Sayt test rejimida ishlamoqda

Аюбов Мирзакамол Собитжоновичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Трансгеномика, тўқима культураси, биотехнология ва навларни такомиллаштириш: янги синтетик олигонуклеотидлар ёрдамида ғўза PHYB гени РНК интерференцияси», 03.00.14–Геномика, протеомика ва биоинформатика (биология фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/В175.

Илмий раҳбар: Абдурахмонов Иброхим Юлчиевич, биология фанлари доктори, профессор, академик.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Геномика ва биоинформатика маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти ва Ўзбекистон Миллий университети, DSc.29.08.2017.В.53.01.

Расмий оппонентлар: Турдикулова Шахлохон Уткуровна, биология фанлари доктори; Санамян Марина Феликсовна, биология фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Биоорганик кимё институти.

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза PHYB гени функциясини синтетик олигонуклеотид дуплекслари ёрдамида РНК-интерференциялаш ва қатор такомиллашган биотехнологик генотиплар яратишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

илк бор ғўзада PHYB гени асосида синтетик дуплекслар синтезланган;

илк бор ушбу синтетик дуплекслар асосида РНКи вектор конструкция яратилган;

илк бор in planta ва in vitro усуллари қўлланилиб, A.taliana ва G.hirsutum L. (Кокер-312) ўсимликлари тўқимасига pSynB RNAi вектор конструкцияси трансформация қилинган;

илк бор соматик эмбриогенез ёрдамида pSynB RNAi регенерант ўсимликлари яратилган;

вектор конструкциянинг ўсимлик тўқимасига трансформацияси ўсимликнинг гуллаш ва тола микронейри кўрсаткичларига таъсири ҳамда вектор конструкцияни амплификация қилувчи махсус праймерлар билан амалга оширилган полимераза занжир реакцияси ёрдамида исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Трансгеномика, тўқима культураси, биотехнология ва навларни такомиллаштириш, янги синтетик олигонуклеотидлар ёрдамида ғўза PHYB гени РНК интерференцияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:

тўқима культураси ва биотехнологияни такомиллаштириш натижалари “Тўқ-сариқ рангли ширин картошка таркибидаги бета каротин миқдорини ошириш” мавзусидаги лойиҳасида бета каротин миқдорини оширувчи генетик конструкция дизайн қилиш мақсадида фойдаланилган (Нигерия Қурғоқчил ерлар қишлоқ хўжалиги марказига қарашли Баеро университетининг 2018 йил 5 апрелдаги маълумотномаси). Натижада ширин картошка таркибидаги бета каротин миқдорини ошириш имконини берган;

трансгеномика ва навларни такомиллаштириш натижалари USDA/NIFA#ALAX-011-CBG2116 “Стресс ва оптимал шароитлардаги ғўза генотипларининг PHYB генларини текшириш” мавзусидаги лойиҳасида ноқулай шароитларга чидамлиликни назорат қилувчи генларни аниқлашда фойдаланилган (Биология ва атроф-муҳит фанлари департаментининг (АҚШ) 2018 йил 6 апрелдаги маълумотномаси). Натижада стрессли ва оптимал шароитлардаги ғўза генотипларида PHYB генларини скрининг қилиш имконини берган; 

биотехнология ва навларни такомиллаштириш натижалари “ФА-Ф10-Т92 Ғўза генлари учун мўлжалланган синтетик РНКи дуплекслар асосида бинар генетик векторлардан фойдаланган ҳолда, юқори сифатли трансген ғўза линияларини ишлаб чиқиш” мавзусидаги лойиҳасида фузариоз вилтга чидамлиликни бошқарувчи генлар учун генетик конструкциялар тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 18 майдаги 4/1255-1302-сон маълумотномаси). Натижада фузариоз вилтга чидамлилик берувчи Fostua ва Lae генларининг синтетик конструкциялари ишлаб чиқиш имконини берган;

SynB RNAi линиялари ва уларнинг маҳаллий навлар билан олинган дурагайлари республикада етакчи бўлган “Геном технологиялари асосида яратилган ноёб ғўза ва бошқа экинлар генофонди” ноёб объектига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2018 йил 1 июндаги 4/1256-1486-сон маълумотномаси). Натижада ушбу намуналар ғўза коллекциясини бойитиш ва генетик хилма-хилликни ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish