Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимова Феруза Бохадировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турли тизимли тилларда сўз ясалишининг лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Fil2918.    
Илмий раҳбар: Шукуров Раҳматилло Мирзатиллаевич, филология фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Хошимов Ғанижон Мирзааҳмедович, филология фанлари доктори, профессор; Худойберганова Дурдона Сидиковна, филология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз-ўзбек тилларида сўз ясалиш усулларининг умумий ва фарқли жиҳатлари, миллий-маданий моделлари ҳамда ясалиш омилларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оламнинг лисоний манзарасида ясама сўзлар халқнинг миллий дунёқараши билан боғлиқ равишда хронологик ўзгаришларга учраши ва бойиб бориши инглиз тилидаги ҳеадҳунтер; ўзбек тилидаги элликбоши, юзбоши каби лисоний далиллар билан исботланган;
инглиз ва ўзбек тилларида сўз ясалишидаги умумийлик аффиксация, композиция усулларида, ўзаро фарқловчи ва ўзига хослик жиҳатлари эса блендинг, конверсия, аббревиация, акронимлар, фонетик ва окказионал сўз ясалиши усулларида намоён бўлиши аниқланган;
ўзбек-инглиз тилларида сўз ясалишининг от ясовчи, сифат ясовчи, феъл ясовчи ва қўшма сўзларнинг моделлари тил эгаларининг воқеликка муайян даражадаги муносабатининг инъикоси эканлиги далилланган;
сўз ясалишининг аффиксация усулига нисбатан қўшма сўзлар, окказионал сўзлар ва уларнинг компонентларида турли тизимли тилларнинг миллий-ментал жиҳатлари яққол ифодаланиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Турли тизимли тилларда сўз ясалишининг лингвомаданий хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)” мавзуси тадқиқ етилиши ва илмий назарий натижалардан:
оламнинг лисоний манзарасида ясама сўзлар халқнинг миллий дунёқараши билан боғлиқ равишда хронологик ўзгаришларга учраши ва бойиб бориши инглиз тилидаги ҳеадҳунтер; ўзбек тилидаги элликбоши, юзбоши каби лисоний далиллари ва хулосаларидан Фарғона давлат университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-100 рақамли “Имконияти чекланган болалар ижтимоий-маданий фаолиятининг бадиий-ижодиёт воситалари асосида назарий ва амалий такомиллашуви”  номли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 14-декабрдаги 03/6240-сон маълумотномаси). Натижада оламнинг лисоний манзарасида ясама сўзларнинг қўлланилишига доир фикр-мулоҳазалар лойиҳанинг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган;
инглиз-ўзбек тилларида сўз ясалишининг от ясовчи, сифат ясовчи, феъл ясовчи ва қўшма сўзларнинг моделлари тил эгаларининг воқеликка муайян даражадаги муносабатининг инъикоси эканлигига оид илмий мулоҳаза ва хулосалардан  Фарғона давлат университетида 2020-2021 йилларда бажарилган “УниCЕН” мавзусидаги халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 23-декабрдаги 04/6476-сон маълумотномаси). Натижада ясама сўзларнинг функсионал имкониятларига доир фикр-мулоҳазалар лойиҳанинг илмий далиллар билан бойишига хизмат қилган, лойиҳанинг дастури илмий-назарий жиҳатдан мукаммаллашган;
инглиз ва ўзбек тилларида сўз ясалишидаги умумийлик аффиксация, композиция усулларида, ўзаро фарқловчи ва ўзига хослик жиҳатлари эса блендинг, конверсия, аббревиация, акронимлар, фонетик ва окказионал сўз ясалиши усулларида намоён бўлишига оид хулосалардан “Ёш китобхон” республика танловини ташкил этиш юзасидан Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгашининг 2017-йил 8-ноябрдаги 01-07/1-1714-сон мажлис баёнида белгиланган “Ёш китобхон” танловининг 2018-йил 5-7-ноябр кунлари Фарғона вилояти босқичини ўтказишда фойдаланилган (Ёшлар ишлари агентлиги Фарғона вилоят Ёшлар ишлари бошқармасининг 2023-йил 12-июлдаги 02-22/456-сон маълумотномаси). Натижада китобхонликнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятига нисбатан аксиологик (қадриятли) муносабати ва миллий-маданий тушунчаларни янада юксалтиришга хизмат қилган;
сўз ясалишининг аффиксация усулига нисбатан қўшма сўзлар, окказионал сўзлар ва уларнинг компонентларида турли тизимли тилларнинг миллий-ментал жиҳатлари яққол ифодаланишига оид хулосалардан Фарғона вилоят телеродиокомпаниясининг “Очиқ мулоқот”, “Долзарб мавзу”, “Замондош”, “Қадрият”, “Маънавият ¬¬¬– қалб кўзгуси”, “Кун мавзуси”, “Фарғона24”  кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Фарғона вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 3-майдаги 01-02/99-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатув дастурлари илмий ва амалий жиҳатдан бойиган, мазмунан мукаммаллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish