Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Саиджамол Кадиржановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Молиявий инструментларнинг ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.DSc/Iqt503.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси DSc.09/31.08.2022.I.151.01.
Расмий оппонентлар: Ҳасанов  Баҳодир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исманов Иброҳим Набиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Очилов Илёс Келдиёрович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади молиявий инструментлар ҳисоби ва унинг аудитини ташкил этиш услубиятини такомиллаштириш ҳамда ривожлантириш истиқболлари юзасидан таклифлар бериш ҳисобланади.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиявий инструментлар бўйича дивиденд, фоиз ёки улуш олиш ҳисобини юритиш учун ҳисоб сиёсатида 5810-“Қимматли қоғозлар” счётда 5811-“Дивидендлар ҳисоби”, 5812-“Фоиз ва улушлар ҳисоби”  ишчи счётларини қўллаш тартиби таклиф қилинган;
МҲХС 7-“Молиявий инструментлар: ма'лумотларни очиб бериш” стандарти молиявий ёки улушли инструментларни ҳисоблашда юзага келадиган  шартномавий мажбуриятларни татбиқ этиш орқали такомиллаштирилган;
молиявий операцияларда пул оқимини дисконтлаш орқали аудиторлик текширувларини оптималлаштириш ҳамда аудит рискларини камайтириш асосланган;
қимматли қоғозлар аудитида ички аудит стандартлари амалиётидан  фойдаланиш натижасида ташқи аудит жараёнини ташкил этишнинг меҳнат ва вақт сарфини оптималлаштириш таклиф этилган;
акциядорлик жамиятларида молиявий инструментлар бўйича инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг истиқболли таҳлили асосида келгусидаги ривожланишнинг 2028 йилгача прогнози таклиф қилинган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Молиявий инструментларни тан олиш, уларнинг бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш, улар фаолиятини аудити методологиясининг такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиявий инструментлар бўйича дивиденд, фоиз ёки улуш олиш тартиби ва унинг ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклифлар «УзАуто Моторс» ва «Уз-СаеМюнг Cо» АЖ қўшма корхоналари томонидан молиявий инструмент об'ектларини, айниқса дивиденд, фоиз ёки улуш олиш тартиби ва унинг ҳисоби бухгалтерия ҳисобига оид услубий кўрсатмаларни такомиллаштиришда фойдаланиш учун амалиётга жорий қилинган («УзАуто Моторс» АЖ қўшма корхонасининг 2022-йил 5-апрелдаги 5-сонли ва «Уз-СаеМюнг Cо» АЖ қўшма корхонасининг 2019-йил 22-февралдаги 1-сон ма'лумотномалари). Таклифни жорий қилиниши натижасида бўйича 2022-йилда қўшма корхонада молиявий инструментлар бўйича 2,845 трлн сўм ҳажмда пул маблағи 5810-“Қимматли қоғозлар” счётда 5811-“Дивидендлар ҳисоби”, 5812-“Фоиз ва улушлар ҳисоби” ишчи счётларга қайта ҳисобланди ҳамда дивиденд, фоиз ёки улуш олиш ҳисобини умумқабул қилинган нормаларга мувофиқлаштиришга эришилди;
МҲХС 7-“Молиявий инструментлар: ма'лумотларни очиб бериш” стандарти молиявий ёки улушли инструментларни ҳисоблашда юзага келадиган  шартномавий мажбуриятларни татбиқ этиш бўйича таклифлари «Уз-СаеМюнг Cо» ва «УзАуто Моторс» АЖ қўшма корхоналарида ички аудит стандартларини ишлаб чиқиш ва уларни амалда синаб кўриш ва бошқа суб'ектлар фаолияти аудити учун жорий этиш имкониятини берган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2020- йил 15-июндаги 24-сон, «Уз-СаеМюнг Cо» ва «УзАуто Моторс» АЖ қўшма корхонасининг 2019-йил 22-февралдаги 1-сон ма'лумотномаси). Натижада 2024-йилнинг 1-январидан бошлаб хўжалик юритувчи суб'ектларнинг йиллик молиявий ҳисоботларини тузиш МҲХС 7-“Молиявий инструментлар: ма'лумотларни очиб бериш” стандартида бошқа хўжалик юритувчи суб'ектларга пул маблағлари, молиявий активлар қўйиш, бошқа компания ва фирмалар билан молиявий актив ёки молиявий мажбуриятларни айирбошлаш; улушли инструментлар билан ҳисоб-китоб қилинадиган ёки қилиниши мумкин бўлган шартномалар тузиш, ма'лум муддатларда, шартларда ва бошқа шаклларда икки томонлама тузиладиган шартномавий мажбурият эканлиги қоидалари асосида тақдим этилади. Акциядорлик жамият фаолиятидаги шаффофликни та'минлаш ҳамда ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш, қўшма корхонага 2022-йил қўшимча 465,0 млн. сўм ҳажмда инвестицияларни жалб қилиш, инновацион маҳсулотлар ҳажмини ошириш ҳамда молиявий ҳолат кўрcаткичларини 22,0 фоизга яхшилаш имконини берган;
Тўлиқ аудиторлик текширувларини оптималлаштириш ва аудит рискларини камайтиришда дисконтланган пул оқимини ҳисоблаш вариантидан фойдаланиш қимматли қоғозларнинг ташқи аудитида аудиторлик режаси, аудитда танлаш, аудиторлик амаллари стандартлари бўйича аудитни режалаштириш ва тасодифий танлашнинг оптимал вариантида ўзгарувчилар ўртасидаги боғланишни бошқариш усули Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан ташқи аудит жараёнининг ташкилий масалаларини ишлаб чиқиш, уни режалаштириш ва дастурини тузишдан бошлаб, аудиторлик хулосасини шакллантиришга қадар бўлган аудитини ташкил этиш амалиёти бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2020-йил 15- июндаги 24-сон ма'лумотнома). Натижада ишлаб чиқиш ва эмитентлар фаолиятида қўллаш йўллари таклиф қилинган; Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши акциядорлик жамияти бухгалтерлари томонидан молиявий инструментларни ҳисобга олиш, счётлар режаси ва улар бўйича бериладиган проводкалар кетма-кетлиги қўлланиши натижасида молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформация қилиш вақти ва унга сарфланадиган иш вақтини 25 фоизга тежаш имконини берган;
қимматли қоғозлар аудитида ички аудит стандартлари амалиётидан  фойдаланиш натижасида ташқи аудит жараёнидаги меҳнат ва вақт сарфини оптималлаштириш таклифлари Ўзбекистон аудиторлар палатаси томонидан бухгалтерия ҳисобига оид услубий кўрсатмаларни такомиллаштиришда ва молиявий инструментларни тан олиш, уларни бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, молиявий ҳисоботларни халқаро стандартлар асосида тузиш, улар фаолияти аудитини ташкил этишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2020-йил 15-июндаги 24-сон ма'лумотнома). Таклифни жорий қилиниши натижасида халқаро амалиётга мос келадиган стандартларни қўлланилиши ҳар йили аудитдан ўтказиш жараёнига 10 кундан 15 кунгача ортиқча вақт сарфланишининг олдини олади ва бухгалтерларнинг иш вақтидан унумли фойдаланиш имконияти яратилган.
акциядорлик жамиятларида молиявий инструментлар бўйича инвестициялар самарадорлигини баҳолашнинг истиқболли таҳлили асосида келгусидаги ривожланишнинг 2028- йилгача прогнози «УзАуто Моторс» ва «Уз-СаеМюнг Cо»  акциядорлик жамиятлари фаолиятини баҳолашда қўлланилган. (“УзАуто Моторс” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 3- мартдаги 17-03-04/44-сон ва «Уз-СаеМюнг Cо» АЖ қўшма корхонасининг 2019-йил 22- февралдаги 1-сон ма'лумотномалари). Натижада молиявий инструментлар бўйича инвесторда молиявий ҳисоботларни халқаро стандартларга трансформация қилиш вақти ва унга сарфланадиган иш вақтини 30 фоизга тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish