шароитларга эксплуатацияга кириб келиши кутилаётган электр юритмали автомобилларнинг эксплуатацион параметрларини амалий синовларсиз аниқлашга ҳамда синов ҳаражатларини 3-4 баробар ва меҳнат сарфини 4-5 баробар камайтириш орқали муҳим иқтисодий самарага эришиш имконини берган;
 электр юримали енгил автомобилнинг энергия самарадор тезлик режимлари аниқлаш ва уларни танлаш бўйича тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Транспорт илмий - тадқиқот маркази” МЧЖ фаолиятида амалиётга жорий қилинди (Оʻзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ 7 ноябр 2023 йил №148-маълумотномаси). Натижада амалий синовга нисбатан ҳисоб синови орқали аниқланадиган меъёрлаш жараёни турли русумдаги енгил автомобиллар ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, битта автомобил учун 250-350 минг сўмгача иқтисодий самарадорликка олиб келиши имконини берган;
автомобил динамик хусусиятларини таъминлаган ҳолда энергия сарфини минималлаштирувчи автомобил электр юритмаси компонентларини танлаш услуби Ўзавтосаноат АЖда фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзавтосаноат” АЖнинг 2023 йил 22 сентябрдаги 19/04–25–1459-сонли маълумотномаси). Услубдан фойдаланиш орқали энергия сарфини ўрта класслардаги автомобиллар учун 11% га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish