Sayt test rejimida ishlamoqda

Усаров Шерали Насритдинович
фалсафа доктори (PhD) дессертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссерртация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғИ номи): “Личтенстеин операцияси техник аспектларини такомиллаштриш ва чов чурралари хирургиясида пластика натижаларини баҳолаш” 14.00.27-Хирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Tib2305.
Икмий раҳбар: Курбаниязов Зафар Бабажанович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаси номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолияти кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.04/05.05.2023.Tib.102.03.
Расмий оппонентлар: Хакимов Мурод Шавкатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хужабоев Сафарбой Тухтабоевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Академик В. Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий амалий тиббиёт маркази.
II. Тадқиқотнинг мақсади: чов чурралари билан беморларда герниопластиканинг техник жиҳатларини такомиллаштриш орқали даволаш сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
омиллар таҳлилидан Личтенстеин операциясида қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаби, имплантнинг тўқималардаги дистрофик – дегенератив ўзгаришлар сабабли фиксасия нуқталаридан силжиши, ёки узилиши эканлиги, аутопластикадан кейин чоклар етишмовчилиги эканлиги аниқланган;
чурра қайталаниши, уруғ тизимчаси элементлари билан имплант ўртасида адгезия ривожланиши ҳамда ёрғоқ шиши олдини оладиган эндопротезни чов каналининг олдинги ва орқа деворларига бир вақтнинг ўзида имплантасияси билан герниоаллопластиканинг такомиллаштирилган таранглашмаган усули ишлаб чиқилган;
операциядан кейинги асоратлар умумий частотасини камайишига эришиладиган чов учбурчаги тўқималари ҳолатига боғлиқ равишда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилган;
хусусий асоратлар частотаси ва реабилитасия муддатини қисқартиришга, шунингдек реабилитасия сифатини яхшилашга эришиладиган Личтенстеин бўйича ва такомиллаштирилган таранглашмаган чов герниоаллопластикаси усули клиник афзаллиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2023-йил 13-декабр 78-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: омиллар таҳлилидан Личтенстеин операциясида қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаби, имплантнинг тўқималардаги дистрофик – дегенератив ўзгаришлар сабабли фиксасия нуқталаридан силжиши, ёки узилиши эканлиги, аутопластикадан кейин чоклар етишмовчилиги эканлиги аниқланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: қониқарсиз натижаларнинг асосий сабаби Личтенстеин операциясида (касаллик қайталаниши 3,9%) тўқималардаги дегенератив – дистрофик ўзгаришлар туфайли имплантнинг фиксасия нўқталаридан силжиши ва аутопластикада (касаллик қайталаниши 8,5%) ипларнинг узилиши аниқланиши натижасида гиперстеник типдаги чов канали девори тўқималари дистрофик ўзгаришларга учраган чов чурраси билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси хирургия бўлими ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлими амалий фаолиятига (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги 64-сонли хулосаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилашга, операциядан кейинги вақтини, амалиётдан кейинги асоратлар частотасини ва даволанишнинг реабилитасия даврини камайтиришга имкон берган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: чов чурраси билан оғриган кекса ва қари ёшдаги, шунингдек гиперстеник типдаги беморлар ишга ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиши, умр кўриш давомийлигининг ошиши, ўлим ва ногиронликнинг камайиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: амалиётга татбиқ этилган такомиллаштирилган таранглашмаган чов герниоаллопластикасини қўллаш натижасида оғриқ қолдирувчи дори – воситаларини буюриш сони кескин камайган, шунингдек беморларнинг стасионар шароитида даволаниш даври қисқарган. Хулоса: Личтенстеин операциясини танлаб бажариш оқибатида, 1 нафар бемор ҳисобига бюджет маблағларини 540000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 700000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Личтенстеин операцияси техник аспектларини такомиллаштриш ва чов чурралари хирургиясида пластика натижаларини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 07 декабрдаги №13430-сонли хати юборилган;
иккинчи илмий янгилик: чурра қайталаниши, уруғ тизимчаси элементлари билан имплант ўртасида адгезия ривожланиши ҳамда ёрғоқ шиши олдини оладиган эндопротезни чов каналининг олдинги ва орқа деворларига бир вақтнинг ўзида имплантасияси билан герниоаллопластиканинг такомиллаштирилган таранглашмаган усули ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: ушбу янгиликнинг илмий аҳамияти шундаки, эндопротез чов каналининг олдинги ва орқа деворларига бир вақтда тикилиши натижасида уруғ тизимчасида битишма жараёнлари ривожланмаслиги ҳисобига операциядан кейинги даврда оғриқлар, ёрғоқда кузатилмаган, шунгдек операциядан кейинги узоқ даврда касаллик қайталанмаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси хирургия бўлими ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлими амалий фаолиятига (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги 64-сонли хулосаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чов чурралари билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ушбу янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги шундаки, чов чурраси билан оғриган беморларда операциядан кейинги асоратларнинг камайиши ва оғриқ кузатилмаслиги ҳисобига беморлар ишга ва жамиятдаги фаол ҳаётга қайтиш, тиббий ёрдамдан қониқиши, умр кўриш давомийлигининг ошиши имконини берган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Чов чурралари хирургик давосида такомиллаштирилган усулни қўллаш оқибатида операциядан кейинг асоратлар частотаси 13,5% дан 7,2% гача (р=0,045) камайган, операция давомийлиги, реабилитасия даври, ҳамда стасионар давонинг умумий муддатини қисқариши имконини берган. Хулоса: Чов чурраси билан оғриган беморларда операциядан кейинги эрта асоратлар камайганлигини ҳисобга олиб, 1 нафар бемордан бюджет маблағларини 6 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Личтенстеин операцияси техник аспектларини такомиллаштриш ва чов чурралари хирургиясида пластика натижаларини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 07 декабрдаги №13430-сонли хати юборилган;
учинчи илмий янгилик: операциядан кейинги асоратлар умумий частотасини камайишига эришиладиган чов учбурчаги тўқималари ҳолатига боғлиқ равишда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини танлаш алгоритми ишлаб чиқилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: чов учбурчаги тўқималари ҳолатига боғлиқ равишда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини танлаш алгоритмини қўллаш ҳисобига операциядан кейинги асоратлар умумий частотаси 13,5% дан 7,2% гача (п=0.045) камайишига эришилган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси хирургия бўлими ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлими амалий фаолиятига (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги 64-сонли хулосаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чов чурралари билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланган, беморлар реабилитасияси қисқарган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга қўллаш оқибатида операция давомийлиги қисқарган, шунингдек операциядан кейинги даврда беморларда оғриқ кам кузатилган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморларнинг стасионарда бўлиш вақти камайган; 2) беморларда операциядан кейинги оғриқ кам кузатилганлиги ҳисобига оғриқ қолдирувчи дориларга эҳтиёж кам бўлган. Хулоса: Ишлаб чиқилган алгоритмни амалиётга татбиқ этиш натижасида операциядан кейинги реабилитасия даври 5-7 кундан 3-4 кунгача қисқариш ҳисобига 1 нафар беморга бюджет маблағларини 640 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 790 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Личтенстеин операцияси техник аспектларини такомиллаштриш ва чов чурралари хирургиясида пластика натижаларини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 07 декабрдаги №13430-сонли хати юборилган;
тўртинчи илмий янгилик: хусусий асоратлар частотаси ва реабилитасия муддатини қисқартиришга, шунингдек реабилитасия сифатини яхшилашга эришиладиган Личтенстеин бўйича ва такомиллаштирилган таранглашмаган чов герниоаллопластикаси усули клиник афзаллиги исботланди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Чов чурраларида таранглашмаган герниоаллопластика усулларини қўллаш натижасида спесифик асоратлар частотаси, шу билан бирга чурра қайталаниши 8,5%дан 1,7% гача камайган, шунингдек операциядан кейинги даврда беморлар реабилитасияси қисқарган, бу эса даволаш сифатини яхшилаган. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Самарқанд давлат тиббиёт университети кўп тармоқли клиникаси хирургия бўлими ва Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмасининг хирургия бўлими амалий фаолиятига (Самарқанд давлат тиббиёт университети Эксперт Кенгашининг 2023 йил 24 ноябрдаги 64-сонли хулосаси) татбиқ этилган. Тадқиқот натижаларининг амалиётга татбиқ этилиши натижасида чов чурралари билан оғриган беморларни даволаш натижалари яхшиланган, беморлар реабилитасияси қисқарган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги Беморлар яшаш сифатининг таҳлили шуни кўрсатдики, чов чурраларини даволашнинг мақбул такомиллаштирилган таранглашмаган усулини қўлланилиши оқибатида “аъло” ва “яхши” натижалар улуши 73,6% дан 90,2% гача ошган, қониқарсиз натижалар частотаси 9,7% дан 2,4% гача қисқарган. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 1) беморнинг шифохонадаги даври учун: беморнинг шифохонада қолиш муддатини 7 кундан 3 кунгача кунга қисқартиртириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори тахминан 210 минг сўмга камайтирган (РПМ нинг прейскурантига кўра шифохонада 1 кун қолиш 76.000 сўмни ташкил қилади); шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган (1 кунга ўртача 150 000 сўм дори воситалари сарфланади); реабилитасия харажатларини камайтирган (1 кунга ўртача реабилитасия учун ишлатиладиган 35.000 сўм дори воситалари сарфланади); 2) беморнинг шифохонадан ташқаридаги даври учун (бошқа тиббий муассасаларда даволаниши, масалан беморнинг яшаш жойи бўйича поликлиникаларда) бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: Чов чурраси билан оғриган беморларда герниоаллопластиканинг таранглашмаган усулини қўллаш натижасида 1 нафар бемордан бюджет маблағларини 6 400 000 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 7 200 000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Личтенстеин операцияси техник аспектларини такомиллаштриш ва чов чурралари хирургиясида пластика натижаларини баҳолаш» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича СамДТУ проректори томонидан 2023 йил 07 декабрдаги №13430-сонли хати юборилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish