Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматов Ортиқ Саттор ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланишнинг роли ва уни коррекция қилиш имкониятлари», 14.00.21 - Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Tib3199.
Илмий раҳбар: Ризаев Жасур Алимджанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.06.2020.Tib.102.02.
Расмий оппонентлар: Кубаев Азиз Сайдолимович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Антонова Александра Анатолевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси).
Етакчи ташкилот: Мара технологиялари университети (Малайзия).
II. Тадқиқотнинг мақсади Коморбид патология фонида кечувчи агрессив пародонтит билан касалланган беморларни даволашни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича, маҳаллий препаратни қўллаган ҳолда  такомиллаштирилган даволаш алгоритми ишлаб чиқарилган;
артериал гипертензия ва семизлиг билан оғриган беморларда триггер омиллар таъсирида пародонт яллиғланиш оғирлигига мувофиқ яллиғланиш кўрсаткичларининг ортиши аниқланган;
клиник тадқиқотлар ёрдамида Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус мутанс, Стрептоcоccус фаеcалис (яъни энтерококклар), Эшериҳияни элиминациясига кўмаклашишда ва нейтрофилларнинг фагоцитар фаолликни оширишда маҳаллий тарзда Колхицин препаратини комплекс қўллаш клиник самарадорлиги исботланган;
турли оғирлик даражадаги агрессив пародонтит ва семизлиги бор беморларда пародонт тўқимасидаги ялиғланиш жараёни орасида патогенетик боғлиқлик аниқланган: клиник ҳолатнинг оғирлиги,  анаероб микрофлора томонидан ажратилган токсин ва ферментлар таъсирида, маҳаллий ҳимоя омилларнинг ўзгариши, иммун толерантликни йўқотилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Тошкент давлат стоматология институти клиникаси бўйича 30.10.2023 йилдаги 56/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 16.10.2023 йилдаги 14-сонли буйруқ билан клиник бўлимларида амалиётига жорий этилган.
биринчи илмий янгилик: Илк бор коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтитни даволаш самарадорлигини ошириш бўйича, маҳаллий препаратни қўллаган ҳолда  такомиллаштирилган даволаш алгоритми ишлаб чиқарилди. Такомилаштирилган даво схемасида  маҳаллий даволаш учун Колхицин таблеткаси қўлланилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти коморбидлик фонида агрессив пародонтит билан оғриган беморлар учун пародонт тўқимасини яллиғланиш касалликларини даволашда терапевтик ва профилактик чора-тадбирлар, шу жумладан асосий касалликни даволаш усуллари, бириктирувчи тўқиманинг метаболизмига умумий қабул қилинган таъсирлар мажмуаси таклиф қилиш орқали беморларда касаллик белгиларини қисқа вақтда ремиссияга ўтиши кузатилди.  Шунингдек  пародонт яллиғланиш жараёнларини артериал гипертензия ва семизлиги бор беморларда  қисқа вақт ичида бартараф этилиши  фон касалликни эрта ремиссия босқичига ўтишига ҳам ёрдам берди.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: • Артериал гипертензия ва семизлиг фонида пародонт патологияларини  даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритмидан фойдаланиш қабул қилинган даволашдан ўртача умумий клиник самарадорлиги ишончли даражада агрессив пародонтитнинг енгил даражасида 82,1% га, ўрта оғирликда 67,5% га ошиши аниқланган.; Артериал гипертензия ва семизлиг фонида  пародонт патологияларини  даволаш булган беморларда даволаш стандартига таклиф килинган фармакологик тавсиялар беморларни амбулатор даволаниш кунини 14 дан 7 кунгача қисқартирган. Такомиллаштирилган даволаш  жами  2.000.000 сўм иқтисод қилиш имконини берган, препаратнинг нисбатан арзонлиги ва бу комплекс даволаш усулни қўллаш самарадорлиги юқорилиги сабабли: «Коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланишнинг роли ва уни коррекция қилиш имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этилди.
иккинчи илмий янгилик: артериал гипертензия ва семизлиг билан оғриган беморларда триггер омиллар таъсирида пародонт яллиғланиш оғирлигига мувофиқ яллиғланиш кўрсаткичларининг ортиши аниқланган; Тадқиқод давомида текширилган артериал гипертензия ва семизлиги бор беморларнинг 80% ида  пародонт статусида патологик ўзгаришлар борлиги кузатилди. АГ+С фонида агрессив пародонтит билан оғриган беморларнинг даволашдан олдин пародонтологик статусида 87% қониқарсиз гигиеник холат, 45%ида енгил ва 54% да ўрта оғирликдаги агрессив пародонтит борлиги аниқланган. CПИТН қийматлари юқори бўлган, СТПЕД гурухида  код 2,6га, СТПЎД  код 3,7га тенг эканлиги аниқланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бу эса артериал гипертензия ва семизлиг фонида беморларда пародонтологик холатини, барвақт профилактикаси, яъни уларга оғиз бўшлиғини гигиенасини ўргатиш ва назорат килиш кераклигини, уларни даволаш  чораларини қўллашда пародонт касалликни ўрта ва оғир кечиш даражаларини инобатга олган холда, нафақат терапевтик балки  хирургик ва ортопедик даволаш чораларини комплекс қўллаб  даволаш имконини беради.  Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси бўйича 30.10.2023 йилдаги 56/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 16.10.2023 йилдаги 14-сонли буйруқ билан клиник бўлимларида амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги АГ+С фонида пародонтит билан оғриган беморларнинг оғиз бўшлигъини    касалликларини тўгъри ташхислашда,  беморларнинг ўз вақтида даволаниб олиш натижасида, уларнинг кундалик ҳаёт сифатини ва фаолияти яхшиланишига, асосий фон касаллигини асоратларини олдини олишга, уни  эрта ремиссияга ўтишига, рецедивларини камайтиришга имкон беради. АГ+С фонида пародонтит билан огриган беморларнинг амбулатор даволаниши таклиф қилинган такомиллаштирилган алгоритм билан даволанганда, юқори самарадорликка эришган беморларимизда,  даволаш  курси ўртача 14 дан 7 кунгача қисқартирган. Гуруҳларда иқтисодий самрадорликни ҳисоблаш натижаларига кўра,   тадқиқот давомида анъанавий даволашга кўра  такомиллаштирилган даволаш  жами  2.000.000 сўмга арзонроқ бўлган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланишнинг роли ва уни коррекция қилиш имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этилди.
учинчи илмий янгилик: клиник тадқиқотлар ёрдамида Стапҳйлоcоccус ауреус, Стрептоcоccус мутанс, Стрептоcоccус фаеcалис (яъни энтерококклар), Эшериҳияни элиминациясига кўмаклашишда ва нейтрофилларнинг фагоцитар фаолликни оширишда маҳаллий тарзда Колхицин препаратини комплекс қўллаш клиник самарадорлиги исботланган; Илмий янгиликнинг аҳамияти: АГ+С фонида агрессив пародонтит билан оғриган беморларда микробиологик текширувлар натижасида пародонтитнинг турли даражасига мос дисбиотик ўзгаришлар кузатилди. АГ+С фонида енгил агрессив пародонтит билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғида дисбиотик ўзгаришларида, анаероб микроблар (6,60±0,01 КОЕ/мл), пептострептококклар (6,49±0,01КОЕ/мл) сонининг кескин кўпайиши, нормада топилмайдиган тилла ранг стафилококклар пайдо бўлиши кузатилди. АГ+С фонида пародонтитларни енгил даражасига нисбатан ўрта даражаси билан оғриган беморларда оғиз бўшлиғида дисбиотик ўзгаришлар кучлироқ кузатилади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси бўйича 30.10.2023 йилдаги 56/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 16.10.2023 йилдаги 14-сонли буйруқ билан клиник бўлимларида амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Даволашдан сўнг, қиёсий самарадорлик натижаларига кўра, такомиллаштирилган даво олган яни 1б гуруҳларда 1а-гуруҳга нисбатан,  даволаш самараси сезиларли яҳшиланди, микрофлоранинг уммумий миқдори 4,6*106 КОЕ/ мл  дан 1,1*106 КОЕ/ мл га,  ва сифат кўрсаткичлари ҳам нормага яқинлашгани аниқланган. Оғиздаги микробиотанинг сифат ва тур жиҳатидан ахамияти  асосий фон касаллигиниг кечишига боғликлиги борлиги сабабли, беморларга оғиз бўшлигини гигиенасини ўргатиш ва назорат килиш даволаш чора тадбирларини бир қисми бўлиб қолади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги; Гуруҳларда иқтисодий самрадорликни хисоблаш натижаларига кўра,   тадқиқот давомида анъанавий даволашга кўра  такомиллаштирилган даволаш  арзонроқ бўлган, даволаш самарадорлиги эса  юқори бўлган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланишнинг роли ва уни коррекция қилиш имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этилди.
тўртинчи илмий янгилик: Турли оғирлик даражадаги агрессив пародонтит ва семизлиги бор беморларда пародонт тўқимасидаги ялиғланиш жараёни орасида патогенетик боғлиқлик аниқланган: клиник ҳолатнинг оғирлиги,  анаероб микрофлора томонидан ажратилган токсин ва ферментлар таъсирида, маҳаллий ҳимоя омилларнинг ўзгариши, иммун толерантликни йўқотилиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Бу эса ушбу беморларда касаллик кечиш давомийлигини ва клиник кечиш хусуиятларини эрта аниқлаш, АГ+С фонида беморларда пародонтологик холатини, барвақт профилактикаси уларни кундалик ҳаёт фаолияти яхшилаши, касаллик асоратларини олдини олиш, рецедивларини камайтиришга имкон беради. Шунингдек терапевт, кардиолог шифокорлар, доимий равишда стоматолог пародонтологлар билан биргаликда бу касалликларни даволашга эътибор қаратишлари кераклигини  ахамиятини кўрсатади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Тошкент давлат стоматология институти клиникаси бўйича 30.10.2023 йилдаги 56/1-сонли буйруқ ҳамда Самарқанд вилояти Самарқанд вилояти стоматология поликлиникаси 16.10.2023 йилдаги 14-сонли буйруқ билан клиник бўлимларида амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Тадқиқод иммунологик текширувлар таҳлилига кўра СТП ни турли даражасига мос равишда, иммунологик  ўзгаришлар қайд этилди. Даволашдан сўнг, беморлар оғиз бўшлиғидаги, такомиллаштирилган даво олган 1б- гуруҳларда лизоцим титри 12,8±0,3 мг/мл, ФАН 50,2±0,2%, ИгА миқдори 1,3±0,1га кўтарилган, 1а-гурухга нисбатан иммунотанқислик кўрсаткичларини меъёрлашган. Хулоса: Беморларни тўгри  ташхислаш ва даволаниш натижасида  беморларнинг кундалик ҳаёт фаолияти яхшиланади, касаллик устидан тўлиқ назоратга эришилади Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Коморбидлик фонида кечувчи агрессив пародонтит билан оғриган беморларда тизимли яллиғланишнинг роли ва уни коррекция қилиш имкониятлари» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish