Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдувалиева Зулфия Латибовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийси вилоятлари рекреация ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий географик жиҳатлари (соғломлаштириш масканлари мисолида)», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2PhD/Gr122.
Илмий раҳбар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Қўзибоева Озодхон Махмудовна, география фанлари доктори, доцент; Усманов Маъруф Рустамович, география фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона водийси вилоятлари рекреацион-туристик имкониятларини баҳолаш асосида соғломлаштириш масканларидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг тиббий географик атласи таркибидаги санаторий, курорт ва бошқа соғломлаштириш масканлари фаолиятини асословчи 1: 4000 000 масштабли туркум хариталар яратилган;
“Чимён” ва “Хонобод” соғломлаштириш масканларига 150 км ва ундан ортиқ бўлган масофадаги ҳудудлардан рекреантларни жалб этишнинг иқтисодий географик жиҳатлари такомиллаштирилган;
Фарғона водийси вилоятларидаги соғломлаштириш масканларини географик ўрни, ихтисослиги ва сиғимини изоҳловчи карталар билан бойитилган электрон каталоги ишлаб чиқилган;
экспоненсиал текислаш усулида Фарғона водийси вилоятларида мавжуд санаторийлардан самарали фойдаланишга йўналтирилган 2027-йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона водийси вилоятлари рекреация ресурсларидан фойдаланишнинг иқтисодий географик жиҳатларини соғломлаштириш масканлари мисолида тадқиқ этиш бўйича таклифлар асосида:
Ўзбекистон Республикасининг тиббий географик атласи таркибидаги санаторий, курорт ва бошқа соғломлаштириш масканлари фаолиятини асословчи 1: 4000 000 масштабли хариталар яратиш билан боғлиқ таклифидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги томонидан минтақа туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш, соғломлаштириш масканлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўича дастурий чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги вазирлигининг 2023 йил 24 октябрдаги  02-12-17-1029-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятларда мавжуд соғломлаштириш масканларидан фойдаланиш имкониятлари ва шу асосда истиқболда улардан фойдаланиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини берган;
“Чимён” ва “Хонобод” соғломлаштириш масканларига 150 км ва ундан ортиқ бўлган масофадаги ҳудудлардан рекреантларни жалб этишнинг иқтисодий географик жиҳатлари такомиллаштирилиши билан боғлиқ таклифидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги томонидан тармоқни янада ривожлантириш, рекреация ва туристик ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 24 октябрдаги  02-12-17-1029-сон маълумотномаси). Натижада, “Чимён” ва “Хонобод” соғломлаштириш масканларига ташриф буюрувчи рекреантлар сони ўрганилган ва истиқболда уларни янада ривожлантириш имконини берган;
Фарғона водийси вилоятлари соғломлаштириш масканлари фаолияти билан боғлиқ ишлаб чиқилган каталог маълумотларидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги томонидан тармоқни янада ривожлантириш, рекреация ва туристик ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 24 октябрдаги   02-12-17-1029-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятларда мавжуд санаторий ва курортлар ҳақидаги маълумотлар орқали уларни баҳолаш ва истиқболда уни янада такомиллаштириш имкониятини берган;
экспоненсиал текислаш усулида Фарғона водийси вилоятларида мавжуд санаторийларда саломатлигини тиклаган беморлар сони ва улардан самарали фойдаланишга йўналтирилган 2027-йилгача мўлжалланган прогноз параметрларидан Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлиги амалиётида фойдалинилган (Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирлигининг 2023 йил 24 октябрдаги  02-12-17-1029-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятлар иқтисодий ривожланишини таъминлаш бўйича оптимал бошқарув қарорларини ишлаб чиқишда, мазкур вилоятларда фаолият олиб бораётган сиҳатгоҳлар ва бошқа соғломлаштириш масканлари фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тизимини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish