Sayt test rejimida ishlamoqda

Иноятова Мафтуна Нурматжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Пахта толасини тозалаш жараёнини такомиллаштириш орқали тозалаш самарадорлигини ошириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3974
Илмий раҳбар: Мирзабаев Баҳритдин, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: У.Х. Мелибоев, техника фанлари номзоди, профессор; С.Л.Матисмоилов, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахта толасини самарали тозалаш технологиясини  такомиллаштириш орқали йигиришга яроқли бўлган толаларни чиқинди билан чиқиб кетишини олдини олишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
толани тозалаш машиналарида йигиришга яроқли толаларни чиқиндига қўшилиб кетмаслиги учун пахта толасини тозаловчи мавжуд колосник панжара ўрнига ярим ой ҳамда думалоқ шаклдаги колосниклар констуксияси яратилган;
толани тозалаш қурилмасида таъминланаётган толалар қатламини майда толалар тутамига ажратиш мақсадида мавжуд қозиқли барабан ўрнига толалар орасидаги ишқаланиш кучини камайтирувчи арра тишли қоплама конструксияси ишлаб чиқилган;
тавсия этилаётган янги конструксиядаги тола тозалаш қурилмасининг тозалаш майдонида толалардан ажратиб олинувчи чиқиндилар массасининг ҳажми шаклдор сиртлар сонига боғлиқ ҳолда ўзгариши аниқланган;
тола-тозалагичнинг конструксиясини кўп омилли математик режалаштириш асосида тозалаш барабани остига ўрнатилган фигурали сирт ўқига нисбатан қиялик бурчаги ҳамда оралиқ масофаларининг мақбул қийматлари топилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тозалаш жараёнини мақбуллаштириш асосида хомашёдан самарали фойдаланиш бўйича бажарилган илмий натижалар асосида:
Янги конструкциядаги тозалаш машинаси Наманган шаҳридаги “Наманган пахта текс” йигирув корхонасига ишлаб чиқаришга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023 йил 19 декабрдаги №03/25-2670-сон маълумотномаси). Натижада йигиришга яроқли толалар сақланиб қолиниши ҳисобига тозаланган толанинг улуши 1,01% га ошган ҳамда йиллик тозаланган тола миқдори 5,3 тоннага кўпайган. Корхонада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 198971,55 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish