Sayt test rejimida ishlamoqda

Камбаров Икром Нигматуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Йигʼиш станцияларига робот манипуляторни интеграция қилиш усулини ишлаб чиқиш орқали ишлаб чиқариш ва автомобил сифатини яхшилаш”, 05.08.06 – Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: PhD.22/01.02.2022.Т.144.01
Илмий раҳбар: Иноятх ўджаев Жамшид Шухратуллаевич,техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети, PhD.22/01.02.2022.Т.144.01.
Расмий оппонентлар: Рўзимов Санжарбек Комилович техника фанлари доктори, доцент; Аҳмедов Дониёр Анвар ўвич, техника фанлари номзоди доцент;
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади йиғиш станцияларига робот манипуляторни интеграция қилиш усулини ишлаб чиқиш орқали ишлаб чиқариш ва автомобил сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автомобил йиғиш станцияларида робот манипуляторни интеграция қилиш даврида инсон ва робот ресурслари ўртасида йиғиш станциясининг вазифаларини тақсимлаш усули ва алгоритми, техник, эргономик, миқдор, қиймат индексларига асосланиб ишлаб чиқилган;
маҳаллий шароитда автомобилни қўлда йигʼиш станцияларига робот манипуляторни интеграция қилиш усули тизим лойиҳалаш услуби ёрдамида ишлаб чиқилган ҳамда навбат назариясига асосланган холда янги конфигурациядаги автомобил йигʼиш станциясининг ўртача вақти қисқариши асосланган;
янги конфигурациядаги автомобил йигʼиш станциясининг модели Теcноматиcс Плант Симулатор симулятори орқали яратилиб, унинг йигʼиш вақти, унумдорлиги, фойдаланиш даражаси самарадорлик кўрсаткичлари такомиллашиши, Кенделнинг йигʼиш станцияларини лойиҳалаш услуби орқали асосланган;
автомобил йиғиш станциясида ишлаб чиқилган автомобиллар етакчи ғилдиракларидаги буровчи момент (950 Н·м) ҳамда  куч кўрсаткичлари (2821 Н) га тенг бўлиши, АРМ-Манипуляторни автомобил қўлда йиғиш станциясига интеграция қилиш орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Йигʼиш станцияларига робот манипуляторни интеграция қилиш усулини ишлаб чиқиш орқали ишлаб чиқариш ва автомобил сифатини яхшилаш асосида:
автомобил йигʼиш станцияларида робот манипуляторни интеграция қилиш даврида инсон ва робот ресурслари ўртасида йигʼиш станциясининг вазифаларини техник, эргономик, миқдор, қиймат индексларига асосланиб тақсимлаш усули ёрдамида “УзАуто Моторс” АЖ” автомобил йигʼиш станциясида жорий этилган. (“Ўзавтосаноат”АЖ нинг 2022 йил 15-ноябрдаги № 12/06-25-1905-сонли маʼлумотномаси). Натижада янги конфигурациядаги автомобил йигʼиш станциясидаги операторлар иш вақти ўртача 23 % га камайиш имконини берган;
АРМ-Манипуляторни тизим лойиҳалаш услуби орқали “УзАуто Моторс” АЖ автомобил йиғиш станциясига интеграция қилинган, ҳамда навбат назариясига асосланган холда янги конфигурациядаги автомобил йиғиш станциясининг самарадорлик кўрсаткичлари тахлил қилинган (“Ўзавтосаноат”АЖ нинг 2022 йил 15-ноябрдаги № 12/06-25-1905-сонли маʼлумотномаси). Натижада янги конфигурациядаги автомобил йиғиш станциясининг ўртача йиғиш вақти 60% га қисқариш имконини берган;
Теcноматиcс Плант Симулатор симулятори орқали “УзАуто Моторс” АЖ автомобил йиғиш станциясининг янги конфигурациядаги модели яратилиб,  унинг самарадорлик кўрсаткичлари таҳлил қилинган ва асосланган. (“Ўзавтосаноат”АЖнинг 2022 йил 15-ноябрдаги № 12/06-25-1905-сонли маълумотномаси).  Натижада автомобил ишлаб чиқариш харажатларини 25% га камайтириш имкониятини яратган.
АРМ-Манипуляторни автомобил қўлда йиғиш станциясига тизим лойиҳалаш услуби орқали интеграция қилиш орқали “УзАуто Моторс” АЖ” да ишлаб чиқилган автомобилларда Wҳеел Торқуе Трансдуcер қурилмасида тест натижалари ўтказилган. (“Ўзавтосаноат”АЖнинг 2022 йил 15-ноябрдаги № 12/06-25-1905-сонли маълумотномаси). Натижада автомобил етакчи ғилдиракларидаги буровчи момент 5% га ҳамда  куч кўрсаткичларини 1% га ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish