Тўхтаева Хабиба Тошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Маҳаллий сув манбаларидан рационал фойдаланиш асосида чўлланишга қарши кураш (Марказий Қизилқум мисолида)», 11.00.05–Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/G44.
Илмий раҳбар: Сабитова Наила Исмаиловна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.G.01.06 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Чембарисов Эльмир Исмаилович, география фанлари доктори; Назаров Абдуғаффор Абдужабборич, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Марказий Қизилқумда чўлланишга қарши курашишда маҳаллий сув манбаларидан рационал фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий Қизилқумда атмосфера ёғинларининг ҳудудий тақсимланиши ва вақтинча оқар сувлар ҳажми асосида вақтинча оқар сувлар йиғилувчи ҳавзалар аниқланган ва районлаштириш харитаси яратилган;
чўл шароитида атмосфера ёғинларини йиғиш (очиқ сув ҳавзалари ва сув омборлари), сақлаш (очиқ ва ёпиқ гидротехник иншоотлар) ва оқилона фойдаланишни (суғориш ва сув билан таъминлаш) ҳавза элементларини шаклланиши, транзит ва аккумуляция зоналарини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
илк бор Марказий Қизилқумдаги вақтинча оқар сув ҳавзалари асосида оқим ҳосил бўлмайдиган, бир тарафлама қиялик асосида вақтинча оқим ҳосил бўладиган ва икки тарафлама қиялик асосида оқим ҳосил бўладиган районлар ажратилган;
чўлланишни олдини олиш мақсадида сув манбалари мавжуд ҳудудларда суғорма деҳқончиликни ривожлантириш учун суғоришнинг локал ва лиман тизимлари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Қизилқумда маҳаллий сув манбаларидан рационал фойдаланиш асосида чўлланишга қарши курашиш бўйича олинган натижалар асосида:
Марказий Қизилқумда шаклланадиган вақтинча оқар сувларнинг ҳажми, уларнинг шаклланиши ва йиғилишини тасвирловчи хариталар Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2018 йил 9 мартдаги 01-03-105/3-сон маълумотномаси). Натижада Конимех туманида янги ерларни суғориш имконини берган;
Марказий Қизилқумда атмосфера ёғинларини йиғиш, сақлаш ва ер-сув заҳираларидан оқилона фойдаланишнинг такомиллаштирилган усуллари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 12 мартдаги 03-03/2-1716-сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий аҳолининг экологик муҳитини яхшилаш ва сифатли тоза ичимлик суви билан таъминлаш имконини берган.
Марказий Қизилқумдаги вақтинча оқар сувлар йиғилувчи ҳавзаларни районлаштириш харитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг
2018 йил 12 мартдаги 03-03/2-1716-сон маълумотномаси). Натижада Қизилқум геотизимларининг чегаралари аниқлигини ошириш имконини берган;
Чўл ҳудудида суғорма деҳқончилик қилиш учун яроқли бўлган ерларда локал ва лиман суғориш тизимларининг такомиллаштирилган усуллари Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси амалиётига жорий этилган (Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2018 йил 9 мартдаги 01-03-105/3-сон маълумотномаси). Натижада Конимех тумани “Қариқата” ширкат хўжалигида 10 гектар ерда суғорма деҳқончиликни ривожлантириш имконини берган.