Sayt test rejimida ishlamoqda

Муталов Муҳаммадодил Олимжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахта пневмотранспорти материал ўтказувчи қувур параметрларини назарий ва амалий асослари” 05.06.02- “Тўқимачилик материаллари технологияси ва хомашёга дастлабки ишлов бериш” ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Т2700
Илмий раҳбар: Саримсаков Олимжон Шарифжанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Юлдашев Жамшид Қамбаралиевич техника фанлари доктори, доцент; Сидиков Акбархон Хожиахмадхонович техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини пневмотранспорт билан ғарам майдонларидан ишлаб чиқариш жараёнига узатишда пахта ва унинг маҳсулотларини табиий сифат кўрсаткичларини сақлаш ҳамда ҳаво ва энергия сарфини камайтиришдир.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пахтани пневмотранспортда ташиш жараёнида оқим тезлигининг қувур узунлиги бўйича ўзгариши ҳамда пахта ва ҳаво аралашмаси ҳаракатининг гомоген муҳит ҳаракатига асосланган математик модели яратилган;
пахтани ғарамдан кейинги жараёнларга ташувчи пневмотранспорт ускунасининг энергия қуввати сарфининг қувур диаметри ва оқим тезлигига боғлиқ бўлиши ҳисоблаб топилган;
пахтани ташишга мўлжалланган пневмотранспорт ускунаси учун амалдаги 400 мм диаметрли қувур ўрнига нисбатан кичик бўлган (280 мм диаметрли) қувур конструксияси ишлаб чиқилган;
аеродинамик қаршилиги ва ишқаланиш коеффициенти паст бўлган юпқа, рухланган пўлатдан тайёрланган калта мобил қувурнинг мақбул ўлчамлари регрессион математик модел орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахта ҳаво ёрдамида ташиш жараёнини такомиллаштириш бўйича олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
ишлаб чиқилган янги мобил қувур конструксияси “Наманган Пахта Тех cлустер” МЧЖ га қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасининг ишлаб чиқариш жараёнига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 03/22-583-сон маʼлумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган пневмотранспорт қувурининг мавжуд қувурларга нисбатан истеʼмол қилаётган энергия сарфи 16,0 кВТ соатга, ишлаб чиқарилган чигитнинг механик шикастланиши абсолют 1,1% га ҳамда тола таркибидаги ифлослик ва нуқсон аралашмалар миқдори абсолют 0,5% га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish