Тлеумуратова Бибигуль Сарибаевнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оролбўйи экотизимидаги трансформацияларнинг тупроқ-иқлим шароитларга таъсирини математик моделлаштириш», 11.00.04–Метеорология. Иқлимшунослик. Агрометеорология (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.DSc/FM47.
Илмий маслаҳатчи: Арушанов Михаил Львович, география фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ табиий фанлар илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гидрометеорология илмий-текшириш институти, DSc.27.06.2017.G.47.01.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Аъло Каюмходжаевич, география фанлари доктори; Равшанов Нормахмад, техника фанлари доктори, профессор; Утеулиев Ниетбай, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Оролбўйи экотизими трансформацияларининг минтақавий иқлим ва тупроқларнинг шўрланишига таъсири динамикасини аниқлаш ҳамда математик моделлаштириш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ мураккаб экологик-метеорологик жараёнлар(МЭМЖ)нинг оддий эволюцион жараёнларнинг тезликларидан фарқланиши, динамикасининг ночизиқлиги, жараёнлар орасидаги циклик рекурсив боғлиқликларнинг мавжудлиги ва майдон-вақт ўлчамларининг кенг диапазонда ўзгариши каби хусусиятлари аниқланган;
экологик ва иқлимий ўзгаришлар динамикасини баҳолаш учун мураккаб экологик-метеорологик жараёнларни моделлаштириш усуллари моделлаш жараёнига информацион-статистик ва бошқарувчи блокларни ва маълумотлар релятив базасини ташкиллаштириш босқичларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
минтақа миқёсида экологик трансформацияларнинг тупроқ-иқлим шароитларига таъсирини имитацияловчи MIDACS модели ишлаб чиқилган;
денгизнинг қуриган тубида тузларнинг тўпланиши ва тузлар кўчишининг иқлимий кўрсаткичларга (ҳаво ҳарорати, нисбий намлик, ёғинларнинг йиллик миқдори ва минерализациясига) таъсири аниқланган;
Оролбўйи тупроқ-иқлим шароитларининг экологик трансформация шаклидаги ўзгаришининг 2030 йилгача прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Экологик трансформациялар ва уларнинг тупроқ-иқлим шароитларига таъсири бўйича олиб борилган диссертация тадқиқотлари натижалари асосида:
МЭМЖ моделлаштириш натижалари сифатидаги ўсимлик қопламининг тупроқларнинг шўрланишига таъсирининг миқдорий баҳолари ва ўсимликларнинг қопланишига боғлиқ равишда буфер таъсири регрессия тенгламалари Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 03/04-1648-сон маълумотномаси). Натижада умумдавлат дастурларини Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий хусусиятларига мослаштириш имконини берган;
Орол денгизининг қуриган тубидан тузларнинг кўчишининг ва тупроқ-иқлимий шароитлари ўзгаришларининг прогноз баҳолашлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигида амалиётга жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2017 йил 27 ноябрдаги 03/04-1648-сон маълумотномаси). Натижада прогноз баҳолашлардан фойдаланиш ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича узоқ муддатли ва ўрта муддатли тадбирлар режаларига ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
MIDACS макромоделининг Жанубий Оролбўйида экологик-иқлимий ўзгаришларнинг фазовий ва вақт бўйича тарқалиши бўйича натижаларидан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан минтақанинг табиий муҳити ҳолати ва потенциалини ўрта муддатли прогнозлаш учун фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат кўмитасининг 2018 йил 11 январдаги ТХ-01/01-1-39-сон маълумотномаси). Натижада атроф муҳит мониторингини кучайтириш зарур бўлган туманларни аниқлаш ҳамда Қорақолпоғистон табиий муҳити ҳолатини ва потенциалини аниқ баҳолаш имконини берган;
Орол денгизининг қуриган тубидан тузларнинг кўчиши аэродинамикасини моделлаштиришнинг натижалари Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат кўмитасининг 2018 йил 11 январдаги ТХ-01/01-1-39-сон маълумотномаси). Натижада туз кўчишидан ҳимоялаш бўйича лойиҳаларга тузатишлар киритиш ва Орол денгизи қуриган тубида ўрмонлар яратиш бўйича лойиҳаларни илмий асослаш имконини берган.