Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирсадиков Мирзаит Мирзахидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: 05.06.02–Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш - “Янги тузилишдаги трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т4262
Илмий раҳбар: Мукимов Мирабзал Мираюбович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Ханхаджаева Нилуфар Рахимовна, техника фанлари доктори, профессор; Саримсақов Олимжон Шарифжонович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон табиий толалар илмий тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Маҳаллий хомашёдан самарали фойдаланиб, янги тузилишли трикотаж тўқималарини ишлаб чиқариш технологиясини  такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
икки игнадонли айлана трикотаж машинасида пахта-нитрон ипидан трикотаж тўқималарини олишда хомашё сарфини камайтиришнинг технологик ечимлари олинган;
технологик кўрсаткичлари ва физик-механик хусусиятлари юқори бўлган бамбук ва вискоза ипларидан трикотаж тўқималарини тузилиши ва олиш усулларини технологик эчими игналарни танлаш ҳисобига ишлаб чиқилган;
ясси игнадонли трикотаж тўқув машиналарида йигирилган пахта ипидан янги ассортиментдаги аралаш интерлок, аралаш тескари трикотаж тўқималарини олиш технологияси тўқув системасини ўзгартириш ҳисобига ишлаб чиқилган;
турли ассортиментда болалар ва аёллар учун енгил устки трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқишда хомашё сарфини камайтириш учун ҳалқа қаторларини игнадонларда кўчириш ҳисобига олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Трикотаж машиналарида янги тузилишдаги трикотаж тўқималарини олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
аралаш тескари ва аралаш интерлок трикотаж тўқималарини олиш технологияси “Седат Трико Ташкент” ХК МЧЖ, “Порлоқ Чуст бренди” МЧЖ ва “Дегрез текс ЛТД” МЧЖ корхоналарида ишлаб чиқариаҳга жорий этилган («Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг 2024 йил № 03/25-39 сонли маълумотномаси). Натижада, тўқималарининг ҳаво ўтказувчанлиги яхшиланган,  узиш кучи ва шакл сақлаш ҳусусиятлари ортган, хомашё сарфини 26-28% гача камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish