Sayt test rejimida ishlamoqda

Пулатова Дилдора Дилмурадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида мурожаат шаклларининг социопрагматик тадқиқи”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3293.  
Илмий раҳбар: Абдураҳманова Муқаддас Турсуналиевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Баҳриддинова Башорат, филология фанлари доктори, профессор; Аҳмедова Наргиза, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида мурожаат шаклларининг ёшга кўра, гендер жиҳатдан, ҳудудий ва касбга кўра хосланишини ёритиш орқали мурожаатнинг социопрагматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилида мулоқот жараёнида қоʻлланадиган мурожаат шакллари семантик жиҳатдан гуруҳларга ажратилиб, фаол ва нофаол истеъмолда бўлган, расмий ва норасмий, ижобий ва салбий маъно ифодалайдиган мурожаат шакллари аниқланган;
мулоқот жараёнида нутқий вазиятдан келиб чиқиб мурожаат шаклларининг қоʻлланиши аниқланиб, мурожаат шаклларининг ёшга кўра, гендер жиҳатдан, ҳудудий ва касбга кўра хосланиши ёритилган, аёллар ва эркаклар нутқидаги мурожаат шакллари фикр ифодалаш услубининг ажралиб туриши очиб берилган;
ўзбек тилида нутқий жараёнда мурожаат шакллари номинатив, апеллятив, коммуникатив, эмотив, коннотатив вазифа бажаришлари изоҳланиб, мурожаат бирликларига дейктик вазифа юклатилиши, мулоқот жараёнида дейктик бирликлар орқали шахс, предмет, замон, ижтимоий муҳит кабиларга ишора қилиниши ёритилган;
пресуппозициянинг коммуникатив мазмун ифодалаши ҳамда нутқ жараёнидаги шахс, нарса-предмет, воқеа-ҳодисага нисбатан қўшимча, яширин ахборот ҳақида маълумот бериши асосланган, мурожаатнинг ифодаланишида новербал воситалар нутқни янада аниқ ва тушунарли боʻлишини таъминлаши, шунингдек, изоҳлаш, тўлдириш, таъкидлаш, аниқлик киритиш, маъқуллаш, рад қилиш каби қўшимча маъно ифодалаши очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида мурожаат шаклларининг социопрагматик таҳлили бўйича олиб борилган изланишлар асосида:
ўзбек тилида мулоқот жараёнида қоʻлланадиган мурожаат шакллари семантик жиҳатдан гуруҳларга ажратилиб, фаол ва нофаол истеъмолда бўлган, расмий ва норасмий, ижобий ва салбий маъно ифодалайдиган мурожаат шакллари аниқланганига оид хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ – 2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 12-апрелдаги 01/10-717-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида мулоқот жараёнида қоʻлланадиган мурожаат шакллари семантик жиҳатдан гуруҳларга ажратишнинг илмий назарияларини такомиллаштириш имконини берган;
ўзбек тилида нутқий жараёнда мурожаат шакллари номинатив, апеллятив, коммуникатив, эмотив, коннотатив вазифа бажаришлари изоҳланиб, мурожаат бирликларига дейктик вазифа юклатилиши, мулоқот жараёнида дейктик бирликлар орқали шахс, предмет, замон, ижтимоий муҳит кабиларга ишора қилиниши ёритилганига оид хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПЗ–2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформаси” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 12-апрелдаги 01/10-717-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилида нутқий жараёнда мурожаат шаклларининг ёшга кўра, қоʻлланиш доираси ва услубига коʻра турларини такомиллаштириш имконини берган;
мулоқот жараёнида нутқий вазиятдан келиб чиқиб мурожаат шаклларининг қоʻлланиши аниқланиб, мурожаат шаклларининг ёшга кўра, гендер жиҳатдан, ҳудудий ва касбга кўра хосланиши ёритилган, аёллар ва эркаклар нутқидаги мурожаат шакллари фикр ифодалаш услубининг ажралиб туриши очиб берилганига доир хулосаларидан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг «Қашқадарё ахбороти» номли кўрсатув ва радиоешиттиришларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 27-апрелдаги 17-05/75-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув ва эшиттиришларнинг илмий оммабоплиги, мазмунининг мукаммаллашуви таъминланган ҳамда миллий эпосимиз ва унинг ижрочиларининг ёш авлод маънавий тафаккурини ўстиришда тутган ўрнини кенг оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish