Sayt test rejimida ishlamoqda

Якшибаев Темур Минграхматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кўп ярусли руда штабелида олтинни уюмда танлаб эритиш жараёнини жадаллаштириш бўйича самарали техник эчимларни асослаш ва ишлаб чиқиш», 04.00.10 – Геотехнология (очиқ, ер ости ва қурилиш) (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.PhD/Т2633.
Илмий раҳбар: Умаров Фарходбек Яркулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСИС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали, DSc.22/30.12.2019.Т.98.01.
Расмий оппонентлар: Зайиров Шерзод Шарипович, техника фанлари доктори, профессор; Халимов Илхом Убайдуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кўп ярусли руда штабелларида портлатиб таъсир этиш усулини қўллаш орқали қолдиқ олтинларни уюмда эритмага ўтказиш самарадорлигини ошириш буйича технологик эчимларни ишлаб чиқиш ва илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёриқлар ҳосил бўлиш зонасини максимал радиусини Пуассон коеффисиентига, уюмда эритмага ўтказиш билан кўп ярусли руда штабелларида тоғ жинсларини кенгайишдаги мустаҳкамлик хусусиятларига, ПМ скважина зарядининг камуфлет радиусига, массивнинг акустик қаттиқлиги ва портлатиш шароитини аниқловчи коеффисиентига боғлиқлиги аниқланган;
зарбли тўлқинлар фронтида максимал босимни уюмда эритмага ўтказиш билан кўп ярусли руда штабелларида ишқаланишни турли коеффсиентларида заряд массалари ва ташқи радиусига, тоғ жинслари массивини заифлашиш коеффисиентига, максимал босимни ўтиш масофасига боғлиқлиги аниқланган;
ПМ камуфлетли скважинали зарядини портлатишда уюмда эритмага ўтказиш билан кўп ярусли руда штабелида деформасияни аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
уюмда эритмага ўтказиш билан кўп ярусли руда штабелининг сув ўтказмайдиган қатламининг яхлитлиги ва максимал ишончлилиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кўп ярусли руда штабелида портлатиб таъсир этиш орқали олтин қолдиқларини уюмда эритмага ўтказиш жараёнини самарадорлигини ошириш ва бурғилаб портлатиш ишларининг параметрларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ДШ қўллаш билан скважинали зарядлар ёрдамида кўп ярусли уюмлаб ажратиб олувчи руда штабелини портлатиб силкитишни ишлаб чиқилган усули «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг олтинни уюмда эритмага ўтказиш цехининг «ОУЕЎС» конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг 2023 йил 28 сентябрдаги 23/01-01-07/468-сон маълумотномаси). Натижада, эритмадаги металл миқдорини 0,095 г/м3 оширишни имконини берган;
Нобелит-216З маркали патронлаштирилган ПМ зарядини қўллаш ёрдамида  уюмда эритмага ўтказишда кўп ярусли руда штабелини портлатиб силкитиш учун ишлаб чиқилган скважинали заряд конструксияси «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖнинг олтинни уюмда эритмага ўтказиш цехининг «ОУЕЎС» конида амалиётга жорий этилган («Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ нинг 2023 йил 28 сентябрдаги 23/01-01-07/468-сон маълумотномаси). Натижада, 510 000 м3 кон массасидан олтинни эритмага ўтказиш жараёнини жадаллаштириш ва кутилган иқтисодий самарадорликни 28,1 млрд. сум миқдорда ошириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish