Sayt test rejimida ishlamoqda

Қаноатов Хайрулло Муродиллаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Органик чиқиндилар, фосфор тутувчи хом ашё ва микроорганизмлар консорциуми асосида биоорганоминерал ўғитлар олишнинг жадаллашган технологиясини ишлаб чиқиш», 02.00.13 – Ноорганик моддалар ва улар асосидаги материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/T734.
Илмий маслаҳатчи: Усанбаев Нажимуддин Халмурзаевич, техника фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик - технология институти, DSc.03/29.08.2023.К/Т.66.02.
Расмий оппонентлар: Тўраев Зокиржон, техника фанлари доктори, профессор; Жуманова Миясар Ортиковна, техника фанлари доктори, доцент; Турдалиев Умид Мухторалиевич, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: органик моддаларни  гумификацияланишини тезлаштирадиган ва атмосферани молекуляр азотини ўзлаштирадиган фойдали микроорганизмлар консорциуми ёрдамида чорвачилик, паррандачилик чиқиндиларини ва ФХ қайта ишлашни экологик ҳавфсиз технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
органик моддаларни гумификациялашда иштирок этадиган микроорганизмлардан фойдаланиб чорвачилик, паррандачилик чиқиндилари ва ФХ компостлаш асосида БЎ олиш жараёнида органик моддалар  гумификацияланишини одатдаги компостлашга нисбатан 1,4 баробар ортиши ва 3,2 баробар жадаллашиши, фосфорнинг ўзлашувчан шаклининг 1,35 баробар ортиши, газ фазага (атмосферага) аммиак ва органик моддаларни  мос равишда 2,3 ва 2,5 баробар ажралиб чиқишини камайиши асосланган;
азотни боғловчи микроорганизмлар иштирокисиз олинган ўғитларга нисбатан солиштирганда БЎ боғланган азотни 3,4-4,8 баробар кўпайиши аниқланган;
органик моддаларни гумификацияланишида қатнашувчи ва азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар тутган  эритмаларидан фойдаланиб ҚМГ компостлаш асосида БЎ олиш жараёнларининг мақбул параметрлари аниқланган;
ҚМГни минерал кислоталарда фосфоорит таркибидаги СаО га нисбатан  40% стехиометрик тўлиқсиз меъёрида фаоллашган фосфоритлар иштирокида компостлаш асосида БЎ олишда органик моддаларни гумификациялашда иштирок этадиган микроорганизмларни фаолланиши, ва фосфоритни қолган 60% фаолланиши микроорганизмлар ва органик кислоталар энергияси  хисобига содир бўлиши аниқланган;
органик моддаларни гумификациялаш, ФХ парчалаш, хамда  қишлоқ хўжалигида моддалар айланишига таъсир этиш ва боғланган азот олиш учун микроорганизмлардан фойдаланиш шароитлари аниқланган;   
ҚМГни, паррандачилик чиқиндиларини ва ФХни БЎ қайта ишлашда органик моддаларни гумификациялашда қатнашадиган ва молекуляр азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар тутган эритмалардан фойдаланишни самарадорлигига ва экологик хавфсизлигига комплекс баҳо берилган,  ўғитлар олишнинг мақбул шароитлари аниқланган ва технологиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Органик чиқиндилар, ФХ, органик моддаларни гумификациялашда қатнашувчи микроорганизмлар консорцуми ва азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар эритмалари асосида турли биоорганик ва биоорганик минерал ўғитлар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
ҚМГ, азотни ўзлаштирадиган ва органик моддаларни гумификация-лашда қатнашадиган микроорганизмлар тутган биопрепаратлар асосида биоорганик ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2023 йил 14 декабрдаги 167-сон маълумотномаси). Натижада, органик чиқиндиларни экологик хавфсиз қайта ишлаш ва агрокимёвий самарадор биоорганик ўғитлар олиш имконини беради;
ҚМГ, фосфорли хом ашё ва микроорганизмлар консорциумини тутган биопрепарат асосида биоорганик минерал ўғитлар олиш технологияси “Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Elektrokimyozavod” ҚК АЖнинг 2023 йил 14 декабрдаги 167-сон маълумотномаси). Натижада ҚМГ, ФХ агрокимёвий самарали биоорганик минерал ўғитларга экологик хавфсиз усулда қайта ишлаш имконини беради;  
ҚМГ, микроорганизмлар консорциуми, азотни ўзлаштирувчи микроорганизмлар асосида ва фаоллаштирилган фосфоритлар асосида БЎ олиш технологияси “Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ ҚКнинг “2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати”га киритилган (“Ifoda agro kimyo himoya” МЧЖ ҚКнинг 2023 йил 5 декабрдаги 1048-сон маълумотномаси). Натижада, органик чиқиндиларни ва ФХни экологик хавфсиз қайта ишлаш ва агрокимёвий самарадор БЎлар олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish