Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмаилов Бахтияр Муратбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бархан қумларини бентонит гили суспензияси ва саноат чиқиндилари ёрдамида мустахкамлашнинг коллоид-кимёвий асослари», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/K646.
Илмий раҳбар: Туремуратов Шарибай Наурызбаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Кулдашева Шахноза Абдулазизовна, кимё фанлари доктори, профессор; Адизова Наргиза Замировна, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бентонит ва саноат чиқиндилари асосида кўчма қум тепалари учун маҳкамловчи қўшимчани яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
соапсток миқдори суспензия умумий массасинининг 3-5% ташкил этганда шаклланадиган қобиқнинг барқарорлигига эришиш, бу қумнинг самарали мустаҳкамланишини таъминлайди, аммо ушбу миқдордан ортиб кетиши қобиқнинг мўртлиги ва ювилиш қобилиятининг ортишига олиб келиши аниқланган;
КМЦ билан таққослаганда қум зарралари сиртининг гидрат қатламларида ПАА молекулаларининг сорбцияланиш қобилияти юқори бўлиб, бу ғовак майдони ўлчамининг кичрайишига, мустахкамликнинг бир зумда ортишига ва 5,05% намлик сақлашига КМЦ билан ишланган қумларга нисбатан 1,15 баравар ортиқлиги исботланган;
ёғ кислоталари полимер-аналог ўзгаришлар ҳисобига таъсирлашиши ҳамда ПАА ва КМЦ ретикуляцияси тизимда ўзаро боғланган реагент N,N'-метиленбисакриламид мавжудлиги туфайли содир бўлиб, бунинг натижасида сувда бўкиш қобилияти pH = 7.5да 128, 418 ва 661% га етиши аниқланган;
сувдаги дастлабки коллаген учун биодеградациянинг максимал даражаси 99% гача эрилишилиши, озуқавий моддаларни (К+ ва P+5) ўз ичига олган ўғитлар учун қўйидаги кўрсаткичлари: КОКМЦ ўғитлари учун 85%, КОПАА учун 75% ва ГКО учун 89% дан ортиқ, бу табиий бирикмалар (соапсток компонентлари) ва КМЦ ни ўз ичига олган маҳсулотлар учун юқори биодеградация даражасини ҳамда синтетик полимер - ПАА билан ишлайдиган бирикмалар учун паст эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Бентонит-соапсток ва ПАА асосида мустаҳкамловчи ва структурантларни олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
кўчма қумларнинг механик мустаҳкамлиги ва намлигини ошириш учун структурани ташкил этувчи суспензия композицияларини олиш технологияси Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2023 йил 27 мартдаги 1-37-сонли маълумотномаси). Натижада бентонит, полиакриламид ва соапсток асосидаги структура ҳосил қилувчи суспензияларнинг композициялари 64,9-76,8 % гача тузилган қум зарраларини яхшилаш имконини берган;
кучма қумларни ва тупроқларни қотириш учун композицион реагентлар таркиблари ва уларни қуллаш усуллари Қорақалпоғистон Республикаси ўрмон хўжалиги қўмитасининг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитасининг 2023 йил 27 мартдаги 1-37-сонли маълумотномаси). Натижада, саноат чиқиндилари ва бентонит гиллари асосидаги композит қўшимчалардан фойдаланишдан ўсимликлар ўсиш даражасини 80,0% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish