Sayt test rejimida ishlamoqda

Халова Мафтуна Абдусаламовнанинг  
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
 “Ҳозирги ўзбек аёллар шеъриятида қалб тасвири ва талқини (Ҳ.Худойбердиева, Ҳ.Аҳмедова, З.Мирзо ижоди мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.DSc/Fil290.
Илмий раҳбар: Умуров Ҳотам Икромович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Қувватова Дилрабо, филология фанлари доктори, профессор; Афоқова Нодира, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек аёллар шеъриятида қалб тасвири ва талқини масаласини гендирлик нуқтайи назаридан очиб бериш, аёл ижодкорлар асарларида аёл бадиий олами поетик тасвирининг ўзига хослигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аёллар ижодида фолклор жанрлари алла, қўшиқ, лапар, ёр-ёр, топишмоқларда аёл орзулари, армонлари, ниятлари, хотиралари қайғу, шодлик, айрилиқ, жасорат, вафо мотивлари орқали берилганлиги, жумладан аллаларда фарзанднинг маънавий ва жисмоний камолоти болажоним, оппоғим, фарзандимнинг фарзанди сингари очиқ ва тойчоғим, қўзичоғим, лочиним каби ёпиқ ҳолатларда айтилиши асосланган;
Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо каби шоиралар ижодида қалб, юрак, соч, кўз каби мавҳум маконларнинг кўп такрорланиши ҳамда улар шеъриятида ғазал, қўшиқ, бағишлов, эссе, баллада, марсия, қасида, суҳбат жанрларининг етакчилиги далилланган;
“феменизм”, “гендер тенглик” каби тушунчалар Нина Беймнинг меҳрибон она, севимли ёр, опа-сингил сифатлари “Аёллар адабиёти”, Даниела Стилнинг вафодорлик, муҳаббат, аёл қадр-қиммати “Ўғирланган бахт”, “Бўса”, вафо, ҳижрон, соғинч, айрилиқ мотивлари Зулфиянинг “Ҳаёт варақлари”, “Хотирам синиқлари” асарлари орқали исботланган;
Зулфия, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо асарларида шаклий-композицион, нутқий-услубий, бадиий ғоя ва ифода яқинлиги ҳамда фақат аёллар адабиётига хос индивидуал услуб ва поетик маҳоратда интонация, ритм, мусиқийлик, бўғин, туроқ, ритмик пауза, вазндаги соддалик, тушунарлилик, қофиялардаги унли товушларнинг такрорланиши очиб берилган;
рус, белорус, форс-тожик, араб, ўзбек адабиётида аёл образига нисбатан қўлланилган бурч, садоқат, ирода, гўзаллик, меҳр каби тушунчаларнинг услубий жиҳатдан вақт ва макондаги, ижтимоий муҳит тасвиридаги, сўз қўллашдаги, образ танлашдаги аёл руҳий олами очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
аёллар ижодида фолклор жанрлари алла, қўшиқ, лапар, ёр-ёр, топишмоқларда аёл орзулари, армонлари, ниятлари, хотиралари қайғу, шодлик, айрилиқ, жасорат, вафо мотивлари орқали берилганлиги, жумладан аллаларда фарзанднинг маънавий ва жисмоний камолоти болажоним, оппоғим, фарзандимнинг фарзанди сингари очиқ ва тойчоғим, қўзичоғим, лочиним каби ёпиқ ҳолатларда айтилиши асосидаги илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2017-2020-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги ФА-Ф-1-005-рақамли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2023-йил 15-февралдаги 17-01/108-сон маълумотномаси). Натижада, маросим қўшиқлари, алла айтиш, ёр-ёр, мавсум қўшиқлари аёлларнинг иштирокисиз бўлмаслиги масаласини қиёсий-типологик, илмий-назарий методлар асосида ўрганиш имконияти яратилган;
    жаҳон адабиётида аёл ижодкорлиги феномени, уларнинг қалб кечинмалари рус, белорус, форс-тожик, араб, ўзбек адабиётида аёл образига нисбатан қўлланилган бурч, садоқат, ирода, гўзаллик, меҳр каби тушунчаларнинг услубий жиҳатдан вақт ва макондаги, ижтимоий муҳит тасвиридаги, сўз қўллашдаги, образ танлашдаги аёл руҳий олами очиб беришдаги масаласига доир назарий фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” мавзусидаги ФА-Ф1, Г002-рақамли фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг  2023-йил 15-февралдаги 17-01/108-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши аёллар ижодида қалб диалектикаси тасвирини очишда жанрлар-руҳий кайфият ифодалашга воситаси эканлигини теран идрок этишга хизмат қилган;
    Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо каби шоиралар ижодида қалб, юрак, соч, кўз каби мавҳум маконларнинг кўп такрорланиши ҳамда улар шеъриятида ғазал, қўшиқ, бағишлов, эссе, баллада, марсия, қасида, суҳбат жанрларининг етакчилик касб этиши каби назарий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтида Давлат илмий-техника дастури доирасида амалга оширилаётган 2017-2020-йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-77-рақамли “Ўзбек адабиёти дурдоналари 100 жилдлигини нашрга тайёрлаш” фундаментал илмий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклор институтининг 2023-йил 27-мартдаги  29-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалий қўллаш фундаментал лойиҳа доирасида тайёрланган аёл ижодкорлар томонидан яратилган аёл образининг эркак ижодкорлар асарларидаги аёл тимсоли ҳақидаги тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
“феменизм”, “гендер тенглик” каби тушунчалар Нина Беймнинг меҳрибон она, севимли ёр, опа-сингил сифатлари “Аёллар адабиёти”, Даниела Стилнинг вафодорлик, муҳаббат, аёл қадр-қиммати “Ўғирланган бахт”, “Бўса”, вафо, ҳижрон, соғинч, айрилиқ мотивлари Зулфиянинг “Ҳаёт варақлари”, “Хотирам синиқлари” асарлари орқали исботланганлигига доир фикрлардан Европа Иттифоқи томонидан Эрасмус +  дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган 561624 – ЭПП – 1 – 2015 – УК – ЭППКА2 – CБҲЕ – СП – ЭРАСМУС + CБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 15-мартдаги 710/30.02.01-сон маълумотномаси). Натижада, жаҳон адабиётшунослигида аёл образини, унинг қалб кечинмалари талқинини замонавий методология асосида ўрганиш янада такомиллашишига асос бўлган;
аёллар шеъриятида қўлланиши мунтазам бўлган шеърий жанрлар ва шакллар хилма-хиллигини ўрганиш, жанр поетикаси – руҳий кечинма табиатини англаш усули эканлигини далиллаш, шунинг билан бирга чет тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган таълим муассасаларида “Жаҳон адабиёти”, “Адабиёт назарияси”, “Тили ўрганилаётган мамлакат адабиёти” каби фанларни ўқитишда, вебинар дарсларида талабаларнинг амалий компетенсиясини такомиллаштириш мақсад қилинган ўринлардан 2014-2015-йилларда амалда оширилган И-204-4-5 “Инглиз тили мутахассислик предметларидан ахборот-коммуникацион технологиялари асосида виртуал ресурслар яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш” номли инновасион тадқиқотлар лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 17-августдаги 148-02-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз, француз, рус, корейс, хитой, япон халқлари адабий дурдоналарини масофавий онлайн дарсларда ўқитиш жараёнида профессор-ўқитувчиларнинг интерфаол усуллардан фойдаланиб дарс ўтиш кўникмаларини янада кучайтириш имконини беради;
Зулфия, Ҳалима Худойбердиева, Ҳалима Аҳмедова, Зебо Мирзо асарларида шаклий-композицион, нутқий-услубий, бадиий ғоя ва ифода яқинлиги ҳамда фақат аёллар адабиётига хос индивидуал услуб ва поетик маҳоратда интонация, ритм, мусиқийлик, бўғин, туроқ, ритмик пауза, вазндаги соддалик, тушунарлилик, қофиялардаги унли товушларнинг такрорланиши каби фикрларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг “Ассалом, Самарқанд!”  тонгги дастури ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган ва натижаларга эришилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилоят бўлимининг 2023-йил 15-майдаги 01-07/167-сон маълумотномаси). Тадқиқотдаги маълумотлар жамиятимизда аёллар ва уларнинг орзу-интилишлари, қалб кечинмаларига бағишланган кўрсатувлар ссенарийсини бойитишга қаратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish