Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитов Хамза Ахмадовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи) “Замонавий ўзбек адабиёти бадиий тараққиётида халқ кулгусининг ўрни” 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.DSc/Fil460.
Диссертация бажарилган муассаса номи:Бухоро давлат университети.
Илмий маслаҳатчи: Ўраева Дармоной Саидаҳмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09.
Расмий оппонентлар; Ражабов Дилшод Зарипович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тўхлиев Боқижон, филология фанлари доктори, профессор; Холмуродов Абдуҳамид, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек адабиётидаги айрим насрий, шеърий ва драматик асарларда учрайдиган оғзаки қизиқчилик, масхарабозлик, халқ сатираси ва юмори, аския, лоф, латифа каби кулгига асосланган фолклор жанрларига хос бадиий-композицион хусусиятлар, сўз ўйинларининг таъсирини, ижодкорларнинг поетик-услубий маҳоратини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек адабиёти поетик тараққиётига халқ оғзаки қизиқчилик, масхарабозлик санъати, сатира ва юмор кулги типлари, аския, лоф, латифа сингари фолклор жанрларининг ғоявий-эстетик, бадиий-композицион таъсири асосланган;
ўзбек халқ майдон кулгиси, оғзаки драма, аския ва лоф санъати, латифачилик анъаналарининг насрий, шеърий, драматик асарлар пайдо бўлишидаги ўрни, аҳамияти, уларнинг бадиий синтезлашиш тамойиллари, стилизацияланган, аналитик фолклоризмлар мисолида аниқланган;
ўзбек адабиётида халқ кулгиси таъсирида яратилган ҳажвия, сатира, ҳангома, роман ва қиссалардаги сюжет мотивлар, кулги ҳикоялар, шеърий латифа ва лофлар, комедия ҳамда интермедиялар поетикаси очиб берилган;
ўзбек адабиётида аския, лоф, латифа сюжети, мотив ва образлари, анъанавий характер кулгиси типларидан ижодий фойдаланиб яратилган асарларнинг этномаданий ва дидактик, сатирик ҳамда юмористик, киноявий контекст сифатидаги матн прагматикаси хусусиятлари антропоцентрик ёндашув асосида далилланган;
замонавий ўзбек адабиётида флороним ҳамда фаунимлар асосида шакллантирилган “лақаб”лар, афанди, аскиябоз, лофчи образлари, характер кулги типлари ифодаси билан боғлиқ лингвопоетик, фоностилистик воситалар, диалог ва монолог, нутқда макаронизм, вулгар сўз, қочирим, киноя, сўз ўйини қўллашнинг паралингвистик, окказионал белгилари асосланган.
    IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек адабиёти бадиий тараққиётида халқ кулгусининг ўрнини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
 замонавий ўзбек адабиёти поетик тараққиётига халқ оғзаки қизиқчилик, масхарабозлик санъати, сатира ва юмор кулги типлари, аския, лоф, латифа сингари фолклор жанрларининг ғоявий-эстетик, бадиий-композицион таъсири билан боғлиқ хулосалардан ОТ-Ф-030 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7 жилд) чоп этиш (2019-2022-йй) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети илмий-техник дастури доирасидаги 2023-йил 17-августдаги 04/1-1518-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек ҳажвчилигининг ёзма адабиётга таъсири, оғзаки драма намунаси ҳисобланган аскияларнинг адабий жанрларга синтезлашуви, аналитикасини таҳлил ва тасниф қилишга эришилган;
ўзбек адабиётида халқ кулгиси таъсирида яратилган ҳажвия, сатира, ҳангома, роман ва қиссалардаги сюжет мотивлар, кулги ҳикоялар, шеърий латифа ва лофлар, комедия ҳамда интермедиялар поетикаси таҳлилларини талқин қилишда ушбу диссертация хулосаларидан 60110500-Бошланғич таълим йўналишида теҳсил олувчи талабалар учун яратилган “Она тили ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” номли дарслигидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 25-августдаги 391-сон буйруғи, 391073 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада замонавий ўзбек адабиётининг янги босқичида пайдо бўлиб, тараққий қилиб бораётган ҳангома шеърларнинг қофияланиш тартиби, уларда замон ва макон масалаларининг уйғунлиги, воқеалар ифодасининг ўзига хос хусусиятлари, муносиб ечимга эга эканлиги далилланган;
ўзбек адабиётида аския, лоф, латифа сюжети, мотив ва образлари, анъанавий характер кулгиси типларидан ижодий фойдаланиб яратилган асарларнинг этномаданий ва дидактик, сатирик ҳамда юмористик, киноявий контекст сифатидаги матн прагматикаси хусусиятлари антропоцентрик ёндашувлардан ФА-Ф1-005-рақамли Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қарақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган “Қорақалпоғистон фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қарақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2023-йил 17-июлдаги 290/1-сон маълумотнома). Натижада ўзбек адабиётида аския, лоф, латифа сюжети, мотив ва образлари, анъанавий характер кулгисининг турлича таъсири  ва ифодалари  илмий далилланган;
замонавий ўзбек адабиётида флороним ҳамда фаунимлар асосида шакллантирилган “лақаб”лар, афанди, аскиябоз, лофчи образлари, характер кулги типлари ифодаси билан боғлиқ лингвопоетик, фоностилистик воситалар, диалог ва монолог, нутқда макаронизм, вулгар сўз, қочирим, киноя, сўз ўйини қўллашнинг паралингвистик, окказионал белгилари бадиий асарлар тараққиётида тутган маънавий аҳамияти ҳақида илгари сурилган фикр-мулоҳазалардан Бухоро телеканалининг “Саккизинчи мўжиза”, “Асарларнинг асраганлари”, “Ассалом Бухоро” кўрсатувларида тадқиқотчи билан бевосита олиб борилган суҳбат жараёнида фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 13-мартдаги 02-09-65-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек адабиёти бадиий тараққиётида халқ кулгусининг ўрни ўғзаки драма, аския, латифа, лоф сюжети, мотив ва образларидан ижодий фойдаланиш асосида яратилган асарларнинг ўзига хос этномаданий контекст сифатидаги хусусиятлари очиб берилиши орқали кўрсатувларнинг илмий оммабоплигини таъминлашга, телетомошабинларда ижодий фикрлаш ва китобхонликка бўлган қизиқишини орттиришга замин яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish