Sayt test rejimida ishlamoqda

Нишонова Дилорам Фозилжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Қалқонсимон без аутоиммун касалликларининг бронхиал астма кечишига таъсирининг клиник ва патогенетик жиҳатлари», 14.00.03 – «Эндокринология» (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Â2023.1.PhD/Tib2986.
Илмий раҳбар: Шагазатова Барно Хабибуллаевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.12.2019.Tib.95.01.
Расмий оппонентлар: Урманова Юлдуз Махкамовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Салохиддинов Зухриддин Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қалқонсимон без аутоиммун касалликларининг бронхиал астма кечишига таъсирининг клиник ва патогенетик жиҳатларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон шароитида бронхиал астма билан касалланган беморларда қалқонсимон безнинг дисфункцияси ташқи нафас кўрсаткичларини пасайтириши аниқланган;
қалқонсимон безнинг гипофункцияси 1 секунддаги форсирланган нафас ҳажмини эутиреоз ва гипертиреоз ҳолатидаги беморларга нисбатан устувор пасайтириши исботланган, тироксинпероксидазага нисбатан антитаналар миқдорининг эса ташқи нафас функциясига таъсири йўқлиги аниқланган;
SF-36 сўровномаси натижаларига кўра бронхиал астма ва қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари бирга келганда қалқонсимон без касалликлари кузатилмаган беморларга нисбатан ҳаёт сифати кўрсаткичи кескин пасайиши аниқланган;
бронхиал астмага чалинган беморларни диспансер назоратига олишда базис тиреоид функцияни аниқлаш зарурияти ва уларни назорат қилиш харитаси ишлаб чиқилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Андижон давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2024 йил 12 мартдаги 06/10-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Андижон давлат тиббиёт институтининг 2024 йил 12 мартдаги 06/472-сон хати тақдим этилган):
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистон шароитида бронхиал астма билан касалланган беморларда қалқонсимон безнинг дисфункцияси ташқи нафас кўрсаткичларини пасайтириши аниқланганлиги Наманган вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 20 ноябрдаги 23-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 23 ноябрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари ва бронхиал астма бирга келганда қалқонсимон без дисфункциясини коррекция қилиш, асоратлар ривожланишини олдини олади ва шу билан беморлар хаёт сифатини оширишга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: янгиликни амалиётга жорий қилиниши ҳисобига 1 нафар беморнинг шифохонада қолиш муддатини ўртача 21,0±7,2 кундан 14,3±4,2 кунгача қисқартириб, шифохонада қолиш тўлов миқдори 1 млн. 650 минг сўмга камайтирган; шифохонада бўлиш даврининг бир неча кунга қисқартирилиши ҳисобига дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: комплекс даволаш усули ётоқ-ўрин айланмасининг ҳисобига ҳаражат камайишидан бир нафар бемордан 1 млн. 650 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 151 млн. 800 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: қалқонсимон безнинг гипофункцияси 1 секунддаги форсирланган нафас ҳажмини эутиреоз ва гипертиреоз ҳолатидаги беморларга нисбатан устувор пасайтириши исботланганлиги, тироксинпероксидазага нисбатан антитаналар миқдорининг эса ташқи нафас функциясига таъсири йўқлиги аниқланганлиги Наманган вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 20 ноябрдаги 23-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 23 ноябрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ташқи нафас функцияси кўрсаткичларини пасайганда, қўзғатувчи омил сифатида тиреоид ҳолатни қайта баҳолаш касаллик кечишини оғирлаштирувчи омилларни ўз вақтида коррекция қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари ва бронхиал астма бирга келганда тиреоид статусни инобатга олган ҳолда даволашда сарфланган ҳаражатларнинг пасайиши ҳисобига 1 нафар бемор учун (прейскурант бўйича 1 кунлик ётоқ ўрин 100 минг сўм) 1 млн. 400 минг сўм пул тежалишига имкон берган. Хулоса: дори воситаларини қисқартириш ҳисобига бир нафар бемор учун 1 ойда 6 млн. 200 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 150 млн. 300 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: SF-36 сўровномаси натижаларига кўра бронхиал астма ва қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари бирга келганда қалқонсимон без касалликлари кузатилмаган беморларга нисбатан ҳаёт сифати кўрсаткичи кескин пасайиши аниқланганлиги Наманган вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 20 ноябрдаги 23-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 23 ноябрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астма ва қалқонсимон безнинг аутоиммун касалликлари бирга келганда саломатликнинг рухий компоненти ва жисмоний компоненти кескин пасаяди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: илмий янгиликни жорий этиш асосий терапия курсини ўтказиш муддатини камайтириб, реабилитацион даволанишга ўтишини 1 нафар бемор учун 4,2±1,3 хафтадан 3,4±0,5 ҳафтагача қисқартириши, шифохонада қолиш муддатини ўртача 20,8 кундан 10,4 кунгача қисқартириши хисобига, дори-дармон кам талаб этилган. Хулоса: такомиллаштирилган даволаш усули ётоқ-ўрин айланмасининг қисқариши ҳисобига ҳаражат камайишидан 1 млн. 650 минг сўмни, тадбиқ кўлами учун ўртача (92 бемор) 151 млн. 800 минг сўмни иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: бронхиал астмага чалинган беморларни диспансер назоратига олишда базис тиреоид функцияни аниқлаш зарурияти ва уларни назорат қилишнинг ишлаб чиқилган харитаси Наманган вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 20 ноябрдаги 23-сонли буйруқ билан, Андижон вилоят эндокринология диспансерида 2023 йил 23 ноябрдаги 32-сонли буйруқ билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: бронхиал астмага чалинган беморларни назорат қилиш харитаси ушбу гуруҳ беморларини даволаш ва реабилитация қилиш натижаларини яхшилашга имкон беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган харитани тадбиқ этиш беморларнинг меҳнат қобилиятини тезроқ тикланиши ҳисобига (меҳнат қобилиятини йўқотган беморлар сони 22,4% дан 11% га қисқарган) ҳаражатларни камайтиришга имкон берган. Хулоса: бир нафар бемор учун ногиронликнинг бир йиллик пенсиясини ҳисоблаш асосида ногиронликни камайтириш бўйича кутилаётган бир йиллик иқтисодий самара 8 млн. 376 минг сўмни ташкил қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish