Sayt test rejimida ishlamoqda

Исмоилова Юлдуз Абдувоҳидовнанинг
 фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)» 14.00.06 – Кардиология, 14.00.33 – Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Tib2083.
Илмий раҳбар: Агабабян Ирина Рубеновна, тиббиёт фанлари номзоди, профессор. Ризаев Жасур Алимджанович тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд Давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаетган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04/30.12.2019.Tib 64.01.
Расмий оппонентлар: Нуриллаева Наргиза Мухтархановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мусаев Улугбек Юлдашевич, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Мирсаид Миррахимов номидаги Миллий кардиология ва терапия маркази (Қирғизистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали юрак етишмовчилигини патогенетик механизмларини инобатга олган холда амбулатор босқичда сурункали юрак етишмовчилиги марказини очиш йўли билан беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
СЮЕ билан оғриган беморларда натриуретик пептид даражаси ва EQ-5D-5L, KCCQ сўровномалари ёрдамида баҳоланган ҳаёт сифатининг паст кўрсаткичлари ўртасида боғлиқлик аниқланди, бу жисмоний ва ижтимоий фаолликнинг пасайиши билан ифодаланган;
СЮЕ билан оғриган беморларнинг 12 ойлик кузатувида бўлмачалар фибрилациясининг янги ҳолатларини аниқланиш частотаси ва терапияга риоя қилиш шкаласи хусусан, ренин-ангиотензин-алдостерон тизимининг блокаторлари ва натрий-глюкоза котранспартер-2 ингибиторларини қабул қилиш кўрсаткичлари, ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
Юрак етишмовчилигининг патогенетик механизмига таъсир қилувчи дориларнинг, хусусан, ренин-ангиотензин-алдостерон тизими блокаторлари гуруҳининг мақсадли дозасига эришиш ва юрак етишмовчилигининг декомпенсацияси частотаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланган;
СЮЕ билан оғриган беморларда шифохонадан чиққандан кейин ҳам қон айланиш етишмовчилиги белгилари сақланиб қолиши, бу эса ушбу тоифадаги беморларнинг дори-дармонларини титрлаш ва уларни реабилитация қилишни янада қатъий назорат қилиш учун шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси негизида, кардиолог ва ўқитилган ҳамшираси мавжуд сурункали юрак етишмовчилиги марказини очилиши мақсадга мувофиқлиги аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Самарқанд Давлат тиббиёт университети эксперт кенгашининг 2024-йил 16-январь №3-сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик. СЮЕ билан оғриган беморларда натриуретик пептид даражаси ва EQ-5D-5L, KCCQ сўровномалари ёрдамида баҳоланган ҳаёт сифатининг паст кўрсаткичлари ўртасида боғлиқлик аниқланди, бу жисмоний ва ижтимоий фаолликнинг пасайиши билан ифодаланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: KCCQ ва Морский-Грин сўровномалари беморларнинг жисмоний ва ижтимоий чекловларини, СЮЕ белгиларини, ҳаёт сифатини ва ўз-ўзига ёрдам бериш ва ўз-ўзини парвариш қилиш қобилияти, даволанишга риоя қилишни батафсилроқ таҳлил қилиш имконини беради.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 2023 йил 05-июль №24а-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида 2023 йил 10-июль №59-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги. Беморларнинг ҳаёт сифати ва тавсия қилинган даволанишга риоя қилишларини аниқловчи KCCQ ва Морский-Грин сўровномаларини қўллаш орқали СЮЕ маркази назорат остида бўлган беморларда ЎДЮЕ хавфи паст эканлиги, госпитализация сони камайганлиги, беморлар тавсия этилган даволанишга қатъий риоя қилишлари ва ўзларини яхши ҳис қилиши сезиларли даражада ошганлиги исботланган. Бу ҳолат масаланинг ижтимоий аҳамиятини таъминлайди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат:
беморларни эрта ногиронлик ва ўлимга олиб келувчи ЎДЮЕнинг хавфи камайиши ҳисобига госпитализациялар сони камайди, бу эса сарфланадиган ўрта хисобда 5 400 000 сўмни иқтисод қилишга эришилган;
Хулоса: Ўзбекистон Республикаси Самарқанд вилоятида СЮЕ марказининг очилиши ва амалиётига жорий этиш СЮЕ билан касалланган барча беморларни уларнинг аҳволи, касалхонага ётқизиш частотаси, шунингдек, касалхонада ётоқ кунларнинг камайиши, дори-дармонларни сотиб олиш харажатларининг пасайиши СЮЕ билан оғриган оғир беморларга касалхонага ётқизиш учун камроқ мурожаат қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 12 сентябрда 2830-сонли хати юборилган. (Самарканд давлат тиббиёт университети 2023 йил 18 майдаги 24-сон хулосаси).
иккинчи илмий янгилик. СЮЕ билан оғриган беморларнинг 12 ойлик кузатувида бўлмачалар фибрилациясининг янги ҳолатларини аниқланиш частотаси ва терапияга риоя қилиш шкаласи хусусан, ренин-ангиотензин-алдостерон тизимининг блокаторлари ва натрий-глюкоза котранспартер-2 ингибиторларини қабул қилиш кўрсаткичлари, ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: СЮЕ бўлган беморлар ўлим даражаси жуда юқорилиги сабабли асосий терапия дориларни титрлаш ва жисмоний реабилитацияни касалхонада бошлаш ва амбулатория босқичда  давом эттириш тавсия этилади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши:  Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 2023 йил 05-июль №24а-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида 2023 йил 10-июль №59-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СЮЕ марказида кузатилган беморларда, оилавий поликлиникалар томонидан кузатилган беморларга нисбатан хаёт сифати ва даволанишга риоя қилиш сезиларли даражада яхшиланган. СЮЕ марказида квадротерапиянинг доимий назорати такрорий миокард инфаркти олдини олади, янги бўлмачалар фибрилляцияси ва қайта касалхонага ётқизишни қисқартиради, шунингдек, инсульт ва ўлим ҳолатларини камайтиради.  
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги беморларнинг касалхонада бўлиш муддатини 2 кунга қисқарганлиги сабабли 300 000 сўмга кам дори-дармонлар талаб қилинмоқда (кунига ўртача 150 000 сўм дори-дармон сарфланади).
Хулоса: олинган натижаларга кўра Самарқанд вилоятида СЮЕ марказининг очилиши ва амалиётига жорий этиш СЮЕ билан касалланган барча беморларни уларнинг аҳволи, касалхонага ётқизиш частотаси, шунингдек, касалхонада ётоқ кунларнинг камайиши, дори-дармонларни сотиб олиш харажатларининг пасайиши СЮЕ билан оғриган оғир беморларга касалхонага ётқизиш учун камроқ мурожаат қилиш имконини беради.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 12 сентябрда 2830-сонли хати юборилган. (Самарканд давлат тиббиёт университети 2023 йил 18 майдаги 24-сон хулосаси).
учинчи илмий янгилик. Юрак етишмовчилигининг патогенетик механизмига таъсир қилувчи дориларнинг, хусусан, ренин-ангиотензин-алдостерон тизими блокаторлари гуруҳининг мақсадли дозасига эришиш ва юрак етишмовчилигининг декомпенсацияси частотаси ўртасидаги боғлиқлик аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: ЎДЮЕдан кейин беморларни ихтисослаштирилган тиббий ёрдам шароитида асосий терапия титрлаш, гемодинамикани ва вазнни мустақил равишда назорат қилишга тайёр бўлгунга қадар, жисмоний фаоллик миқдорини оширишни давом эттириш зарурлигини кўрсатади.
Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 2023 йил 05-июль №24а-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида 2023 йил 10-июль №59-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги ЎДЮЕдан кейин беморларни СЮЕ марказида доимий қатъий кузатуви беморлар орасида ўлим хавфини камайтириш имконини берган.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги 1 йил давомида назоратимиз остида кузатилган беморларнинг ЎДЮЕда ётоқ кунлари сони 1,5-2,0 кунга камайди, бу 1 бемордан мос равишда 264,000 - 352,000 сўм давлат бюджети маблағларини иқтисод қилиш имконини берди.
Хулоса: олинган натижаларга кўра ҳозирги вақтда СЮЕ маркази беморларнинг умрини узайтириш ва ҳаёт сифатини яхшилаш мақсадида уларнинг мониторингини олиб бориш учун зарур ҳисобланади.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 12 сентябрда 2830-сонли хати юборилган. (Самарканд давлат тиббиёт университети 2023 йил 18 майдаги 24-сон хулосаси).
тўртинчи илмий янгилик. СЮЕ билан оғриган беморларда шифохонадан чиққандан кейин ҳам қон айланиш етишмовчилиги белгилари сақланиб қолиши, бу эса ушбу тоифадаги беморларнинг дори-дармонларини титрлаш ва уларни реабилитация қилишни янада қатъий назорат қилиш учун шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси негизида, кардиолог ва ўқитилган ҳамшираси мавжуд сурункали юрак етишмовчилиги марказини очилиши мақсадга мувофиқлиги аниқланган.
Илмий янгиликнинг аҳамияти: Самарқанд шаҳардаги ҳар бир оилавий поликлиникаларда, шаҳар ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаларида СЮЕ марказини жорий этиш, СЮЕ билан касалланган беморларга малакали тиббий ёрдам кўрсатиш ва беморларни диспансер кузатув билан таъминлаш имкониятини оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд вилояти минтақавий филиалида 2023 йил 05-июль №24а-сонли буйруқ ҳамда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида 2023 йил 10-июль №59-сонли буйруқ жорий қилиш далолатномасига асосан амалиётга жорий этилган.
Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги олинган натижалар юқори технологияли кардиологик ёрдамнинг самарадорлиги ва узлуксизлигини оширишга, беморларнинг СЮЕ профилактикасига амал қилиш билан диспансер кузатувининг юқори сифатини таъминлашга имкон берди.
Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги СЮЕ марказининг очилиши ушбу хасталик билан касалланган беморларни оилавий поликлиникага амбулатор мурожаатлари сонини камайтирди. Бу ўз навбатида беморларни оилавий поликлиникага 1 кунлик қатнови учун 40 000 сўм сарфланса, 10 нафар  беморларга оилавий поликлиникада хизмат кўрсатиш умумий  400 000 сўм  бюджет маблағларини иқтисод қилишга эришилган.
Хулоса: СЮЕ марказининг очилиши ушбу хасталик билан касалланган беморларни олиб боришда етарли даражада бўлмаган бирламчи бўғим ишини доимий кузатиш ва диспансеризацияни такомиллаштириш орқали ортиқча харажатдан тежайди.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: «Сурункали юрак етишмовчилиги бўлган беморларга тиббий ёрдам кўрсатишни ташкил этишни такомиллаштириш (Самарқанд вилояти мисолида)» мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Самарканд давлат тиббиёт университетининг 2022 йил 12 сентябрда 2830-сонли хати юборилган. (Самарканд давлат тиббиёт университети 2023 йил 18 майдаги 24-сон хулосаси).

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish