Sayt test rejimida ishlamoqda

Мусаева Дилсуз Туйчиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

     I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ж.Оруелл ва Н.Эшонқул асарларида қаҳрамонлар руҳиятининг бадиий-психологик талқини (“1984” ва “Гўр ўғли ёхуд ҳаёт суви” романлари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Fil1824.
Илмий раҳбар: Қаршибаева Улжан Давировна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01 (бир марталик)
Расмий оппонентлар: Жўраева Малоҳат Муҳаммадовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тоирова Наргиза Исаковна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.  
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жорж Оруеллнинг “1984” ва Назар Эшонқулнинг “Гўр ўғли ёхуд ҳаёт суви” антиутопик романларида қаҳрамонлар руҳиятининг бадиий-психологик талқини муаммосини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср инглиз ба ўзбек насрида бадиий психологизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида ўтган асрнинг 70-80-йилларида Ғарбий Европада инглиз, француз ва рус ижодкорларининг таъсири бўлгани, ўз асарларида тасвирланган қаҳрамонларининг ички дунёсини тафтиш қилишга алоҳида эътибор бера бошлангани, ушбу йўналиш адабий тенденсияга айланиб бораётганлиги  очиб берилган;
“1984” ва “Гўр ўғли ёхуд ҳаёт суви” романлари бош қаҳрамонлари руҳиятида ид ва суперего ўртасидаги мунтазам кураш натижаси ҳалокатга етакласа-да, иднинг ғолиб бўлиши, улар идни енгишга, суперего қонуниятларини қабул қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, инсонга хос ҳис-туйғулар, онг ости истаклари бундан устун келиши асосланган;
Ж.Оруелл ва Н.Эшонқулнинг антиутопик асарларида хронотоп яратиш услубида ҳам шаҳар хронотопи, хона хронотопи (101-хона, 113-хона каби), йўлак ёки йўл хронотопи каби муштаракликлар борлиги, асардаги қаҳрамонлар руҳияти ҳам мана шу хронотоплар таъсирида гоҳи сокинлик, озодлик, гоҳида эса тутқунлик, ожизлик ҳиссиётларини намоён қилиши  далилланган;     
Жорж Оруелл ва Назар Эшонқул ижодида бадиий психологизмни аниқлаш орқали адибларнинг бадиий тафаккури,  ўз мамлакатларидаги давр қарама-қаршиликларини теран англаганликлари ҳамда уларни бадиий жиҳатдан мукаммал акс эттириш салоҳиятларидаги муштараклиги  исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жорж Оруелл ва Назар Эшонқулнинг антиутопик асарларида қаҳрамонлар руҳиятининг бадиий-психологик талқини бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
ХХ аср инглиз ба ўзбек насрида бадиий психологизмнинг пайдо бўлиши ва ривожланишида ўтган асрнинг 70-80-йилларида Ғарбий Европада инглиз, француз ва рус ижодкорларининг таъсири бўлгани, ўз асарларида тасвирланган қаҳрамонларининг ички дунёсини тафтиш қилишга алоҳида эътибор бера бошлагани, ушбу йўналиш адабий тенденсияга айланиб бораётганлиги  очиб берилганига доир хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФА-Ф1-Г005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023 йил 30-мартдаги 147/1-сон маълумотномаси). Натижада Жорж Оруелл ва Назар Эшонқул асарларининг қиёсий-типологик таҳлили, адабий муштараклик ва адабий ўхшашлик, адабий таъсир ва тақлид категориялари назарий тавсифланган ва уларнинг фарқли жиҳатлари ҳақида батафсил маълумот олиш имконини берган;
Ж.Оруелл ва Н.Эшонқулнинг антиутопик асарларида хронотоп яратиш услубида ҳам шаҳар хронотопи, хона хронотопи (101-хона, 113-хона каби), йўлак ёки йўл хронотопи каби муштаракликлар борлиги, асардаги қаҳрамонлар руҳияти ҳам мана шу хронотоплар таъсирида гоҳи сокинлик, озодлик, гоҳида эса тутқунлик, ожизлик ҳиссиётларини намоён қилиши  очиб берилганига доир хулосаларидан Қўқон давлат педагогика институтида 2021-2022 йилларда бажарилган СУЗ80021ИН3114-М001 рақамли “Драма Cлуб” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Муқимий номидаги Қўқон давлат педагогика институтининг 2022-йил 13-февралдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада тўгарак иштирокчиларининг адабиётшунослик асосларидан билимларини ошириш имконини берган;
Жорж Оруелл ва Назар Эшонқул бадиий психологизмни аниқлаш орқали адибларнинг бадиий тафаккури,  ўз мамлакатларидаги давр қарама-қаршиликларини теран англаганликлари ҳамда уларни бадиий жиҳатдан мукаммал акс эттириш салоҳиятларидаги муштараклиги  исботланганига оид хулосаларидан Фарғона давлат университетида 2019-2021 йилларда бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023 йил 2-майдаги 01-1895-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларининг адабиётшуносликни қиёсий контекстда ўрганиш билимлари ва лойиҳа самарадорлигини ошириш имконини берган;
“1984” ва “Гўр ўғли ёхуд Ҳаёт суви” романи бош қаҳрамонлари ид ва суперего ўртасидаги мунтазам кураш натижаси ҳалокатга етакласа-да, иднинг ғолиб бўлиши, улар идни енгишга, суперего қонуниятларини қабул қилишга қанчалик ҳаракат қилишмасин, инсонга хос ҳис-туйғулар, онг ости истаклари бундан устун келиши асосланганига оид хулоса ва натижалардан “Қашқадарё” телеканалининг “Файзли кун” кўрсатуви сенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 17-февралдаги 17-05/32-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашиб, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий-оммабоплик хусусияти оширилишига имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish