Sayt test rejimida ishlamoqda

Мухитдинова Бадеа Муслихиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида

I.Умумий маълумотлар.
“ХИХ аср охири – ХХ асрнинг бошларида адабий зуллисонайнлик анъанаси (Саидаҳмад Васлий Самарқандий асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.DSc/Fil694.
Илмий раҳбар: Мирзаев Ибодулла Камолович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, DSc.03/05.05.2023.Fil.02.11.
Расмий оппонентлар: Қобилов Усмон Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Салимий Носиржон Юсуфзода, филология фанлари доктори, академик; Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Васлий Самарқандий ижоди мисолида адабий зуллисонайнлик ҳодисасининг ўзбек адабиётидаги тарихий тадрижи ҳамда ўзига хос хусусиятларини поетик, тарихий, қиёсий-типологик жиҳатдан очиб беришдан иборат.  
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мусулмон Шарқи минтақасида ривожланган араб, форс ва ўзбек адабиётларида зуллисонайнлик ҳодисасининг тоҳирийлар, сомонийлар, саффорийлар ҳокимияти даврларида тенг ривожланганлиги, котиблик, ҳаттотлик, таржимачилик ишлари араб ва форс тилларида бир тартибда олиб борилганлиги, адабий зуллисонайнликнинг шаклланганлиги “Лубоб ул-албоб”, “Мажмуаи асарҳои адабий”, “Осори мунтаҳаб”, “Тарихи адабиёти Эрон” каби асарлар орқали далилланган;
ўзбек мумтоз адабиётидаги зуллисонайнлик анъанаси Низомий, Хоқоний, Сўзаний Самарқандий каби шоирларнинг шеърларида туркий бирикмалар, ўзбекча сўзлар киритилиши натижасида ғазал, қасида, достон, маснавий, тўртлик сингари жанрларнинг ривожланганлиги ҳамда комил, вофир баҳрларида шеър айтиш, муаннас шаклидаги сўзлар қўлланилганлиги очиб берилган;
шеършуносликда ХВИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида ижод қилган  зуллисонайн шоир ва шоиралар муаммо, тарих, қитъа жанрларига мансуб шеърлар яратганлиги, латиф ҳикоялар, қизиқарли қиссалар ҳамда тарихномалар ёзганлиги, натижада муламмаъ, лафзий ва маънавий, тазмин сингари санъатларнинг ривожланганлиги очиб берилган;
икки тилли девон тузиш анъанасининг лексик, услубий, шакл ва мазмун жиҳатдан уйғун тарзда ривожланганлиги, Мовароуннаҳрда ўзбек ва тожик халқларининг билингвистик муҳити ҳамда поетик тафаккурдаги ишқий, диний-маърифий ва дидактик-ахлоқий каби ирфоний шеърлари мавжудлиги аниқланган;
Васлий Самарқандийнинг туркий ва форсий “Туҳфат ул аҳбоб”, “Армуғони дўстон” асарларининг мавзу ва мундарижавий янгиланиш жараёнлари, адабий таъсир, издошлик масалалари ҳамда шоирнинг мумтоз адабиёт тасаввуфий ғоялари билан узвий йўғрилган таълимоти гўзаллик, комиллик, руҳ ахлоқи, дин, фалсафа, маърифат ва ҳақиқат каби тушунчалар орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ҳамда ишланмалар асосида:
Мусулмон Шарқи минтақасида ривожланган араб, форс ва ўзбек адабиётларида зуллисонайнлик ҳодисасининг тоҳирийлар, сомонийлар, саффорийлар ҳокимияти даврларида тенг ривожланганлиги, котиблик, ҳаттотлик таржимачилик ишлари араб ва форс тилларида бир тартибда олиб борилганлиги, адабий зуллисонайнликнинг шаклланиши “Лубоб ул-албоб”, “Мажмуаи асарҳои адабий”, “Осори мунтаҳаб”, “Тарихи адабиёти Эрон” каби асарлар орқали далилланганлиги каби назарий хулосалардан 2017-2020-йилларга мўлжалланган ФА-Ф1-ОО5 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 7-декабрдаги 494/1-сон далолатномаси). Натижада, икки тилда баравар ижод қилган котиблар ва олимлар ҳам борлиги зуллисонайнлик фақат таржимонлар орасида эмас, балки котиб ва тилшунос олимлар доирасида ҳам мавжудлигини аниқлашга асос бўлган;
ўзбек мумтоз адабиётига зуллисонайнлик анъанаси Низомий, Хоқоний, Сўзаний Самарқандий каби шоирларнинг шеърларида туркий бирикмалар, ўзбекча сўзлар киритилиши натижасида ғазал, қасида, достон, маснавий, тўртлик сингари жанрларнинг ривожланиши ҳамда аруз баҳрларида унумли ижод қилиш, шеър ва сўз шаклларининг қўлланилиш хусусиятлари каби хулоса ва умумлашмалардан 2012-2016-йилларга мўлжалланган ФА-Ф1-ГОО2 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (ЎзР ФА Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 7-декабрдаги 493/1-сон далолатномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши Васлий Самарқандий каби зуллисонайн шоирларнинг гўзал анъаналарини ижодий ривожлантириш баробарида, сўнгги асрларда деярли қўлланилмаган қасида жанрининг янада ривожлантирганлиги, қасидалари фақат мадҳ мавзусида бўлмай, ахлоқ, мавъиза, ирфон каби турли йўналишларда ёзилганлиги, шунга мувофиқ асарларнинг тили, услуби ва поетик воситалари такомиллашгани хусусидаги мулоҳазаларни далиллашга хизмат қилган;
Васлий Самарқандийнинг туркий ва форсий “Туҳфат ул аҳбоб”, “Армуғони дўстон” асарларининг мавзу ва мундарижавий янгиланиш жараёнлари, адабий таъсир, издошлик масалалари ҳамда шоирнинг мумтоз адабиёт тасаввуфий ғоялари билан узвий йўғрилган таълимоти гўзаллик, комиллик, руҳ ахлоқи, дин, фалсафа, маърифат ва ҳақиқат каби тушунчалар ҳақидаги хулосалардан Самарқанд давлат университетида 2019-2021-йилларга мўлжалланган Ф3-202001047-“Ўзбекистонда мадраса таълими тарихи” электрон порталини яратиш” мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида истифода қилинган (Шароф Рашидов номидаги СамДУнинг 2023-йил 5-декабрдаги 10-6318-сон маълумотномаси). Натижада, ХИХ аср охири – ХХ аср бошларида яшаб ижод қилган Васлий Самарқандий ҳам ижодий фаолиятини икки тилда олиб борганлиги, ўз ижод намуналари воситасида Самарқанд адабий муҳитида зуллисонайнлик анъанасини янги поғонага олиб чиққанлиги, Васлийнинг форс-тожик адабиётидаги йирик салафлари – Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Бадриддин Ҳилолий, Мирзо Бедил анъаналарини ривожлантирганлиги, шоир ижодида мактаб ва маорифни ислоҳ қилиш зарурати шеърий йўсинда ифода этилганлиги билан хизмат қилган;
икки тилли девон тузиш анъанасининг лексик, услубий, шакл ва мазмун жиҳатдан уйғун тарзда ривожланганлиги, Мовароуннаҳрда ўзбек ва тожик халқларининг билингвистик муҳити ҳамда поетик тафаккурдаги ишқий, диний-маърифий ва дидактик-ахлоқий каби ирфоний шеърлари мавжудлиги каби масалаларини тадқиқ этишда Европа Иттифоқи томонидан “Эрасмус +” дастурининг 2016-2018-йилларга мўлжалланган “561624-ЭПП-1-2015-УК-ЭППКА2-CБҲЕ-СП-ЭРАСМУСҚCБҲЕ ИМЕП: Ўзбекистонда Олий таълим тизими жараёнларини модернизациялаш ва халқаролаштириш” номли лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2023-йил 5-декабрдаги 1202/02-сон маълумотномаси). Натижада, зуллисонайнлик ҳодисасининг тарихий ва ижтимоий-фалсафий негизларини аниқлаш, қадимги даврлардан бугунги кунгача бўлган миллий адабиётлар ривожида адабий ҳодисанинг таъсирини ўрганишдаги хулосалардан фойдаланишга асос бўлган;
шеършуносликда ХВИИ аср охири ва ХИХ аср бошларида ижод қилган  зуллисонайн шоир ва шоиралар муаммо, тарих, қитъа жанрларини яратганлиги, латиф ҳикоялар, қизиқарли қиссалар ҳамда тарихномалар ёзганлиги, муламмаъ, лафзий ва маънавий, тазмин сингари санъатларнинг ривожланганлиги каби хулоса ва умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” давлат унитар корхонасининг “Бобосўз”, “Тонг нафаси” кўрсатувларининг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК “Маданият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил 5-декабрдаги 01-02-03/246-сон маълумотномаси). Натижада, улар буюк салафлари ижодидан таъсирланиб, айни замонда ўзлари яратган шеъриятнинг ҳам мазмун, ҳам бадиий жозибадорлик жиҳатидан ўзига хослиги, оригиналлигини таъминлашга эришганликлари ҳақидаги хулоса ва умумлашмаларни асослашга муҳим манбалардан бири бўлиб хизмат қилган;
Самарқанд вилояти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида ўтказиладиган йиғилишларда, давра суҳбатларида, ХИХ аср охири – ХХ асрнинг бошларида ижод этган Васлий Самарқандийнинг туркий ва форсий асарларининг мавзу ва мундарижавий янгиланиш жараёнлари, адабий таъсир, издошлик масалалари ҳамда шоирнинг мумтоз адабиёт тасаввуфий ғоялари билан узвий йўғрилган таълимоти гўзаллик, комиллик, руҳ ахлоқи, дин, фалсафа, маърифат ва ҳақиқат каби тушунчалар орқали очиб берилганлиги юзасидан чиқарилган илмий-амалий хулосалардан фойдаланилган ва натижаларга эришилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Самарқанд вилояти бўлимининг 2023-йил 7-декабрдаги 52-сон маълумотномаси). Натижада, Васлий Самарқандий ижоди мисолида адабий зуллисонайнлик ҳодисасининг ўзбек адабиётидаги тарихий тараққиёти поетик, тарихий, қиёсий-типологик жиҳатдан ёритилишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish