Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилов Бобир Беҳбудиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маъмурий қамоққа олиш жазосининг қўлланилиши ва ижросини такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1023.
Илмий раҳбар: Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Беков Ихтиёр Рустамович, юридик фанлар доктори, профессор; Хожиев Эркин Туйгунович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида маъмурий қамоққа олиш жазосининг қўлланилиши ва ижросини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахснинг шаъни ва қадр-қимматини маъмурий-ҳуқуқий воситалар орқали кафолатлашни кучайтириш мақсадида шаҳвоний шилқимлик ва оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарликларини содир этганлик учун маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чорасининг қўлланилиши лозимлиги асослантирилган;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тариқасидаги жазонинг тўрт соатини бир кунлик маъмурий қамоққа алмаштириши мумкинлиги асослантирилган;
маъмурий қамоққа олинган шахснинг ўзи ёки оиласига анча миқдорда моддий зарар етказилганлиги, шунингдек яқин қариндошининг вафоти ёхуд касаллиги натижасида оғир аҳволда эканлиги унинг махсус қабулхона ҳудудидан вақтинчалик четга чиқиши учун асос бўлиб хизмат қилиши лозимлиги асослантирилган;
маъмурий қамоққа олиш жазосини ўтаётган шахслар ҳуқуқларининг кафолатланиш даражасини янада ошириш мақсадида маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақти маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисобланиши шартлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда маъмурий қамоққа олиш жазосининг қўлланилиши ва ижросини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шаҳвоний шилқимлик ва оилавий (маиший) зўравонлик ҳуқуқбузарликларини содир этганлик учун маъмурий қамоққа олиш тарзидаги жазо чорасини қўллашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонунининг 5-моддаси олтинчи ва ўн биринчи бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 6-июндаги 04/10-10-45-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг қонунчиликда ўз аксини топиши шахснинг шаъни ва қадр-қимматини маъмурий-ҳуқуқий воситалар орқали кафолатлашни кучайтиришга хизмат қилган;
ҳуқуқбузарлик содир этган шахс жазони ўташдан бўйин товлаган тақдирда, суд ҳақ тўланадиган жамоат ишларига мажбурий равишда жалб этиш тариқасидаги жазонинг тўрт соатини бир кунлик маъмурий қамоққа алмаштириши мумкинлигини қонунчиликда белгилашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2023-йил 11-апрелдаги “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-829-сон Қонунининг 5-моддаси тўртинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023-йил 6-июндаги 04/10-10-45-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қонунчиликда ўз аксини топиши жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлашга ҳамда жазо турларининг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
яқин қариндошининг вафоти ёки ҳаётига таҳдид солувчи оғир касаллик, шунингдек маъмурий қамоққа олинган шахснинг ўзи ёки оиласига анча миқдорда моддий зарар етказилишига сабаб бўлган ҳодисаларни қамоққа олинган шахснинг махсус қабулхона ҳудудидан вақтинчалик четга чиқиш асослари сифатида белгилашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018-йил 15-майдаги 135-сон буйруғи билан тасдиқланган “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тўртинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг 2023-йил 10-июлдаги 15/3026-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш асослари яратилишига хизмат қилган;
маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг махсус қабулхона ҳудудидан четга чиқиш вақтини маъмурий қамоқни ўташ муддатига қўшиб ҳисоблашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018-йил 15-майдаги 135-сон буйруғи билан тасдиқланган “Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар ҳудудидан маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг четга чиқиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг 2023-йил 10-июлдаги 15/3026-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши маъмурий қамоққа олиш жазосини ўтаётган шахслар ҳуқуқларининг кафолатланиш даражасини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish