Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузимова Саодат Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ривожланмаган ҳомиладорликдан кейин предгравидар тайёрлаш босқичида аёлларни олиб бориш тактикаси”, 14.00.01- Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1613.
Илмий раҳбар: Матякубова Саломат Александровна, тиббиёт фанлари доктори.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тиббиёт академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSс.04/30.30.12.2019.Tib.29.01.
Расмий оппонентлар: Курбанов Джахонгир Джамалович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади анамнезида ривожланмаган хомиладорлик (РҲ) мавжуд бўлган аёлларни морфологик хусусиятлар, Д-димер ва прокальцитонин даражасини ҳисобга олган ҳолда, ҳомиладорликка тайёрлаш босқичида олиб бориш усулларини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёлларда РҲ кузатилишини прогноз қилиш учун сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у гинекологга такрорий РҲ кузатилиши учун хавф гуруҳини осонгина аниқлаш ва предгравидар тайёргарлик кўриш имконини бериши исботланган;
анамнезида РҲ мавжуд аёлларнинг қонида Д димер ва прокальцитонин миқдорининг патогенетик роли, яъни периферик қонда Д димер миқдорининг ошиши фибринолитик фаолликнинг фаоллашиши билан,  юқори прокальцитонин даражаси маҳаллий яллиғланишнинг ривожланиши билан боғлиқ эканлиги исботланган;
РҲ тарихига эга бўлган аёлларда ҳомиладорликнинг муваффақиятли ўтиши учун децидуал тўқималарнинг ўсишини ошириш учун Д витаминини предгравидар комплекс тайёрлашда қўлланилиши патогенетик жихатдан самарали эканлиги исботланган;
биринчи триместрда такрорий РҲ нинг доминант морфологик белгилари аниқланиб, уларни Д-димер ва прокальцитонин даражаси билан корреляцион боғлиқлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тошкент тиббиёт академияси Мувофиқлаштирувчи Эксперт кенгашининг 17.01.2024 йил №01/063-сон хулосасига кўра (илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг 2023йил 7 июлдаги №04/4443 сонли хати юборилган):
биринчи илмий янгилик: аёлларда ривожланмаган ҳомиладорлик (РҲ) кузатилишини башорат қилиш учун сўровнома ишлаб чиқилган бўлиб, у гинекологга такрорий РҲ кузатилиши учун хавф гуруҳини осонгина аниқлаш ва предгравидар тайёргарлик кўриш имконини беради. Тавсия этилган прогноз ва предгравидар тайёргарлик усуллари такрорий РҲ ва эрта туғилиш ҳолатларини камайтириши мумкин. Илмий инновация Сурхондарё вилоят перинатал марказининг 2023 йил “05” сентябр 59-Т-сонли буйруғи ва Самарқанд вилоят перинатал  марказининг 2023йил “31” август 312-у буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анамнезида РҲ бўлган аёлларда ҳомила кўтара олмасликни олдиндан тахмин аниқлаш усули тадбиқ қилиниб, бу  гинекологга РҲни қайта ривожланиш ҳавфини осон аниқлаш ва предгравидар тайёргарлик ўтказиш имконини беради.  Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: ишлаб чиқилган сўровномани амалга оширишда аборт ва ундан кейинги даволаниш харажатларини камайтириш, шунингдек, ҳомиладорликни қисқартириш ҳисобига, эрта туғилган чақалоқни парвариш қилиш ва РҲ билан бир беморни даволашнинг 1 курси нархи харажатлари 3273295 сўм, стандарт усулда эса  3872625 сўмни ташкил қилади. Ишлаб чиқилган сўровномадан фойдаланиб, аёлларда ҳавф гуруҳини баҳолаган холда дифференциаллашган предгравидар тайёрлаш алгоритмини қўллаш натижасида 45 нафар аёлда бюджет маблағларидан 53939700сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 26969850 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: мазкур сўровнома асосида РҲ анамнезига эга бўлган аёлларни хавф гуруҳини аниқлаган холда предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида 1та бемор учун бюджет маблағларини 1198660 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 599330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
иккинчи илмий янгилик: анамнезида РҲ мавжуд аёлларнинг қонида Д димер ва прокальцитонин миқдорининг патогенетик роли исботланди, яъни периферик қонда Д димер миқдорининг ошиши фибринолитик фаолликнинг фаоллашиши билан, юқори прокальцитонин даражаси маҳаллий яллиғланишнинг ривожланиши билан боғлиқ. Бу ўз навбатида оператив аралашувсиз ривожланмаган ҳомиладорликни патогенетик сабабини аниқлаш имконини беради. “Ҳомила кўтара олмасликда анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда предгравидар тайёрлаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази "13" июль 2023 йил №149/П сонли  ва Қашқадарё вилоят перинатал маркази  "31" август 2023 йил №102-Т сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қонда Д димер ва прокальцитонин миқдорини бахолаш орқали аёлга оператив аралашув ўтказмасдан патогенетик ёндашувга асос бўлади. Бу аёл учун нафақат жисмоний, балки руҳий травма етказмасдан кейинги ҳомиладорликни ижобий якунланишига, яъни РҲ қайта ривожланишини 4 мартага, муддатидан олдинги туғруқ содир бўлишини 7,9 мартага қисқаришига имкон яратди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик мавжуд аёлларни кейинги ҳомиладорликка тайёрлашда қонда Д димер ва прокальцитонин миқдорини аниқлаб, патогенетик жиҳатдан предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида кейинги ҳомиладорликда ривожланмаган ҳомиладорликни қайта содир бўлишини олдини олиш билан, шу патологияда сарфланадиган харажатлар: диагностика, оператив аралашув (аборт) ва ундан кейинги даво муолажалари учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежалишига имкон яратади, РҲ билан бир беморни даволашнинг 1 курси нархи харажатлари 3273295 сўм, стандарт усулда эса  3872625 сўмни ташкил қилади. Дифференциаллашган предгравидар тайёрлаш алгоритмини қўллаш натижасида 45 нафар аёлда бюджет маблағларидан 53939700сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 26969850 сўм иқтисод қилинган.  Хулоса: Патогенетик ёндашган ҳолда предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида 1та бемор учун бюджет маблағларини 1198660 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 599330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
учинчи илмий янгилик: РҲ тарихига эга бўлган аёлларда ҳомиладорликнинг муваффақиятли ўтиши учун децидуал тўқималарнинг ўсишини ошириш учун Д витаминини предгравидар комплекс тайёрлашда қўлланилиши патогенетик жиҳатдан асосланди. Анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда 74% ҳолда витамин Д танқислиги, шундан 24% дефицт, 50% етишмовчилик ҳолатлари аниқланди. “Ҳомила кўтара олмасликда анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда предгравидар тайёрлаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома амалиётга Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази "13" июл 2023 йил №149/П сонли  ва Қашқадарё вилоят перинатал маркази  "31" август 2023 йил №102-Т сонли буйруғи билан жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: Ушбу контингент аёлларга предгравидар тайёрлаш босқичида витамин Д тавсия қилиш билан кейинги ҳомиладорликда ушбу патологияни қайта ривожланишини патогентик жиҳатдан бартараф қилиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: предгравидар босқичда аниқланган витамин Д танқислигига мос равишда патогентик даволаш алгоритмида ушбу витаминни тавсия қилиш натижасида кейинги ҳомиладорликда ривожланмаган хомиладорликни қайта содир бўлишини олдини олиш билан, шу патологияда сарфланадиган харажатлар: диагностика ва оператив аралашув (аборт), ва ундан кейинги даво муолажалари учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни тежалишига имкон яратади. Патогенетик ёндашган ҳолда предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида РҲ билан бир беморни даволашнинг 1 курси нархи харажатлари 3273295 сўм, стандарт усулда эса  3872625 сўмни ташкил қилади. Дифференциаллашган предгравидар тайёрлаш алгоритмини қўллаш натижасида 45 нафар аёлда бюджет маблағларидан 53939700сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 26969850 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Патогенетик ёндашган ҳолда предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида 1та бемор учун бюджет маблағларини 1198660 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 599330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.
тўртинчи илмий янгилик: биринчи триместрда такрорий РҲ нинг доминант морфологик белгилари аниқланди, уларни Д-димер ва прокальцитонин даражаси билан корреляцион боғлиқлиги кўрсатилди. РҲда Д-димер ва прокальцитониннинг диагностик аҳамиятли даражаси геморрагик генез учун 0,5≤Д-димер≤2,5, яллиғланиш генези учун 0,1≤Д-димер≤0,5; мос равишда 0,01≤Д-прокальцитонин≤0,1ва 0,1≤Д-прокальцитонин≤0,6 анамнезида РҲ мавжуд аёлларда РҲ генезини характерлайди. “Ҳомила кўтара олмасликда анамнезида ривожланмаган ҳомиладорлик мавжуд аёлларда предгравидар тайёрлаш усули” мавзусидаги услубий тавсиянома амалиётга Қорақалпоғистон Республикаси перинатал маркази "13" июл 2023 йил №149/П сонли  ва Қашқадарё вилоят перинатал маркази  "31" август 2023 йил №102-Т сонли буйруғи билан жорий этилган.  Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: қонда Д димер ва прокальцитонин миқдорини бахолаш орқали аёлга оператив аралашув (бачадон бўшлиғини инструментал тозалаш) ўтказмасдан, лаборатор таҳлил натижасига асосланган ҳолда этиопатогенетик даво ўтказиш ва самарали натижага эришишга имкон беради. Бу аёл учун нафақат жисмоний, балки руҳий травма етказмасдан кейинги хомиладорликни ижобий якунланишига, яъни РҲ қайта ривожланишини 4 мартага, муддатидан олдинги туғруқ содир бўлишини 7,9 мартага қисқаришига имкон яратади. Этиопатогенетик ёндашган ҳолда ўтказилган предгравидар терапия РҲни қайта содир бўлишини, ҳомиладорлик асоратларини камайтириш, перинатал ва оналар касаллаши ва ўлиминини камайтиришга олиб келади. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги биз томондан ишлаб чиқилган, анамнезида РҲ мавжуд аёлларни патогенетик асосланган комплекс предгравидар тайёрлаш натижасида юқори экономик самарадорлик қайд этилди. Дифференциаллашган предгравидар тайёрлаш алгоритмини қўллаш натижасида 45 нафар аёлда бюджет маблағларидан 53939700сўм, бюджетдан ташқари маблағлардан 26969850 сўм иқтисод қилинган. Хулоса: Патогенетик ёндашган ҳолда предгравидар тайёргарлик ўтказиш натижасида 1та бемор учун бюджет маблағларини 1198 660 сўмга ва бюджетдан ташқари маблағларни 599330 сўмга иқтисод қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish