Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Соҳиба Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий ўзбек насрида тиббиётга доир образлар талқини”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Fil1953.
Илмий раҳбар: Расулова Умида Йўлдош қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
    Расмий оппонентлар: Қувватов Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори, профессор; Ражабова Буробия Тангировна, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий ўзбек насрида адабиёт билан тиббиётнинг ўзаро муносабати, бадиий ижодда тиббиётга доир образ ва бошқа унсурларнинг муҳим аҳамияти, бадиий матн таркибидаги поетик вазифасини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
бадиий адабиёт билан тиббиётнинг ўзаро муносабати текширилиб, инсон руҳий-маънавий олами ҳар бир соҳа мутахассиси учун муҳим экани адабий-тарихий мисоллар асосида  исботланган;
А.Қаҳҳор, А.Мухтор, Ш.Холмирзаев, Х.Султон каби ўзбек адибларининг асарларидаги шифокор ва бемор образлари табиати батафсил текширилиши натижасида уларнинг бадиий асар ғоясини ифодалашдаги поетик вазифаси ҳамда ижодий индивидуаллик масаласи жаҳон адабиёти намуналари ижодига қиёсан далилланган;
адабий-назарий жиҳатдан бадиий адабиётда воқелик тасвири учун йўл, меҳмонхона, маҳалла каби хронотоп типлари мавжудлиги аниқланиб, ижодкорнинг бадиий мақсадига мос бўлган шифохона хронотопи хусусиятлари очиб берилган;
замонавий ўзбек адабиётидаги тиббиётга доир образлар динамикаси инсон ички ва ташқи оламига боғлиқ равишда, табиат манзаралари тасвири билан уйғунлиги исботланган.
IV.  Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий ўзбек насрида тиббиётга доир образлар талқини масаласи тадқиқи бўйича  олинган илмий натижалар асосида:
замонавий ўзбек адабиётидаги тиббиётга оид образларнинг нутқий хусусиятлари, улар қўллаган атамалар, хусусан, палата, шифокор, касалхона, бемор, ҳамшира, муолажа каби сўзлар статистик жиҳатларга юкланган бадиийлик очиб берилганлигига оид илмий натижаларидан, ундаги илмий-назарий қарашлардан Бухоро давлат университетида 2020-2021-йилларда бажарилган А-ОТ-2021-2-рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 27-сентябрдаги 04/3117-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асар тили таҳлили билан тиббиётга оид атамалар, нутқий хусусиятлар ва уларнинг адабий матнда тутган ўрни ҳақидаги мавжуд қарашлар бойиган;   
шифокор ва бемор образларини аниқлаш, уларга турли аспектларда тавсиф бериш, инсоннинг руҳий-психологик характерини ҳар икки соҳа мутахассислари нуқтайи назаридан баҳолашда қўлланилган бадиий нутқ, психологик шартлилик рамзлар асосида кўрсатиб берилган илмий материаллардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023- йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил  4-октябрдаги  01/10-1988-сон маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек насридаги тиббиётга доир образ ва унинг турлари хусусидаги назарий тушунча ҳамда  адабий-эстетик қарашлар қамрови кенгайтирилган;
насрий асарларда шифохонани воқеалар кечадиган жой сифатида тадқиқ қилиш, адабиётнинг бошқа ёндош соҳалар билан интеграцияси, хусусан, тиббиёт билан муносабатини ўрганиш, замонавий ўзбек адабиётидаги тиббиётга оид образларнинг табиатига оид тадқиқот натижалари ва материалларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 4-октябрдаги 01/10-1989-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек адабиётшунослигига оид адабий-назарий фикрлар тиббий образнинг макони, замони ва уларнинг бадиий гоя ифодаси жараёнидаги вазифасига тегишли қарашлар билан бойитилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish