Sayt test rejimida ishlamoqda

Мурадов Муроджон Тохиржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ўзбекистонда ўсувчи Рҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимлик турларининг кимёвий таркибини ўрганиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/К675.
Илмий раҳбар: Каримов Абдурашид Мусахонович, кимё фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Наманган давлат университети, Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, PhD.03/30.12.2019.К.05.01.
Расмий оппонентлар: Гафуров Маҳмуджон Бакиевич, кимё фанлари доктори, профессор; Нишонов Миркозимжон техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимликларидан индивидуал моддалар ажратиб олиш ҳамда олинган бирикмалар тузилишини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Пҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимликларининг кимёвий таркиби ўрганилиб, ушбу турлардан биринчи марта 11 та модда соф ҳолда ажратиб олиниб, кимёвий тузилишлари замонавий усуллар ёрдамида исботланган, жумладан: Пҳломоидес кауфманниана ўсимлигидан 5 та ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимлигидан 6 та модда ажратиб олинган;
Пҳломоидес кауфманниана ўсимлигидан ажратиб олинган иридоид табиатли адабиётларда маълум бўлмаган янги модданинг тузилиши спектрал ва РТТ усулида исботланган;
Пҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимликларининг ер устки қисмидан гидродистиляция усулида олинган эфир мойларининг кимёвий таркиби ГХ-МС усулида аниқланган ва мос равишда 47 ва 43 та бирикма идентификация қилинган;
Пҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимликларининг макро- ва микроелементлари сифат ва миқдорий жиҳатдан текширилиб, ўсимликлар таркибида муҳим биологик фаол элементларнинг миқдори рухсат этилган консентрацияларда мавжудлиги ҳамда заҳарли элементларнинг миқдори камлиги аниқланган;
ўсимликлардан ажратиб олинган эфир мойлари ва экстрактларнинг биологик фаолликларини аниқлаш натижасида уларнинг самарали антимикроб ва антибактериал хусусиятлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Пҳломоидес кауфманниана ва Сcутеллариа охйстегиа ўсимликларини кимёвий таркибини тадқиқ қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
Пҳломоидес кауфманниана ўсимлиги ер устки қисмидан олинган терпеноидлар ва углеводородлар кимёвий таркиби ва биологик фаолликларини аниқлаш асосида олинган натижалардан №ТА-ФА-Ф7-008 «Табиий терпеноид ва фенол бирикмаларни ўрганиш ҳамда улар асосида тиббиёт, ветеринария ва қишлоқ хўжалиги учун дори воситалари яратиш» мавзусидаги илмий лойиҳада ўсимлик таркибидаги моддалар ва уларнинг миқдори бўйича аниқ хулосалар олишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 2023 йил 19 сентябрдаги 4/1255-1986-сон маълумотномаси). Натижада, келтирилган табиий терпеноид бирикмалар бўйича маълумотлар лойиҳа доирасида зарур аниқ таҳлил ва хулосалар олиш имконини берган;
Пҳломоидес кауфманниана ўсимлигидан ажратиб олинган метил (4Р, 5С, 6С, 7С, 8Р, 9С)  6, 7, 8–тригидрокси   8 – метил – 1 – оксооктагидротциклопента [c]   пиран- 4 карбоксилатнинг рентген тузилиши маʼлумотлари Кембридж халқаро тузилиш маʼлумотлар базасида (Тҳе Cамбриге Струcтурал Датабасе ҳттпс://www.ccдc. cам.аc.ук/) рўйхатга олинган (CCДC: 2215108 CИНРАҚ). Натижада, бирикманинг тузилиши, табиати, рентген тузилиши таҳлили ёрдамида олинган молекулалараро ўзаро таъсирлар ва таҳлил маълумотларидан соҳа олимларининг фойдаланишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish