Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Гулноза Вохиджоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек болалар шеъриятида издошлик ва ўзига хослик”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fil2183.    
Илмий раҳбар: Муҳаммаджонова Гўзалхон, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Тожибоева Муқаддас Абдураҳимовна, филология фанлари доктори, профессор; Баракаев Раҳматулла, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Турсунбой Адашбоев, Абдураҳмон Акбар, Дилшод Ражаб шеъриятидаги анъанавийлик, издошлик ва ижодий индивидуаллик, бадиий маҳорат масалаларини ўрганиш орқали замонавий болалар шеъриятининг поетик оламини тадқиқ этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек болалар шеъриятидаги янгиланишлар адабий таъсир, издошлик  ва ўзига хослик учлигида ижтимоий-сиёсий шароит, адабий муҳит ва индивидуал маҳорат контекстида намоён бўлиши асосланган;
Турсунбой Адашбоевнинг сўз ўйинига асосланган, Абдураҳмон Акбарнинг геометрик шакллар, расмлар, рақамлар асосида яратилган шеърларида маърифий, Дилшод Ражабнинг геометрик фигурали, рақамли шеърларида эса тарбиявий функсия етакчи эканлиги исботланган;
болалар шеъриятида анъанавий, замонавий мавзулар билан бирга маърифий мавзулар кенг ўрин эгаллаганлиги, бундай шеърларда лирик қаҳрамон  кашфиётчи муаллим сифатида намоён бўлиши, образлар талқинидаги издошлик ва ўзига хослик, лирик асарларда бола образининг ёш, жинс, даврлараро фарқланиши мазкур ижодкорлар асарларини қиёсий таҳлил қилиш асосида далилланган;
фолклорнинг болалар шеъриятига таъсири: топишмоқ ва лоф шеърларнинг жанрий-композицион, таснифий-тавсифий талқини, адабий эртакларнинг композицияси, маърифий аҳамияти, поетикасидаги символизм, рамз, мажоз, мотив каби етакчи омиллар ўзбек болалар адабиётида фолклор стилизацияси масалалари “Адолатли қози”, “Зийрак чумоли ҳақида эртак”, “Жонли саватча”, “Энг буюк бойлик”, “Куч бирликда” каби эртаклар мисолида издошлик ва ўзига хослик контекстида ўрганилган ҳамда улар анъана ва новаторликнинг уйғунлашуви намунаси эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек болалар шеъриятида издошлик ва ўзига хослик мавзусида олиб борилган мазкур илмий тадқиқот натижаларидан:
ўзбек болалар шеъриятидаги янгиланишлар адабий таъсир, издошлик  ва ўзига хослик учлигида ижтимоий-сиёсий шароит, адабий муҳит ва индивидуал маҳорат контекстида намоён бўлишлиги, Турсунбой Адашбоевнинг сўз ўйинига асосланган, Абдураҳмон Акбарнинг геометрик шакллар, расмлар, рақамлар асосида яратилган шеърларида маърифий, Дилшод Ражабнинг геометрик фигурали, рақамли шеърларида эса тарбиявий функсия етакчи эканлиги исботланган хулоса ва натижалардан Ф3-2016-0908165532 рақамли “Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси” мавзусидаги 2017-2020-йилларда бажарилган фундаментал лойиҳада  фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоқ филиалининг 2023-йил 7-июлдаги 408-сон маълумотномаси). Натижада бадиий адабиётнинг ёш авлодга адабий-эстетик тасири, бадиий таҳлил қилиш кўникмаларини оширишнинг янги назарий ва амалий асослари юзасидан тизимли таҳлилларни амалга ошириш, хулосалар чиқариш имконияти яратилган;
болалар шеъриятида анъанавий, замонавий мавзулар билан бирга маърифий мавзулар кенг ўрин эгаллаганлиги, бундай шеърларда лирик қаҳрамон  кашфиётчи муаллим сифатида намоён бўлиши, образлар талқинидаги издошлик ва ўзига хослик, лирик асарларда бола образининг ёш, жинс, даврлараро фарқланиши мазкур ижодкорлар асарларини қиёсий таҳлилига доир натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида ёш авлодни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, мутолаа маданияти, креатив қобилиятни ривожлантириш, ижодий ғоялар, ижодкорликни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш, адабий-эстетик тафаккурни такомиллаштириш чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари учун маърузалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар агентлигининг 2023-йил 16-августдаги 02.22/559-сон маълумотномаси). Натижада чора-тадбирлар режаси ва тарғибот маърузалари илмий асослар, ёшлар руҳиятига хос эстетик таъсирли ва самарадор таҳлилий материаллар билан бойитилган;
фолклорнинг болалар шеъриятига таъсири: топишмоқ ва лоф шеърларнинг жанрий-композицион, таснифий-тавсифий талқини, адабий эртакларнинг композицияси, маърифий аҳамияти, поетикасидаги символизм, рамз, мажоз, мотив каби етакчи омиллар ўзбек болалар адабиётида фолклор стилизацияси масалалари “Адолатли қози”, “Зийрак чумоли ҳақида эртак”, “Жонли саватча”, “Энг буюк бойлик”, “Куч бирликда” каби эртаклар мисолида издошлик ва ўзига хослик контекстида ўрганилган ҳамда улар анъана ва новаторликнинг уйғунлашуви эканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими қошидаги “Олтин қалам” адабий тўгараги фаолиятида, адабий кечаларда, ёш ижодкорлар билан бўлган учрашувларда диссертациянинг умумий хулосалари ва натижаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 22-августдаги 179-сон маълумотномаси). Натижада ёш ижодкорларда ижодий фикрлаш, адабий-эстетик тафаккурида ўсиш кузатилди, ижодий малакасини ошириш сифати яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish